Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси
Download 68.59 Kb.
|
13 мавзу фалсафа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби.
- Жаброил алайҳиссалом воситаси билан «Алақ» сурасининг илк беш ояти нозил бўлди;
Ҳанбалий мазҳаби асосчиси имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалнинг онаси Ўрта Осиёнинг Марв шаҳридан ва отаси Сарахсдан бўлиб, ҳижрий 164 (780 м) йил Бағдод шаҳрида туғилган ва ҳижрий 241 (855 м) йил Бағдод шаҳрида ҳаётдан кўз юмган. Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчиси Аҳмад ибн Ҳанбалдир. Имом Аҳмад Абу Ҳанифанинг бош шогирдларидан бўлган Абу Юсуфдан дарс олган. Кейинчалик, Бағдодда катта муҳаддис Ҳушайт ибн Башир ал–Воситийда тўрт йил мунтазам ўқиб, у кишидан уч мингта ҳадис ёзиб олган. Илм талабида Яман, Куфа, Басра, Мадина, Макка ва бошқа жойларга сафар қилган. Маккаи Мукаррамада имом Шофеъийдан дарс олган. Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис илмида жуда ҳам илгари кетган аллома бўлган. Кўпчилик уламолар у кишининг ҳадисдаги “Муснад” китобини энг мўътабар олтита ҳадис китоби жумласига киритадилар. Кейинги даврда пайдо бўлган «ваҳҳобийлик», «ҳизбут таҳрир» каби йўналишларни фиқҳий мазҳабларга тенглаштириб бўлмайди. Чунки улар шаръий масалаларда ўз мустақил ечимларини берган тизимга эга эмас. Уларга диний–сиёсий ҳаракат ва ноқонуний сиёсий партиялар сифатида қараш мумкин.
2. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. Қуръони карим – Аллоҳ тамонидан 23 йилга яқин муддат давомида оятма-оят, сурамасура тарзида нозил қилинган китоб бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий орқали нозил бўлган. Ваҳий – Аллоҳ ўз пайғамбарига юборган диний кўрсатмалардир. Ваҳий фаришталар орқали ёки бевосита Аллоҳ билан роз айтиш (гаплашиш) воситасида бўлиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий қуйидагича бўлган: - Биринчи ваҳий туш орқали номоён бўлган; - Фаришталар ўзи кўринмай туриб, Пайғамбар қалбига керакли нарсаларни етказган; - Ваҳий қўнғироқ овозидек жаранглаб қулоққа чалинган; - Жаброил фаришта одам шаклида (кўпинча Қиблаи Даҳрий кўринишида) пайдо бўлган. Қуръон Аллоҳ ваҳий қилган муқаддас (Таврот, Забур, Инжил) китобларнинг охирги тўртинчиси бўлиб, унинг маъноси «ўқимоқ», «қироат қилмоқ» дир, арабча «қара-а » - ўқимоқ феълидан олинган. Қуръон 114 сурадан иборат. Сура Қуръондан бир бўлак бўлиб, энг ками Кавсар сураси, уч оятдан иборат ва энг каттаси Бақара сураси бўлиб, у 286 оятни ўз ичига олган. Оятлар сони эса Қуръон матнларини тақсимлашнинг турли йўлларига кўра 6204 та, 6232 та, ҳатто 6666 тагача белгиланган. Бу ҳархиллик Қуръон нусҳаларининг бир-биридан фарқли эканлиги эмас, балки ундаги оятларининг турли қироат мактабларининг (уларнинг сони 14 тадан ортиқ) анъаналари бўйича турлича тақсимланганлигини билдиради. Қуръоннинг нозил қилиниши рамазон ойининг 27 куни кечаси содир бўлган. Шунинг учун ҳам бу ой муқаддас деб ҳисобланади ва рўза тутилган куннинг 27-кечасини «Лайлат ул Қадр» кечаси деб аталиб, илоҳий қудрат номоён бўлган кеча деб эъзозланади. Қуръоннинг асосий мақсади инсоният тафаккурида кўпхудоликка барҳам бериб, яккахудоликни тарғиб қилиш ҳамда Аллоҳ тарафидан мукаммал қилиб берилган Ислом динини ўрганишдир. Аллоҳ томонидан биринчи маротаба Жаброил алайҳиссалом воситаси билан «Алақ» сурасининг илк беш ояти нозил бўлди; «1. (Эй, Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Аллоҳ номи билан (бошлаб) ўқи! 2. У инсонни лаҳта қондан яратган (зотдир). 3-4 Ўқи! Сенинг Парвардигоринг (инсониятга) қалам (яъни ёзиш-хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. 5. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди».15 Барча инсонлар учун дастурул – амал бўлмиш Қуръони Каримнинг илк ояти, Муҳаммад (с.а.в)га Аллоҳ томонидан қилган илк илоҳий хитоби анна шу «ўқи» амридир. Муҳаммад (с.а.в) кўрсатмаларига асосан Қуръон 30 пора (қисм) дан иборат бўлиб, аввал катта суралар, ундан сўнг кичик суралар тартиб билан жойлашган. Қуръоннинг охирги ояти пайғамбар вафот қилмасларидан 18 кун аввал нозил бўлган. Ҳар бир суранинг ўз номи бор. Айрим сураларнинг номи суранинг аввалидаги сўзидан олинган, айримлариники эса ўша сурада кўпроқ зикр қилинган нарсаларнинг номига қўйилган. Қуръондаги суралар Макка ва Мадина сураларига бўлинади:16 .1. Ҳижратдан илгари тушган 86 сура Маккада 610–622 йилларда нозил бўлган. 2. Ҳижратдан кейин тушган 28 суралар Мадинада 622-632 йилларда нозил бўлган. Ҳалифа Усмон топшириғига биноан Зайд ибн Собит барча Қуръон сураларини йиғиб, таққослаб чиқиб қайтадан Қуръон матнини жамлаган. Қуръоннинг биринчи расмий нусхаси 651 йил тақдим этилди. Яна учта, баъзи манбаларга кўра еттита нусҳа кўчиртирилиб, йирик шахарлардан – Басра, Дамашқ, Куфага жўнатилади.”Имом” деб номланган асл нусҳа эса Мадинада, ҳалифа Усмон хузурида қолди. Кўчирилган нусхалар «Мусҳафи Усмон» деб аталди. Нусҳалар тайёр бўлгандан сўнг мусулмонлар яшайдиган диёрлардаги марказий шаҳарларга биттадан нусҳа битта қори қўшиб жўнатдилар ва ҳаммага фақат Қуръоннинг шу нусхасидан кўчиришга буйруқ берилди. Мазкур Қуръон 5553 варақдан иборат бўлиб, варақлар ўлчами 68х53 см., матн ҳажми 50х44 см дир. Саҳифалар кийик терисидан ишланган бўлиб, хар бирига 12 қатордан чиройли куфий хатида ёзув битилган. Араб тарихчиларининг хабар беришларича, ҳалифа Усмон Қуръонни мутоалаа қилиб ўтирганларида ўлдирилган. У кишининг қони Қуръонга тўкилган. Шу туфайли ҳам Усмон Қуръони асл нусҳалиги ва ҳалифа қони тўкилганлиги билан мусулмон дунёсида муқаддас китоб ҳисобланиб, алоҳида эътиборга сазовордир. Биздаги, яъни Тошкент шаҳридаги Усмон Қуръонида ҳам қон излари бўлиб, шу нусҳа ҳалифа Усмонга тегишли деган фикрлар мавжуд. Усмон Қуръони руслар Ўрта Осиёни босиб олгунча Самарқандда, Хўжа Ахрор мадрасасида сақланар эди. Лекин 1868 йилда рус аскарларининг Самарқандга бостириб кириши билан халқимизнинг моддий, маънавий бойликларига тажовуз бошланди. 1917 йил октябрь тўнтаришидан сўнг Бутунроссия мусулмонлар жамияти номидан Усмон Тўқумбоев РСФСР Ҳалқ Комиссарлари Советига мурожат қилиб, муқаддас Усмон Қуръони ўз эгаларига, яъни мусулмонларнинг Ўлка съездига топширилишини талаб қилади. РСФСР ХКС томонидан мусулмонларнинг талаби қондирилиб, Қуръон улар ихтиёрига берилади. 1917 йил 29 декабрь куни Петербургдаги подшо кутубхонасининг «нодир қўлёзмалари» бўлимидан олиниб, Бутунроссия мусулмонлар жамияти раиси У.Тўқумбоев жавобгарлиги остида УФА шаҳрига жўнатилади. Қуръон 1923 йилгача УФАда сақланади. 1923 йил 23 июлда Бутуниттифоқ Марказий Ижроқўми Усмон Қуръонини Туркистонга қайтаришга қарор қилади. Муқаддас ёдгорликни Уфадан Тошкентга махсус комиссия кузатувида олиб келинади. Download 68.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling