Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси


Download 68.59 Kb.
bet8/11
Sana02.06.2024
Hajmi68.59 Kb.
#1834433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 мавзу фалсафа

Ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа куняси билан машҳур ан–Нуъмон ибн Собит ал–Куфий (699–767)дир. У киши ўзларининг ақл заковати билан ажралиб турган бўлиб, устозларининг алоҳида эътиборига ноил бўлган. Устозлари Абу Исмоил Ҳаммод ибн Абу Сулаймон (ваф. 738) вафотидан сўнг унинг ўрнига дарс бера бошлаганлар. Абу Ҳанифа Аббосийлар даврида ўз мазҳабларига асос соладилар. Бунда турли соҳаларда мутахассис бўлган шогирдлари ёрдам берган. Шу сабабли ҳам ҳанафий мазҳаби жамоавий мазҳаб сифатида баҳоланади. Мовароуннаҳрга ҳанафий мазҳабини Муҳаммад ибн ал–Ҳасаннинг бухоролик шогирди Абу Ҳафс ал–Кабир ал–Бухорий олиб келган. Кейинчалик Абу Сулаймон ал–Жўзжоний Хуросонда ҳанафий мазҳабини тарқатгач, унинг шогирди Абу Бакр ал–Жўзжоний Самарқандга келиб жойлашади ва бу ерда “Дор ал–Жўзжония” номли илм марказини ташкил этади. Бухоро олимлари асосий эътиборни фиқҳга қаратишган бўлса, Самарқанд олимлари ақоид ва калом илмига мойил бўлишади. Моликий мазҳаби асосчиси, имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал–Асбаҳий 711 йилда таваллуд топганлар. Имом Молик онаси таъсири остида ёшлик давриданоқ илмга қаттиқ берилган. Имом Молик мазҳабининг асоси у киши яратган “Муватто” асарида ўз ифодасини топган. Мазкур мазҳабда биринчи манба Қуръони карим, иккинчи манба Суннати набавиядир. Баъзи олимлар, имом Молик фиқҳининг учинчи манбаси саҳобаларнинг гапи бўлган, деган фикрларни ҳам беришади. Чунки, у киши Муҳаммад (а.с.) яшаган шаҳарда бир умр яшаганлар. Пайғамбар тарбия қилган инсонларни тарбиясини топган. Шунинг учун, Моликиййа мазҳабида шаръий масалаларда мадина ҳаёти ва одатлари кўп нарсаларда айниқса Ҳанафийларнинг фикрий қарашларидан ҳам устун турган.

Шофеъий мазҳаби. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ал–Қурайший ал–Ҳошимий ал–Мутталибий (150/767–204/804) Абу Ҳанифа вафот этган йили Фаластиннинг Ғазза шаҳрида туғилиб, 29–ражаб/19–январ жума куни тунда Мисрда вафот этаган буюк олим. Имом Шофеъийнинг фиқҳ бўйича “Ал–Ҳужжа”, “Китобул–Умм” (она китоб, яъни асосий китоб) ва усулул–фиқҳ бўйича “Ар–Рисола” каби асарлари мавжуд. Бу асарлар ислом оламида машҳур ва шофеъий мазҳаби ва уламоларининг энг зарур асосий манбаси ҳисобланади. Ҳанбалий мазҳаби асосчиси имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалнинг онаси Ўрта Осиёнинг Марв шаҳридан ва отаси Сарахсдан бўлиб, ҳижрий 164 (780 йил Бағдод шаҳрида туғилган ва ҳижрий 241 (855 м) йил Бағдод шаҳрида ҳаётдан кўз юмган. Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчиси Аҳмад ибн Ҳанбалдир. Имом Аҳмад Абу Ҳанифанинг бош шогирдларидан бўлган Абу Юсуфдан дарс олган. Кейинчалик, Бағдодда катта муҳаддис Ҳушайт ибн Башир ал–Воситийда тўрт йил мунтазам ўқиб, у кишидан уч мингта ҳадис ёзиб олган. Илм талабида Яман, Куфа, Басра, Мадина, Макка ва бошқа жойларга сафар қилган. Маккаи Мукаррамада имом Шофеъийдан дарс олган. Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис илмида жуда ҳам илгари кетган аллома бўлган. Кўпчилик уламолар у нинг ҳадисдаги “Муснад” китобини энг мўътабар олтита ҳадис китоби жумласига киритадилар.



Download 68.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling