Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 3.58 Mb.
bet28/78
Sana02.06.2024
Hajmi3.58 Mb.
#1840139
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

LIST OF LITERATURE

  1. Бутенко Н. Что привлекает студентов в учебном процессе // Alma Mater. № 1, 2000. С. 21-25.

  2. Высшее образование в Европе. Сб. статей. № 2, 1992.

  3. Женщины и мужчины России. 1999. Краткий статистический сборник. М., 1999. 50 с.

  4. Знаков В.В. Половые, гендерные и личностные различи в понимании моральной дилеммы // Психологический журнал, 2004, том 25, № 1. - С. 41-51.

  5. Клецина И.С. Развитие гендерных исследований в психологии // Общественные науки и современность. - 2002. № 3. - С.181-192.

  6. Силласте Г. Гендерная асимметрия в образовании и науке: взгляд социолога // Высшее образование в России. № 2, 2001. С.96-106.

  7. Штылева Л.В. Педагогика и гендер: развитие гендерных подходов в образовании. / http: // www. Ivanovo.ac.ru/ win 1251/ jornal / jornal3/ shtil.htm. Информация получена 17.06.2002.

  8. Ярская-Смирнова Е.Р. Неравенство или мультикультурализм // Высшее образование в России. № 4, 2001. - С.102-110.



ЎҚИТУВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ


Қурбонов Ж.А.
ҚДПИ Миллий ғоя, маънавият
асослари ва ҳуқуқ таьлими кафедраси
катта ўқитувчиси (PhD)


Жахонда яшаётган энг мукаммал мўъжиза, мураккаб вужуд соҳиби табаррук инсон бўлса, аёл ана шу мўъжизанинг гўзал наъмунасидир. Шунинг билан аёл беқарор қалб соҳибаси, табаррук она, ақлли бека ва ҳамма жабҳада ўрнак бўла оладиган, жамиятнинг ривожи учун ўзининг фидокорона меҳнатини аямайдиган шахсдир. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «... аёл сиймоси Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади»1 . Бугунги кунда замонамиз аёлларининг илмий, иқтисодий, маънавий-маданий соҳалардаги иштироки, фидокорона меҳнатлари Ватанимиз тараққиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақида юртбошимиз Шавкат Мирзиёев «8 март – Халқаро-хотин қизлар куни» муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда «... сизларнинг барча соҳалардаги самарали меҳнатингиз, фарзандлар тарбияси, оила ҳаётидаги улкан хизматларингизни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, жамиятдаги ўрнингиз, Ўзбекистонимиз эришаётган ютуқлардаги беқиёс ҳиссангизни ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди»2 , дея хотин-қизларнинг бугун жамиятдаги ўрни ва ролини янада юқори баҳолади. Ўзбекистон мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқлари бўйича умумэътироф этилган халқаро хужжатлар, жумладан аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ 60 дан зиёд халқаро конвенция, битим ва шартномаларни имзолади. Шу жумладан, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб, «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги конвенцияга қўшилди. Она ва болаликни ҳимоя қилишга доир 100 га яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилингани, мамлакатимизда йил номлари айнан аёлларимиз билан боғланиши ва давлат дастурларида кўплаб маблағлар ажратилиб келинаётганлиги жамиятда аёллар мақомини юксак даражага кўтариб бормоқда. Ҳозирда Ўзбекистон давлат сиёсатининг бош йўналишларидан бири ҳам хотин-қизлар аҳволини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида уларнинг фаоллигини ошириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, илм ва ҳунар эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиш, бандлигини таъминлашдан иборатдир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3907-сон қарорида ўқитувчиларга бир неча имтиёзлар белгилаб берилди. Шунингдек, «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши кўзда тутилган. Маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда таълим соҳасини ривожлантириш, ислоҳ қилиш учун сарфланаётган йиллик харажатлар миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этмоқда. Тизимнинг давлат бюджети харажатларидаги улуши эса 35 фоиздан ортиқни ташкил этади. Таълим тизимининг асосий мақсади фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда ҳар тамонлама етук кадрларни шакллантиришдан иборатдир. Бунда ўқитувчи аввало жамиятнинг ёш авлод таълим-тарбиясига қўйган ижтимоий буюртмасининг асосий ижрочисидир. Демак, ўқитувчи таълим тизимининг асосий жавобгаридир. Шу боис «Инновацион ғоя ва технологиялар ҳамда интеллектуал тараққиёт асри» бўлган XXI асрда, таълим тизимида янги муваффақиятларга эришиш мақсадида замонавий таълимнинг талабларига тўлақонли жавоб бера оладиган маҳоратли касб эгаси бўлишлари шарт ва зарур. Таълим тизимининг юқоридаги улуши ва ижобий ўзгаришларида хотин-қизларнинг ҳам ўрни ва ижтимоий моҳияти юқори фоизларни ташкил қилмоқда. Шу боис ҳам бугунги кунда ўқитувчи-педагоглар учун берилаётган давлат мукофоти ва орденларининг катта қисмини ҳам муҳтарама аёлларимиз қўлга киритаётганлиги барчамизга сир эмас. Бугун таълим соҳасининг 70 фоизини хотинқизлар ташкил қилаётган экан, уларга юклатилган вазифа энг масъулиятли вазифа эканлигини онгли равишда ҳис қилишлари замон талабидан келиб чиқмоқда. Замонавий талимни ташкил қилиш учун хотин-қизларнинг асосий ижтимоий моҳияти уларнинг ушбу жараёнга самарали ҳисса қўша олишидадир. Ўқитувчи хотин-қизларда юқоридаги сифатларни шакллантириш учун уларни аввало оилада, мактабгача таълим муассасаларида, мактаб ва олий таълим даргоҳларида, мактабдан ташқари таълимда доимо замонавий талаблар доирасида таълим олишларини таъминлаш лозим. Зеро, халқимизда ажойиб бир нақл бор: «Бешикдан то қабргача илм изла». Демак, таълимда ижобий натижаларга эришиш учун таълимни узлуксиз давом эттириш лозим.

Download 3.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling