Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 0.51 Mb.
bet1/5
Sana07.01.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1081515
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-amaliy mashg\'ulot. Donli ekinlarning umumiy morfologiyasi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ



ЎСИМЛИКШУНОСЛИК ВА МОЙЛИ ЭКИНЛАР КАФЕДРАСИ

“Ўсимликшунослик” фанидан




Мавзу: Донли экинларнинг гуруҳлари, умумий морфологияси
Доцент И.А.Исраилов

Тошкент-2022



Мавзу: Донли экинларнинг гуруҳлари, умумий морфологияси


Дарс мақсади: талабаларга ғалла экинларининг умумий морфологик белгилари, гуруҳлари донли экинларнинг илдиз, поя, барг, тузилишини ўрганиш.
Кўргазма материал: ғалла экинларининг 1-2 гуруҳлари жадвали, ўсимликлар боғламлари, уруғлари, консерваланган поя ва барглари ва муртак илдизлар.
Услубий материаллар- тарқатма материаллар, ўқув қўлланмалар

Донли ўсимликларнинг ҳаммаси қўнғирбошсимонлар (Pоасеаe) оиласига мансубдир. Бу оила энг катта ботаник оилалардан бири бўлиб, унга саккизта донли экинлар авлоди, тур, кенжа тур, тур хиллари киради. Донли ўсимликлар жуда кўп хил шаклларга эга бўлиши билан бир қаторда улар кўп умумий морфологик ва биологик хусусиятларга эга, шу сабабли уларни умумий хусусиятларидан бошлаб кейинчалик эса ҳар бир авлод ва турларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.


Донли ўсимликлар гурухлари
Донли ўсимликлар морфологик белгилари ва биологик хусусиятлари ва хўжалик белгилари бўйича икки гурухга бўлинади.
1. Хақиқий ёки шимолий донли ўсимликлар.
Бу гуруҳга буғдой, арпа, жавдар ва сули ўсимликлари киради.
2. Тариқсимон ёки жанубий донли ўсимликлар.
Бу гурухга маккажўхори, жўхори, шоли ва тариқ киради. Булардан ташқари бошқа оилага (Poligonaceae) мансуб бўлса хам ишлатилиши бўйича маржумак ўсимлиги хам киради.
1- жадвал
Биринчи ва иккинчи гурух донли ўсимликларнинг морфологик
ва биологик хусусиятлари

1-гурух ўсимликлар

2-гурух ўсимликлар.

1.Доннинг қорин томонида узунасига кетган ариқчаси бор.
2.Майса ҳосил бўлиш даврида бир нечта муртак илдизчалар пайдо бўлади
3.Бошоқларда пастки гуллари яхши ривожланган бўлади.
4.Пояси бўш ғовак бўлади.
5.Кузги ва баҳорги шаклларга эга.
6.Узун кунли ўсимликлар.
7.Ҳароратга кам талабчан ўсимликлар
8.Тупроқ намига талабчан.

9.Бошланғич ривожланиш даврида (майсаланиш -тупланиш) тез ўсади.



1.Доннинг қорин томонида узунасига
кетган ариқчаси йўқ
2. Майса ҳосил бўлиш даврида битта муртак илдизча пайдо бўлади
3.Бошоқчада юқоридаги гуллар яхши ривожланган бўлади.
4.Пояси пукак билан тўлган бўлади.
5.Фақат баҳорги шаклларга эга.
6.Қисқа кунли ўсимликлар.
7.Исслиқликка талабчан ўсимликлар.
8.Тупроқ намига (шолидан ташқари) камроқ талабчан.
9.Бошланғич ривожланиш даврида секин ўсади.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling