Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


ЖАМИЯТДА ХОТИН –КИЗЛАР МАКОМИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ –МАДАНИЙ, СИЁСИЙ-ХУКУКИЙ ВА ГЕНДЕР ОМИЛЛАРИ


Download 1.84 Mb.
bet67/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

ЖАМИЯТДА ХОТИН –КИЗЛАР МАКОМИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ –МАДАНИЙ, СИЁСИЙ-ХУКУКИЙ ВА ГЕНДЕР ОМИЛЛАРИ


И. Хасанова
ФДУ, Тарих мутахассислиги магистранти.

Бугунги кунда диёримизда хотин-қизларга катта эътибор қаратилмоқда. Жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Мамлакатимизда аёлга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга, аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган.


Ўзбекистон аёллари давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда, уларнинг оиладаги мавқеи мустаҳкамланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсат хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши учун, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминлаш, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун зарур имкониятлар яратилмокда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда эътибор кучайтирилаётганлигининг яна бошқа жиҳатлари ҳам бор. Сабаби, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, иқтисодий фаолиятни кенг йўлга қўйиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш масалалари давлатнинг муҳим мақсадлари қаторидан жой олди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим ва тарбияга эътиборнинг кучайтирилиши билан янада мустаҳкамланди. Юртимиз равнақи, фарзандларимизнинг билимли, ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишида, жамиятимизнинг маънавий-маърифий жиҳатдан юксалишида хотин-қизларимизнинг ҳиссаси катта.[1. – Б. 16]
2022 йилнинг 15 апрель куни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтганлиги хам катта ахамият касб этди. Мажлис кун тартиби доирасида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг низоми, 2022 йилги иш режаси, Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш Дастурини тасдиқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил март ойида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросининг бориши муҳокама қилинди.[5.]
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш долзарб аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ҳамда Миллий дастурда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича белгиланган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлашга кўмаклашиш, таҳлил қилиб бориш,
ҳудудий комиссиялар ишини тўғри ва самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Республика комиссия аъзолари ҳудудларга бириктирилганлиги қайд этилди.[2. – Б. 2] Мажлисда, шунингдек, давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган дастур лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. Бугунги кунда давлат бошқарувида хотин-қизлар улуши 27 фоизни ташкил этади. Раҳбарлик лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар улуши эса 10 фоизга ҳам етмайди. Бу борада раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастури ишлаб чиқилди. Эндиликда мазкур дастур асосида ҳар йили камида 100 нафар хотин-қиз Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади.[ 3. – Б. 72]
Унда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда. Оила – миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёслиги, авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омил эканлиги, оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатимизнинг доимий диққат эътиборида турганига биз хотин-кизларга узимизга бўлган ишончни оширди, улкан марраларни эгаллашимизга қанот бағишлади.
Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқейини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятда сиёсий, ижтимоий-

маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга, ёшларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ. Республикамизда аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46 – моддасида “Хотин – қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” [4. – Б.17.] деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримиз далилидир.



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling