Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси


Download 1.84 Mb.
bet41/78
Sana15.02.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1201365
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78
Bog'liq
{28.09.2022. Халқаро

SOURCES AND REFERENCES:
https://www.worldbank.org/en/topic/girlseducation.
https://www.unicef.org/education/girls-education.
https://www.right-to-education.org/girlswomen


УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ОСТОНАСИДА
ЖАМИЯТНИ БИРЛАШТИРУВЧИ ЯНГИ КОНЦЕПЦИЯГА ЭҲТИЁЖНИНГ
ОБЕЪКТИВ ЗАРУРАТИ
Ғ.Абдурахмонов Фарғона
политехника университети тадқиқотчиси

Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида, учинчи Ренессанс остонасида жамиятни бирлаштирувчи, ҳамжиҳатликни оширувчи, миллий бирдамлик таъминловчи янги ғоявий концепцияга эҳтиёж ортиб бормоқда. Чунки жамиятда умумий олий мақсадни шакллантириш ва барчани шу ғоя асосида бирлаштириш янгича тараққиётни белгилаб беради. Ислоҳотларни амалга оширувчи сифатида халқда якдил, улуғвор бирлаштирувчи ғоя шаклансагина ижтимоий масъулият, фидойилик ва ҳалоллик юзага келади. Зеро, “инсоният тарихининг барча даврларида олимлар “ғоя” ҳодисасининг ички моҳиятини, қонунларини англашга ва уларга амал қилишга интилганлар. Барча даврлардаги давлатларда ижтимоий-сиёсий, маданий, маърифий ишлар тизими ана шу мақсад билан боғлангани сир эмас. Бу ишлар заминида муайян манфаатлар билан боғланган мақсадлар ётган.Бу мақсадлар тизими ва уларнинг моҳияти давлатлар, турли сиёсий кучлар яратган ва амал қилган мафкурада ифодаланган”. Жамиятда миллий ғоявий бирлашувни шакллантириш, янги мафкура концепциясини ишлаб чиқиш, аҳолининг онгига сингдириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Мамлакатимизда бу йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Зеро, «Ўзбекистонни технологик ривожлантириш.... бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур керак. Ушбу дастур Ўзбекистонни жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар қаторига тезроқ олиб чиқишга имкон яратиши лозим». Демак, бизни бирлаштирувчи ғоя жамиятни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган, ривожланган давлатлар қаторида бўлишга йўналтирилган идеологик таъсир бўлиши лозим.


Жамиятни бирлаштирувчи миллий ғоя концепциясини такомиллаштириш учун уни Учинчи Ренессанс ғояси билан бойитиш зарур. Фақат Учинчи Ренессансни амалга ошириб, биз озод ва обод Ватанда эркин ва фаровон ҳаётни барпо эта оламиз. Ёки, яна қулайроғи, Учинчи Ренессансга эришишни миллий ғоянинг янги ифодаси, деб эълон қилиш мақсадга мувофиқ. Миллий ғоя жорий вазифаларни эмас, балки стратегик олий мақсадни ифодалайди. Шу маънода Учинчи Ренессанс ғояси истиқболга интилишга жуда мос келади. Мазкур ғоянинг сафарбарлик кучи, умуман, мафкуравий салоҳияти жуда юқори. Айни чоғда ўтмиш тарихимизнинг шонли саҳифалари, буюк аждодларимизнинг бунёдкорлик ва ижодкорлик салоҳияти билан боғланади.
Бунинг учун бугуннинг долзарб вазифалардан бири жамиятда миллий бирлаштириш асосида миллий бирдамликни мустаҳкамлаш ва бу орқали иқтисодий тараққиётга, ривожланишнинг юксак поғоналарига кўтаришнинг назарий-амалий асосларини вужудга келтириш ва ёшларни билим-маърифатли, ишонч-эътиқодли қилиб тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Бу борада давлатимиз раҳабарининг ёндашуви қуйидагича: “Бугунги шиддатли замон, дунёдаги аёвсиз рақобат муҳити биздан жуда катта масъулият ва сафарбарлик билан ишлашни, ҳамма соҳада янгича ёндашувларни талаб этмоқда. Мана шундай кескин шароитда биз юртимизда тинчлик ва осойишталик, фуқаролар ва миллатлар ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асрашимиз зарур. Айниқса, фарзандларимизнинг қалби ва онгини ёвуз хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга энг долзарб вазифа, деб қарашимиз керак”. Ижтимоий барқарорлик ва мамлакатнинг олға ривожланиши жамиятни ҳар томонлама ислоҳ қилишнинг таянчи ҳисобланади. Чунки ғоявий барқарорлик турли хил қарашларнинг бир мақсад атрофида уйғунлашувининг шарти, ички ҳамда ташқи мувозанатни сақлаш воситаси ҳамдир. Мана шу ғовий барқарорлик кучли ва таъсирли, реал мақсадларга асосланган мафкура асосида, аҳолининг ғоявий бирлашувчи орқали амалга ошади.
Учинчи Ренессанс остонасида жамиятда миллий бирдамликни шакллантириш, ислоҳотлар самарасига ишонтириш ва бу йўлда ягона мақсадга эргашиш жамият барқарорлиги, ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим шартидир. Бу борада маънавий-маърифий ишларга ёндашувни ишлаб чиқиш ғоявий бирлашув таъсирчанлигини ошириш беқиёс аҳамият касб этади. Бугунги кунда дунёда содир этилаётган ғоявий таҳдиддан кўзланган мақсад – инсон қалбини эгаллаш, уни ўз дунёқарашига бўйсиндириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилишдан иборатдир. Шу боис, жамиятда миллий бирлашувга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам бугун ортиб бораётганлиги, бунинг учун янгича миллий бирлашув концепциясини оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, санъат ва адабиёт, фан - таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоага тадбиқ этиш, миллатлараро тотувлик, инсонпарварлик, ҳамжиҳатликни ўрнатиш тараққиёт кафолатларидан бири ҳисобланади.
Аслида жамиятни, халқни бир ғояга ишонтириш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки жамият томонидан бир ғояга ишонч унда шу ғоя асосида манфаатлар таъминланиши ҳодисаси намоён бўлиши керак. Чунки ҳеч бир иносн ўз манфаатлари қамраб олинмаган ғояга ишонмайди. Шу боис, энг аввало жамиятни бирлаштирувчи реал мақсадлар қўйилган янгича идеология концепциясини ишлаб чиқиш зарур. Зеро, “шиддат билан ўзгараётган замон олдимизга янги, биз илгари дуч келмаган муаммоларни, жуда ўткир саволларни кўндаланг қўймоқда. Уларга муносиб жавоб топиш ва оқилона ечиш учун ҳар жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак”. Бунинг учун иқтисодий ва сиёсий барқарорлик билан бирга ижтимоий бирлик ва ҳамжиҳатликни ҳам шакллантириш талаб этилади.
Янги миллий ғоя концепцияси асосида жамиятда ғоявий бирлашувни амалга ошириш жуда мураккаб масаладир. Чунки одамларни, аввало ёшларни эзгу ғояларга ишонтириш, уларни бир мақсад атрофида уюштириш, фаоллаштириш, масъулиятини ошириш, олийжаноб мақсадлар сари сафарбар этиш бугунги кунда жуда қийинлашиб бормоқда. Чунки халқнинг руҳий кайфияти, ҳиссий кечинмалари ва фаолият кўрсатишига шайлиги, унинг ҳаракат дастури бўлган миллий бирлашув мафкурасига ишончи билан белгиланади. Ана шундай ишонч жамият аъзоларида мустаҳкам эътиқодни шакллантириб, уларни янада жипслаштиради, фаоллаштиради, масъулиятини оширади, мамлакат фуқароларининг ўзаро тотув, дўст ва иноқ бўлиб яшашига, ўз мафаатларини Ватан манфаатлари билан уйғунлаштиришга чорлайди. Бундай мустаҳкам эътиқодга эга бўлган, комил ишонч асосида ўз ҳаётий йўлини аниқ белгилаб олган инсон зарарли ғоялар таъсирига берилмайди, буюк келажакка эришиш йўлидаги ўткинчи қийинчиликларга бардош беради, унда ирода мустаҳкам бўлади. Миллий ғоявий бирлашув жамият аъзолари қалбида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, иродалилик, виждонлилик, фаоллик, масъулиятлилик, сабр-тоқат, меҳр-оқибат, ёмонликка қарши туриш каби фазилатларини фаоллаштиришга хизмат қилади.
Учинчи Ренессансни амалга ошириш учун ҳар томонлама пухта ўйланган сиёсат олиб борилиши, халқда руҳий кўтарилиш, қатъий иродали интилиши юз бермоғи зарур. Аввало, тушунча мазмунини аниқ очиб бериш, аҳолининг барча қатламлари, аввало, ёшлар онгига ет-казиш керак. Ўтмиш ренессанслари даврида аждодларимиз нималарга эришганини, жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини, бошқа халқлар, минтақалар ютуқлари билан таққослаб, жаҳоннинг етакчи маданиятларидан, илм-фани, санъати ва адабиётларидан бирини, илғор ижтимоий фикру қараш-ларини яратганини қисқа, лўнда, дабдабали жумлаларсиз ёритиш зарур. Шунингдек, уларнинг инқироз сабаблари холис таҳлил этилмоғи лозим.



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling