Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
Download 1.84 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
- Bu sahifa navigatsiya:
- БЎЛАЖАК ХОРИЖИЙ ТИЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА WEB-КВЕСТ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ Гулмира Жўраева
Адабиётлар
Ходжаев Б. Педагогик аксиология. – Т.: “Fan va texnologiya”, 2012. –Б.168. Шарипов А.К., Рузиохунова М.М. Оптимизация профессиональной подготовки студентов педагогических вузов в условиях педагогической практики.// Педагогик таълим. Тошкент.: 2003. – № 2. –С.50-51. Shayxova X.A. Ma’naviyat - kamolot ko'zgusi. — Toshkent.: G‘afur G‘ulom nomidagi NMIU, 2009. –B.115. БЎЛАЖАК ХОРИЖИЙ ТИЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА WEB-КВЕСТ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ Гулмира Жўраева Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси Бугунги кунда олий таълимга инновацион ўқитиш технологияларини жорий этиш орқали таълим сифати ва тарбия самарадорлигига эришиш муҳим мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида таълим тизимидаги ислоҳотлар негзида чет тилларини ўқитишни ҳам тубдан такомиллаштиришга доир кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бу орқали хорижий тилларни пухта эгаллаган, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш тизимини яратиш мақсад қилинмоқда. Шу билан бирга хорижий тажрибалар билан танишиш, ўрганиш ва миллий хусусиятларга мослай оладиган кенг дунёқарашли кадрларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш мақсади ҳам хорижий тилларни ўқитиш кўламинип кенгайтириш учун асос бўлди. Бундай вазиятда хорижий тилни ўрганувчи инсонлар учун янгича талабалар ва масъулиятлар юкланади. Чунки хорижий тилларни ўрганишда ахборий хуружларга дуч келиш эҳтимоли юқори бўлади. Айниқса хорижий тилни ўрганувчилар, бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини турли ахборотлардан кўп фойдаланишлари бу жараённи тезлаштириб юборади. Шу боис талаба-ёшларда, бўлажак хорижий ўқитувчиларида ахборотларга таҳлилий ва танқидий муносабатини шакллантиришорқали информацион таҳдидларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш муҳим педагогик вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги глобаллашув даврида жамиятнинг ахборотлашуви даражасининг ошиши, «ахборот технологияларининг ривожи бўлажак хорижий тил ўқитувчиларидан ижтимоий-сиёсий воқеликдаги ўзгаришларга мослашиш ҳамда жамиятда ўзларининг муносиб ўрнини эгаллашни кафолатловчи чуқур билим ва ўзига хос фикрлашни талаб этмоқда. Бу жараён, баъзи олимлар назарида, нафақат ОАВ, балки ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни ҳам қамраб олмоқда». Бир сўз билан айтганда, ахборотлашув жараёнларининг шиддат билан кечиши, ёш авлоднинг маънавий қиёфасида бир томондан, «ахборот ресурслари ва ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ўз ичига олувчи ахборотларга таҳлилий ва танқидий муносабатини шакллантириш, иккинчи томондан эса, уларни бу соҳадаги турли хуружлар ва таҳдидлардан асрашни ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бирига айлантирмоқда». Шу ўринда дунёнинг баъзи ривожланган мамлакатларида ахборотлашув жараёнида инсондаги ахборотларга таҳлилий ва танқидий муносабатини шакллантириш масалаларини таҳлил этишда, унинг даражасини белгиловчи бир қатор индикаторлар қабул қилинганлиги ва бу борада муайян тажриба тўпланганини алоҳида қайд этиш лозим. Ахборотни танқидий қабул қилиш бўлғуси хорижий тил ўқитувчисининг ахборот истеъмоли маданияти даражасини белгиловчи омил ҳисобланади. «Ахборот ҳажми ортиб боргани сари унинг ўлчамлари доираси ҳам ортиб бораверади. Босма нашрлардан ташқари овозли, графика ва бошқа турдаги рақамли материаллар сони ҳам ортиб бормоқда. Технологиялар тараққиёти самараси ўлароқ ахборот оқими тезлиги ҳам беқиёс тарзда ошмоқда. Бундай шароитда бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларидан ахборотлрнинг турли контентидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш ҳамда янги технологиялардан хабардорлик талаб этилади. Кутубхоналар мисолида оладиган бўлсак, бу нафақат янгича шакл ва ўлчамларга ўтишни, балки ўқувчиларга янги тизимлардан фойдаланишга ёрдам беришни ҳам назарда тутади. Бу маънода педагогларнинг бўлғуси хорижий тил ўқитувчиларни ўқитиш соҳасида, жамоатчилик билан алоқаларда чуқур билимга эгалиги муҳим аҳамият касб этмоқда». Ахборот хизматлари бугунги кунда жамиятнинг барча тармоқларига кириб бораётган ва ривожланаётган соҳа сифатида тан олинган. Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда вазирлик, муассаса ва идоралар томонидан ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мазкур мақолада бўлғуси хорижий тил ўқитувчиалрида ахборотларга танқидий ва таҳлилий муносабатни шакллантиришнинг янгича технологиялари, ўқитишнинг инновацион механизмларини ишлаб чиқиш ва бу борадаи мамлакатимизда амалга оширилаётган таълимий ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этади. Шу билан биргабугунги кунда чет тилини ўқрганувчи талабаларни Web-квест технологияси асосида ўқитиш оммалашаётган ва буборадаги мавжуд методикани такомиллаштириш ва таълим технологияларини ишлаб чиқиш вазифалари долзарблик касб этмоқда. Шу боис ушбу масалаларни таҳлил этиш керак бўлади. Хозирги кунда олий таълим муассасасининг асосий вазифаси янгиликка, ўз-ўзинитарбиялашга ва ўз-ўзини ривожлантиришга қодир бўлган мутахассиснинг ижодий шахсинишакллантиришдан иборат. Бу муаммони ўқитувчидан талабага тайёр шаклда билим беришбилангина ҳал қилиб бўлмайди. Талаба «билимларни фаол яратувчи, муаммони шакллантираоладиган, уни ечиш йўлларини таҳлил қила оладиган, оптимал натижани топа оладиган ваунинг тўғрилигини исботлай оладиган бўлиши керак». Шу муносабат билан ўқув жараёниниташкил этишда талабаларда ахборотларга таҳлилий ва танқидий муносабатини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишлозим. Бу эса ўқув жараёнида билимларни ўзлаштиришнинг фаол усулларига қаратиш, талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ва ҳар бир шахснинг эҳтиёжлари ва имкониятларини ҳисобга олувчи индивидуаллаштирилган ўқишга ўтишни ўз ичига олади.«Замонавий таълим жараёнида самарали амалий натижаларга эришиш, шахсинтеллектуал тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. XXI асрнинг «Интеллектуалақл-заковат асри» деб номланиши ҳам бу борадаги ишларни кенг ҳажмда, мисли кўрилмагандаражада тезкорлик билан ривожлантириш кераклигини тақозо этади. Бу эса, ўз навбатида, танқидий ва таҳлилий тафаккурни шакллантиришда компьютер ва ахборот тизимлари, интернетнингумумжаҳон тармоғи, мультимедиали анимацион технологиялардан самарали фойдаланишвосита ва услубларини яратиш ҳамда жорий этиш заруратини туғдиради». Шундай экан, бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида ахборотларга, воқеа ва ҳодисаларга, илмий парадигмаларга танқидий ва таҳлилий кўникмаларни ривожлантириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаверади. Шунингдек, талабаларда ахборотлардан фойдаланишда рационал онгни ва аналитик тафаккурни ривожлантириш керак бўлади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling