Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси гендер тенглиги комиссияси
ТЕХНОЛОГИК ДЕТЕРМИНИЗМ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ТЕХНИКА ТАЪЛИМИДАГИ АҲАМИЯТИ
Download 1.84 Mb.
|
{28.09.2022. Халқаро
ТЕХНОЛОГИК ДЕТЕРМИНИЗМ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ТЕХНИКА ТАЪЛИМИДАГИ АҲАМИЯТИ
Обидов Жамшидбек Ғайратжон ўғли Фарғона политехника институти мустақил тадқиқотчиси Бугунги кунда техника таълим муассасалари талабаларига илмий аҳамияти юқори бўлган концепцияларни чуқур ўқитиш ва бу асосда уларнинг кабий компетентлиги ва дунёқарашини ривожлантириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмқода. Бу борада технологик детерминизм концепциясининг техника таълим йўналиши талабаларининг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришдаги ўрни юқори ҳисобланади. Мамлакатимизда олий таълим тизимидаги ўзгаришлар негизида турли йўналишлар доирасида илмий концепцияларни чуқур ўқитиш ва бўлажак кадрларнинг назарий билим ва илмий дунёқарашини оширишга қаратилган таълимий ислоҳотлар олиб борилмоқда. «Гарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз 50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имкониятлар ва нисбий устунликларга эга. Айниқса, нефт газ-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ҳамда «яшил иқтисодиёт» билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз «драйверлари»га айланиши учун барча етарли шароитлар мавжуд»[1]. Бу эса, техника тараққиётига доир концепцияларни илмий таҳлилини чуқурлаштириш, олий техник таълимда бу борадаги билимларини ошириш, шу билан бирга технологик концепциялардан ишлаб чиқаришда, саноатда фойдаланиш муҳим аҳамтят касб этади. Ўтган бир аср инсониятнинг техника ва технология тўғрисидаги қарашларини ўзгартириб юборди. Бу давр мобайнида мисли кўрилмаган илмий, техник ва технологик ўзгаришлар бўлдики, инсонларда техника тараққиёти ва ижтимоий тараққиётни боғлиқлиги тўғрисида турли қарашлар, назариялар ва концепциялар шакллана бошлади. Олимлар томонидан теника ва ижтимоий муносабатлар, тараққиёт уйғунлиги ёки бир-бирини инкор қилиши тўғрисидаги ёндашувларни илгари сура бошладилар. Бу борадаги энг аҳамиятли ва кучли илмий асосга эга бўлган, глобал ижтимоий фикрга кучли таъсир кўрсатган технологик детерминизм концепцияси ҳисобланади. Янги минг йилликда техника машиналар ва меҳнат қуроллари сифатида, бугунги кунда эса техника иншоотлари ва ҳатто техника муҳити сифатида ҳам амал қилмоқда. Техника фанлари педагогик-психологик тадқиқ этиш орқали, техниканинг моҳиятини англаб етиш техниканинг табиати нимада, инсон фаолиятининг бошқа соҳалари – фан, санъат, инженерия, лойиҳалаш, амалий фаолият билан техниканинг нисбати қандай, у ўз ривожланиш жараёнида қайси босқичлардан ўтади, айрим олимларнинг техника цивилизациямизга таҳдид соляпти, деган фикри тўғрими, инсон ва табиатга техника қандай таъсир кўрсатади, ниҳоят, техниканинг ривожланиш ва ўзгариш истиқболлари қандай, деган саволларга жавоб топиш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу маънода техника таълими талабаларида технологик концепцияларни чуқур ўргатиш, технологик ривожланиш қонунуиятларини англашларига таъсир кўрсатиш, хусусан технологик детерминизм концепциясининг мазмун-моҳияти, техника таълимидаги ўрни, техник таълим бўналиши талабларининг касбий камолотига таъсири ва техник-технологик дунёқарашни ўстиришдаги имкониятларини таҳлил қилиш устуворлик касб этади. Мазкур парагрифда технологик детерминизм концепциясининг мазмун моҳияти, луҳатларда тарифланиши ва турли соҳа олимларининг қарашлари ва муносабати, бугунги кунда техника тараққиётида ва техник-технологик таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти тадқиқ ва таҳлил этилган. Бунинг учун эка, аввало технологик детерминизм концепциясининг мазмун-моҳиятини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Технологик детерминизм тушнчаси технология ва детерминизм тушунчаларининг бирлашмаситдан таркиб топган бўлиб, ижтимоий тараққиётни техника ва технология ривожи билан боғловчи концепциядир. Мазкур тушунча технологиянинг нейтрал эмаслиги ва унинг ўз-ўзини бошқарувчи куч сифатидаги кўрадиган қарашлар йиғиндисидир. Шунингдек, технология ва техносфера инсон манфаатларига боғлиқ бўлмаган, мазмунан инсонга қарам бўлмаган, балки ўзига хос автоном мантиққа мувофиқ ривожланиб борувчи ва ўз ривожи орқали инсониятнинг маълум даражада тараққиётини кўрсатиб берувчи феномендир. Технологик детерминизм концепцияси ўтган асрнинг бошларида илмий-техникавий тараққиётнинг ривожланиб бориши ва ижтимоий ўзгаришлардаги роли, технологик тараққиёт инсон ва жамият учун ижтимоий таназзулни келтириб чиқаруви омил сифатида қарашлар юзага келиши билан шакллана бошлади. «Технологик детерминизм» атамаси 1920 йилларда фан ва техника тараққиётидаги жадал мувафақиятлар, техника ва технологияни ишлаб чиқришда оммавий қўллаш самарадорлигини ошиб бориши асосида шаклланди. Бу атамани муаллифи америкалик жамиятшунос Торштейн Веблан бўлиб, у ўзи асарларида техник ва технологик ривожланишлар нафақат иқтисодиётни ривожлантиришда, балки сиёсий бошқарув қарорларини қабул қилишда ҳам хал қилувчи омил сифатида «бошқарув инқилоби»ни юзага келтиради. Унинг фикрича, «машина фикрлашнинг антроморфик одатларини ўзгартиради»[2]. Демак, техника ва технологияни янгича руҳит билан тушуниш муаммоси технологик тараққиёт тўғриисда турлича назариялар ва концепцияларни яратилишига таъсир кўрсатди. Технологик детерминизм ёки техностатик концепцияси технологияга ўзини ўзи бошқарувчи куч сифатида ёндашади. Бу технология ўз мантиқига мувофиқ ривожланишини ва инсон мақсадларига хизмат қилишдан кўра кўпроқ унинг ривожланишини шакллантиришини англатади. Техностатик консепцияси бугунги кунда анча кенг тарқалган. Моҳият эътибори билан у технологик фаолият ёки эволюция қонунларини аниқлашни ваъда қилувчи табиий-илмий ёндашувга асосланади. Ўз навбатида, технология қонунларини аниқлаш имконияти, мазкур нуқтаи назар тарафдорлари фикрига кўра, технологиянинг ўзига самарали таъсир кўрсатиш омили бўлиб хизмат қилади. Ҳатто технологияга таъсир кўрсатувчи ташқи ижтимоий омиллар мавжудлигини тан олган ҳолда, мазкур ёндашув тарафдорлари технологик эволюцияга имманент қонунларни юклайдилар. Айрим муаллифлар фикрига кўра, технологик тизимларнинг ривожланиши одамларнинг эҳтиёжлари, табиат ҳақидаги билимларнинг тўпланиши таъсиридагина эмас, балки технологик эволюция ички қонунларига мувофиқ ҳам юз беради. Бу қонунларни аниқлашга уринишлар кўп карра қайд этилган. Технологияларнинг ўзгариш қонунларини билган ҳолда, халқ хўжалигининг технологик даражасини кучайтириш стратегиясини самарали шакллантириш мумкин. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling