1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.
Мазкур фанни ўқитишнинг бош мақсади жаҳон адабиёти тарихининг муҳим поэтик-эстетик қирраларини мужассам қилган адабий асарларни ўрганиш орқали бадиий-фалсафий қарашлардаги назарий-бадиий эволюцияни кўрсатиб бериш ҳамда бадиий адабиёт тарихи ва адабий-назарий тафаккур тадрижининг шахс ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини очиб бериш, талабаларнинг адабий-эстетик тафаккурини юксалтириш, илмий мушоҳаданинг вужудга келишини назарий жиҳатдан таҳлил қилиш, талқин кўникмаларини ҳосил қилиш ва фаол ижодкорлик руҳи ҳамда масъулиятини шакллантиришдан иборат.
Шу маънода қуйидаги вазифалар муҳимдир:
- жаҳон адабиёти намуналарининг ўзига хос миллий ва умуминсоний хусусиятларини илмий таҳлил қилиш асосида талабаларга билим бериш;
талабаларга юксак савияда яратилган бадиий адабиёт намуналарининг башарият, миллат ва жамият равнақидаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириш;
талабаларда бадиий адабиётни тушуниш кўникмаларини шакллантириш;
талабаларда бадиий асарни идрок қилиш ҳамда уни филологик нуқтаи- назардан таҳлил ва тадқиқ этиш малакасини ҳосил қилиш;
талабаларни адабиёт ва инсон ўртасидаги муносабатни бадиийлик қонуниятлари асосида таҳлил қилишга ўргатиш;
жаҳон адабиётида янги шаклланаётган ва оммалашаётган адабий ҳамда илмий метод ва йўналишлар моҳиятини жамоатчилик фикрига таянган ҳолда талабаларга етказиш;
жаҳон адабиётидаги миллий ва умуминсоний адабий-назарий анъаналарни жамият ҳаётига тадбиқ этиш орқали талабанинг адабий-эстетик дидини юксалтириш .
2. Маъруза машғулотлари
Do'stlaringiz bilan baham: |