Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент давлат стоматология институти
Download 371.21 Kb.
|
ИШЧИ ДАСТУР 4 курс БС БЖС 14.06.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- тасаввурга эга бўлиши;
Фаннинг вазифалари:
- Ўзбекистон Республикасида болалар юз-жағ жарроҳлиги ва жарроҳлик стоматологиясини ташкил этиш тамойилларини, - болалар жарроҳлик стоматологияси фани ҳақида тушунча бериш; - талабаларга амалий кўникмаларни қадамма-қадам ўргатиш; - замонавий педагогик технологияларни дарс жараёнига тадбиқ этиб, талабани клиник фикрлаш ва билимини сақлаш даражасини ошириш; - талабаларга маҳаллий ва умумий оғриқсизлантириш техникасини, болалар юз-жағ соҳасиниг жароҳатлари ва ҳосилалари клиник ва диагностик хусусиятларини, лаб ва танглай кемтиклари, тиш, оғиз бўшлиғи ва юздаги турли хил стоматологик касалликларда болаларга амбулатор жарроҳлик ёрдами кўрсатишни ва госпитализация қилишга кўрсатмаларни аниқлашни, операциядан кейинги реабилитация тартибларини талабаларга ўргатиш. Фан бўйича талабаларнинг билим кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: болалар организмининг анатомо-физиологик хусусиятлари; болаларда оғриқсизлантиришнинг хусусиятлари; юз-жағ соҳасидаги касалликларни ташҳислаш; болалар юз-жағ соҳасидаги касалликларнинг шикоятлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; болаларда организмнинг анатомо-физиологик хусусиятлари; болалар ва ўсмирларда тарқалган стоматологик касалликларни келтирибчиқарувчи омиллар ҳақида тасаввурга эга бўлиши; юз-жағ соҳасидаги касалликларини ташҳислашда текширишусулларини; болаларда асосий стоматологик касалликларни клиник ташҳисниасослаш ва даволашни; болаларда юз-жағ соҳасидаги касалликларнинг шикоятларини вакасаллик тарихини йиғишни; болаларда жаррохдик стоматологик муолажаларда асосийкасалликни асоратларини; огиз бўшлиғида микробиологик манзарани яллиғланиш жараёнларини ривожланишидаги аҳамияти ва ўзаро боғлиқлигини; умумий ва маҳаллий оғриқсизлаштиришга кўрсатма ва монеликларини; болаларда умумий ва маҳаллий оғриксизлантиришдан келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш чора-тадбирларини; доимий ва сут тишларни олишга кўрсатма ва монеликларни; амбулатор шароитда болаларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини; юз-жағ соҳаси ўсмалари, юз-жағ соҳаси специфик ва носпецифик одонтоген йирингли яллигланиш жараёни ва травматик жароҳатларни замонавий классификацияси, этиологияси, патогенези, клиник манзараси, ташҳислаш, қиёсий ташҳислаш ва даволаш тамойилларини; тиш ва жағларни проекцияси рентгенографиясини; болаларда оғриқсизлантиришнинг ҳусусиятларини; стоматологияда клиник-функционал ва қўшимча маълумотларни тўплаш ва тахдил этишни компьютерлаштириш услубларини билиши ва уларни ажрата олиши; бола ва унинг ота-онаси билан психоэмоционал мулоқотни ташкил қилиш; шифокор фаолияти жараёнида ота-оналар билан ўзаро алокани тўғри ташкил қилишни (шифокор-бола-ота она); хирургик беморни тиббий картасини тўлдирилиши.; болаларнинг асаб-психик ривожланиши, жисмоний ва интелектуал қобилияти ва унинг умумий ҳолатини баҳолаш; текширув натижалари ва кўшимча текширув усуллари ёрдамида қўйилган ташҳис бўйича боланинг умумий аҳволини баҳолаш; хирургик аралашув ҳажми ва кўринишига кўра оғриқсизлантириш усулини танлаш; шошилинч ҳолатларда беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш; оғиз ичи рентгеногаммаси(нишонли)ни ва юз скелети суякларини рентгенограммаси (тўғри ва ён проекцияларда, панорам, ортопантограммалар)ни ўқиш; турли кўрсатмалар бўйича болаларда доимий ва сут тишларини олиш операцияси; турли хил яллиғланиш касалликларини ўзаро ва бошқа касалликлар билан қиёсий ташҳислаш ўтказиш; болага даволаш жойини (поликлиника, стационар) аниқлаш ва хирургик ёрдам кўрсатилиш хажми; Текширув натижалари ва қўшимча текширув усуллари ёрдамида қўйилган ташҳис бўйича боланинг умумий аҳволини баҳолаш; турли нозологик қўшимча текширув усуллардан кўпроқ маълумот берувчисини танлашни билиши ва улардан фойдалана олиши; болага таҳминий ташҳис қўйиш ва ихтисослашган тиббиёт муассасасига юбориш; тишларни, тиш-милк чўнтакларини, сўлак безлари чиқарув йулларини зондлаш; тишлар перкуссиясини ўтказиш; юкори ва пастки жағларда периферик ва марказий оғриксизлантиришларни ўтказиш, маҳаллий анестезияни ўтказиш (аппликация, регионар); тишларни суғуриш, асоратларни олдини олиш ва ёрдам бериш; юкори ва пастки жағ тишларнинг илдизларини элеватор ва амбурлар ёрдамида суғуриш; юкори ва пастки жағ тишлар суғурилгандан кейин қон кетишини тўхтатишнинг маҳаллий ва умумий усуллари; болаларда юз-жағ соҳасиниг яллиғланиш жараёнида ва жарроҳатларида хирургик ёрдам бериш; болаларда юз-жағ соҳаси йирингли яраларини ювиш ва дренажлаш амалий кўникмаларига (шу жумладан клиник амалий кўникмаларига) эга бўлиши керак. Download 371.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling