Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигининг академик лицей


-Бўлим Шартномаларнинг айрим турлари


Download 269.5 Kb.
bet10/18
Sana15.06.2023
Hajmi269.5 Kb.
#1483998
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
3.5. Фуқаролик ва оила ҳуқуқи МВД

4-Бўлим Шартномаларнинг айрим турлари.
15-мавзу: Олди – сотди шартномаси ва турлари.
Шартнома тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари, шартнома предмети, шартноманинг асосий шартлари, шартномада қатнашувчи тарафлар ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Олди-сотди шартномасининг алоҳида турлари: чакана олди-сотди, улгуржи олди-сотди, насияга бериш ва ким ошди савдоси.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси, тушунчаси аҳамияти, ҳуқуқий белгилари. Шартнома тузиш тартиби, муддатлари. Шартномада қатнашувчи тарафлар уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Шартномани ижро етиш ва ижрони расмийлаштириш тартиби. Шартномани шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги, шартноманинг бекор бўлиш асослари Давлат буюртмаси тушунчаси мазмуни ва аҳамияти.


16-мавзу: Айирбошлаш ва ҳадя шартномалари.
Айирбошлаш шартномаси. Тадбиркорликда айирбошлашни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари. Айирбошлаш шартномаси, тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари. Тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, тарафларнинг шартномани муқобил бажариш тартиби. Шартнома бўйича жавобгарлик.
Ҳадя шартномаси тушунчаси, мазмуни ва ҳуқуқий белгилари. Ҳадя предмети сифатида ашё, мулк ҳуқуқи, мулк мажбуриятидан озод қилиш, шартнома иштирокчилари. Ҳадя ва совға. Ҳадя шартномасини ижро этиш. Ҳадяни чеклаш асослари ва тартиби. Ҳадяни бажаришдан бош тортиш, бекор қилиш асослари, ҳадя ваъда қилинганда ҳуқуқий ворислик. Хайр - эҳсон тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари, унинг ҳадядан фарқи. Хайр - эҳсон қилувчи ва қабул қилувчи. Хайр - эҳсонни тайинлаш мақсадларига риоя қилмаслик оқибатлари.


17-мавзу: Мулк ижараси шартномаси.
Мулк ижараси. Мулк ижараси шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари. Мулк ижараси объектлари ва субъектлари. Шартнома шакли ва муддатлари. Ижара ҳақи ва уни тўлаш тартиби. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Ижарага олинган мол - мулкни яхшилаш оқибатлари. Шартномани ўзгартириш ва бекор бўлиш асослари, шартномани янгилаш, шартнома шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги.
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари. Прокат шартномаси. Прокат шартномаси, прокат шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари. Шартнома предмети, муддати, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.



Download 269.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling