Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигининг академик лицей
Download 269.5 Kb.
|
3.5. Фуқаролик ва оила ҳуқуқи МВД
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19 -мавзу: Қарз ва кредит шартномаси.
- 20-мавзу: Топшириқ ва воситачилик шартномаси.
- 21 -мавзу: Суғурта шартномаси.
- 22-мавзу: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар.
18-мавзу: Лизинг шартномаси.
Лизинг шартомаси тушунчаси. Лизинг шартномасининг мазмуни ва ҳуқуқий белгилари. Лизинг шартномаси субъектлари ва объектлари. Шартноманинг асосий шартлари. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарлик. 19-мавзу: Қарз ва кредит шартномаси. Қарз шартномаси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари, шартнома шакли, қарз шартномаси бўйича фоизлар, аниқ мақсадли қарз, нархни гувоҳлантириш воситалари, вексел, облигация, давлат заёми, қарз мажбуриятининг янгиланиши, қарз шартномасида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Қарз шартномасининг бекор бўлиш асослари. Кредит шартномаси тушунчаси, кредит шартномасида тарафлар. Кредит бериш тамойиллари, ҳуқуқий белгилари, қарз шартномасидан фарқлари, шартнома шакли, уни тузиш тартиби, кредит турлари; а) ашёларни кредитга бериш; б) тижорат кредит. Кредит шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кредитни таъминлаш усуллари. 20-мавзу: Топшириқ ва воситачилик шартномаси. Воситачилик шартномаси тушунчаси, ҳуқуқий белгилари, шартнома бўйича тарафлар, воситачи, комитет, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, воситачилик ҳақи, қўшимча воситачилик. Тарафларнинг учинчи шахслар билан бўладиган муносабатлари, комитет кўрсатмаларидан четга чиқиш, воситачининг жавобгарлиги, воситачилик савдосининг ўзига хос хусусиятлари, шартномасни ижро етказилган зарарни қоплаш. Шартноманинг бир томонлама бекор бўлиш асослари. 21-мавзу: Суғурта шартномаси. Суғурта тушунчаси ва турлари. Бозор муносабатлари шароитида суғуртанинг аҳамияти. Иҳтиёрий ва мажбурий суғурта. Мулкий суғурта шартномаси, предмети. Суғурталашга йўл қўйилмайдиган манфаатлар. Шахсий суғурат шартномаси. Мажбурий суғурта ва унинг қўлланиш соҳалари. Суғурта муносабатларида тарафлар; суғурталовчи, суғурта қилувчи ва наф олувчи. Суғурта шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 22-мавзу: Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг умумий қоидалари. Жавобгарликнинг умумий асослари. Зарурий мудофаа ҳолатида ва охирги зарурият ҳолатида зарар етказиш учун жавобгарлик. Юридик шахснинг ёки фуқаронинг ўз ходими томонидан етказилган зарар учун жавобгарлиги. Давлат идоралари ва мансабдор шахслар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. Ҳуқуқ -тартибот идораларининг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик асослари. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. Зарар етказилган шахсга нисбатан регресс ҳуқуқи. Зарар ўрни ва уни қоплаш усуллари. Жабрланувчининг айби. Зарар етказилган шахснинг мулкий ҳолати. Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қоидалари.Соғлиққа шикаст етказилганлиги туфайли зарарни ўрнини қоплаш ҳажми, хусусияти, муддати. Вояга етмаган шахснинг соғлиғига шикаст етказилганда зарарнинг ўрнини қоплаш. Боқувчиси вафот этганлиги натижасида зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш тартиби ва миқдори. Зарар ўрнини қоплпш миқдорини ўзгартириш тартиби. Юридик шахс бекор қилинган тақдирда зарарни қоплаш. Download 269.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling