Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигининг академик лицей


Download 269.5 Kb.
bet3/18
Sana15.06.2023
Hajmi269.5 Kb.
#1483998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3.5. Фуқаролик ва оила ҳуқуқи МВД

ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Фаннинг мақсади – фуқаролик ва оилавий-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқий мақомини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни вужудга келиш асоси ва тартибини интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқ соҳасидаги муносабатларни шартнома ҳуқуқи ва бошқа мажбуриятларни, шунингдек, мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни, оилавий-ҳуқуқий муносабталарни, никоҳ муносатларини, алимент, фарзандликка олиш, ҳуқаролик ҳолати далолатномалрини қайд этиш тартибини ўрганиш ҳамда ўқувчиларда фуқаролик ва оила ҳуқуқи тўғрисида чуқур назарий билимларни, шунингдек, амалдаги фуқаролик ва оила қонунчилиги нормаларини тўғри шарҳлаш ва қўллай олиш учун зарур билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси ўқувчиларни фуқаролик ва оила ҳуқуқи, фуқаролик ва оила ҳуқуқи институтлари тизими, бозор иқтисодиётининг замонавий тамойиллари амал қилаётган шароитда ҳуқуқни қўллаш ҳолати тўғрисида чуқур билимларни шакллантириш; мазкур соҳа қонунчилигининг асосий тамойиллари тўғрисидаги тасаввурларини шакллантириш, фуқаролик ва оила қонунчилиги асослари ўқувчиларга тўғри таълим бериш асосида ўқитиш, ўқувчиларда фуқаролик ва оила қонунчилигини қўллаш ва шарҳлаш лаёқатини ривожлантириш.


ФАН БЎЙИЧА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМИ ВА КЎНИКМАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ўқувчи фуқаролик ва оила ҳуқуқининг тушунчаси, предмети, фуқаролик ва оила ҳуқуқининг манбалари, фуқаролик оила ҳуқуқи субъектлари ва уларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати, фуқаролик ҳуқуқининг объектлари, битимлар, муддатлар, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар, мажбуриятларнинг алоҳида турлари, шартномалар ва шартномадана ташқари мажбуриятлар, интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларини, ворислик ҳуқуқи ва унинг вужудга келиш асослари, никоҳ, алимент, оила аъзоларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, васийлик ва ҳомийлик, фарзандликка олиш ҳақида билимларга эга бўлиши керак.
Ўқувчи касбий фаолиятнинг мос соҳаларида фуқаролик ва оила ҳуқуқи нормаларни шакллантиришда аҳамиятга эга бўлган меъёрий ва фактик маълумотларни тўплаш; касбий фаолият объектлари бўлган фуқаролик ва оила ҳуқуқи нормалар ва ҳуқуқий муносабатларни таҳлил этиш; фуқаролик ҳуқуқи шартномаларни тузиш ва уларни амалда қўллаш; сифатли ва малакали юридик хулосалар тайёрлаш, маслаҳатлар ва бошқа турдаги юридик ёрдам кўрсатиш кўникмаларга эга бўлиши керак.



Download 269.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling