Ûзбекистон республикаси олий ва ûрта махсус


Ўн биринчи лаборатория иши


Download 5.49 Mb.
bet25/26
Sana28.10.2023
Hajmi5.49 Mb.
#1729633
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Уск.усл.кул.бак.-2007

Ўн биринчи лаборатория иши
Айланувчан барабанли саралагич


1. Ишдан кўзланган мақсад.
Лаборатория машғулотлари ишлаб турган корхоналардан бирида ўтказилиши режалаштирилганлиги сабабли биринчи навбатда талабалар корхонада тасдиқланган хаёт мухофазаси қоидаларини ўрганиб, маъсул шахс орқали хавфсизлик техникасидан инструктаждан ўтганларидан сўнг иш бажарилишига рухсат берилади.
Ишдан кўзланган мақсад – майда заррачаларни йириклигига қараб фракцияларга ажратиш, шу мақсадда ишлатилаётган жихозлар тури ва тузилишлари билан танишиш, уларнинг барабани айланиш сони ва жихоз унумдорлигини хисоблаб топиш, айланувчан барабанли саралагич (грохот) чизмасини икки проекцияда келтириш.



  1. Назарий қисм.

Айланувчан барабанли саралагичлар аралашмани йириклигига қараб классларга қуруқ ёки нам саралаш учун мўнжалланган. Сараланадиган аралашмалар таъминлаш махсулотлари дейилади.
Материални элакдан ўтказганда элак текшикларининг ўлчамларига тенг бўлган ёки ундан кичик бўлган барча доналар назарий жихатдан элакдан ўтиш керак.
Элакдан ўтмаган материал юқори классга, элакдан ўтгани эса қуйи классга тегишли бўлади.
Аралашмада юқори ва қуйи класс материалларининг вазни бўйича миқдорини аниқлаш, элак тешиклари класс чегараларига тенг бўлган лаборатория айланувчан барабанли саралагичларида узоқ саралаш натижасида амалга оширилади.
Айланувчан барабанли саралагичларда материални юқори ва қуйи классларга тўла ажратишга амалда эришиб бўлмайда; шунинг учун элакдан ўтмаган ва юқори деб номланувчи материал, юқори классдаги материални ифодаламайди, элакдан ўтган ва қуйи материал деб номланувчи материал эса, қуйи классдаги материални ифодаламайди.
Элакдан асосан элак тешикларининг ўлчамларига тенг бўлган қуйи класс доналари ўтмай қолади, бундай доналар қийин доналар деб аталади.
Айланувчан барабанли саралагичлар рамага махкамланган барабандан, харакатга келтирувчи механизмдан ва юкловчи лотокдан иборат бўлади (17-расм).
Барабан каркасга ёпиштирилган бир неча тешикли листлар секцияларидан ташкил топган бўлади.
Секция тешикларининг ўлчамлари юкловчи халқадан узоқлашган сари ортиб боради. Барабан ташқи секцияси энг кичик бўлган тешикларни концентрик ўз ичига олади.
Бир томондан барабан ўзининг таянч халқаси билан иккита катокга таянса, иккинчи томондан чекка плитадаги цапфаси билан олинадиган подшипникда жойлашган золдирли таянчли втулкага таянади.
Айланма барабанли саралагичнинг харакати барабаннинг торцевой плитасидаги цапфага махкамланган редуктор ва шестерня орқали электродвигател билан юзага келтирилади.



17-расм. Барабанли саралагич.
Сараловчи барабанлардан ташқари комбинацияланган барабанлар ишлатилади. Бундай барабанлар биринчи ёпиқ материални ювувчи секция билан таъминланган бўлади. Ички томондан бу секциялар халқасимон диафрагмалар ва темирли бўйлама токчалардан иборат бўлади.
Тош ва шағални саралаш учун диаметри 600-2100 мм (ички барабан бўйича) ва узунлиги 1800-9000 мм бўлган сараловчи барабанлар ишлатилади.



Download 5.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling