Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги фарғ


АМАЛИЁТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР


Download 36.05 Kb.
bet4/9
Sana15.02.2023
Hajmi36.05 Kb.
#1201886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5285251372793465713

2. АМАЛИЁТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР


2.1. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР

Ишлаб чиқариш малакавий амалиётига умумий раҳбарлик факультет деканати, кафедра томонидан бириктирилган раҳбар ва ишлаб чиқариш амалиёти базаси ҳисобланган корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш бўлимлари томонидан олиб борилади.


Ўқув-услубий раҳбарликни ишлаб чиқаришдаги амалиёт базаси ходимлари билан биргаликда "Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари" кафедраси томонидан тайинланган амалиёт ўтказиш раҳбари олиб боради.
Амалиётга раҳбарликни институтдан профессор- ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш корхоналари, илмий текшириш институти томонидан тайинланган раҳбар, муҳандис-технолог ва механик-техник ходимлар томонидан тасдиқланган буйруққа биноан олиб борилади:
Ишлаб чиқариш малакавий амалиёти 3 қисмдан иборат:
1. Ташкилий қисми;
2. Ишлаб чиқариш таснифи;
3. Турдош корхоналарга экскурссия.
Амалиёт ташкилий қисми олий ўқув тарбиявий жараёни таркибий қисми ҳисобланади. Бу қисм талабларнинг келажакда ўз касбларига қунт билан, астойдил ёндашишга, умумкасбий ва мутахассислик фанларидан олган билимларини мустаҳкамлашга, замонавий енгил саноат тармоқлари соҳаларидаги ютуқларини яхши эгаллашларига, олдинга қўйилган режаларини аниқроқ ечишларига ёрдам беради.
Талабалар амалиёт ўтиш мобайнида ташкилотчи сифатида: енгил саноат тармоқлари корхоналари фаолиятини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорларини халққа етказувчи бўлиши керак.
Шунингдек, амалиётнинг ташкилий қисмида талабалар ташкилий ишларда қатнашиши (йиғилиш, маъруза, суҳбатлар, конференция ва бошқалар) ҳамда, маънавият ва маърифат ишларига фаол бўлиши кўзда тутилган.


2.2. ТАЛАБАЛАРНИНГ АМАЛИЁТ ДАВРИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ

Талабалар амалиётдан олдин ва уни ўташ давомида қуйидагиларни бажаришлари зарур:


- Амалиёт бошланишидан 1 кун олдин кафедра мудири, амалиёт раҳбари ва деканат ходимлари иштирокида бўлиб ўтадиган амалиёт олди семинарида қатнашиш.
- “Кафедра” томонидан ишлаб чиқилган йўлланмага асосан амалиёт раҳбари билан биргаликда қайси ишлаб чиқариш корхонасига боришини билиш;
- хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши чоралар хақида кўрсатмалар олиш;
- амалиёт ўтиш учун дастур ва услубий кўрсатмани олиш;
- амалиёт режасида кўрсатилган топшириқни тўлиқ ва сифатли бажариш;
- корхона ички қонун ва тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиш;
- институт ва корхона томонидан тайинланган рахбарларнинг топшириқларини тўла бажариши.

Амалиётга қатнашмаган ёки амалиёт режасида кўрсатилган топшириқни тўла бажармаган, шунингдек амалиёт даврида салбий тавсифнома олган талаба қайта амалиётга юборилади ва қайтадан амалиёт ўтайди ёки талабалари сафидан четлаштирилади.





Download 36.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling