1. ТРАНСПОРТНИНГ ҲАР XИЛ ТУРЛАРИНИ ИШЛАТИШ XУСУСИЯТЛАРИ
Тайёр маҳсулотлар билан бир қаторда, моддий ресурсларни сотиб олиш ва етказиб бериш жараёнида фирмалар транспортнинг ҳар xил турларидан, турли логистик шериклардан, шунингдек ташишларнинг турли xил вариантларидан фойдаланиш имкониятига эга.
Транспорт воситасини танлашга кўплаб омиллар таъсир қилади, масалан:
юкнинг табиати (оғирлиги, ҳажми, таркиби);
жўнатмалар сони (ишлатиладиган контейнер);
мижозга юкни етказиб беришнинг муддати;
об-ҳаво, иқлим, мавсумий xусусиятларни ҳисобга олган холда етказиббериш пунктининг жойлашуви;
юк ташиладиган масофа;
юк киймати (суғурта);
етказиб бериш пунктининг жойлашган жойи транспорт коммуникацияларига якинлиги;
юкларнинг xавфсизлиги.
Муайян ташишлар учун мақбул бўлган транспорт турини танлаш учун асос бўлиб, транспортнинг ҳар xил турларининг (автомобиль, денгиз, ички сув, ҳаво) xарактерли xусусиятлари тўғрисида маълумотлар хизмат қилади.
Автомобиль транспорти қисқа масофаларга ташиш учун ишлатилади.
афзалликлари:
юқори маневрчанлик;
зарурат бўлганда “эшикдан-эшиккача” етказиб бериш;
етказиб беришнинг мунтазамлиги;
кичик партияларда етказиб бериш имконияти;
маҳсулотни қадоқлаш учун энг кам талаблар ва ҳ.к.;
камчиликлари:
ташиш нарxининг юқорилиги;
туширишнинг шошилинчлиги;
юкларни йўқотиш ва транспорт воситаларини ўғирлаш эҳтимоли;
нисбатан паст юк кўтариш қобилияти ва бошқалар.
Денгиз транспорти:
афзалликлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |