Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 22.17 Kb.
bet2/3
Sana14.12.2022
Hajmi22.17 Kb.
#1007069
1   2   3
Bog'liq
БЮДЖЕТ 4

2. Бюджет жараёни босқичлари.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети лойиҳасини тузишга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади ва амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, тегишли ҳокимиятлар молия бошқармалари (молия бўлимлари), Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети ва маҳаллий Бюджетлар лойиҳаларини тузишга доир ишларни мувофиқлаштириб амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети лойиҳаси даромадлар ва харажатлар бўйича мамлакат ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри иқтисодиёти ривожланишининг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари асосида тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети лойиҳасини тузиш жараёнида Бюджет даромадларининг уларни ташкил этиш манбалари бўйича келиб тушиши прогнози ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти макроиқтисодий ривожланиш параметрлари лойиҳасида назарда тутилган халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришда нисбатларга риоя этиш учун харажатлар прогнозини белгилаш таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети лойиҳасида харажатлар назарда тутилган даромадлардан келиб чиқиб, тақчилликнинг чегара миқдори ҳисобга олинган ва уни қоплаш манбаи аниқланган ҳолда белгиланади. Кейинги йил учун мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикаси Бюджет лойиҳалари, маҳаллий Бюджетлар лойиҳаларида назарда тутилган харажатларни қоплаш учун ўтган молия йилида тегишли Бюджетлар натижалари бўйича ҳосил бўлган Бюджет маблағларининг бўш турган қолдиқ суммаси ҳам ишлатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети лойиҳасини тузиш жараёнида республика Бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети ва маҳаллий Бюджетлар ўртасида маблағларни Бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш бўйича юзага келадиган ўзаро муносабатлар, шу жумладан тартибга солувчи умумдавлат солиқларидан Республика Бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети ва маҳаллий Бюджетларга ажратиладиган маблағлар миқдори белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси даромадлари ва харажатлари республика Бюджети, Қорқалпоғистон Республикаси Бюджети ва маҳаллий Бюджетлар ўртасида чегараланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодий ривожланиш параметрлари лойиҳаси билан назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришни таъминлаш вазифалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг умумдавлат аҳамиятидаги тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш даражасидан келиб чиқилади.
Давлат Бюджети лойиҳасини тузиш жараёни босқичлари:
• Бюджет сўровини жўнатиш;
• тегишли ҳудудлар Бюджетлари ҳамда мақсадли давлат жамғармалари сўровлари ва лойиҳаларини бериш;
• Давлат Бюджети ва Бюджетномалари лойиҳасини тайёрлаш.
Бюджет сўрови
- Бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва Бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров. Юқори молия органларидан юбориладиган шакл, Бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда кейинги молия йили учун Бюджет сўровини қуйидагиларга жўнатади:
• республика Бюджетидан молияланадиган Бюджет маблағларини олувчиларга – улар уч кун давомида Бюджет буюртмаларини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида буйруқ чиқаради;
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгнаши, вилоятлар ҳокимиятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига - улар томонидан тегишли ҳудудлар Бюджетлари лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш учун.
• давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга хам давлат мақсадли жамғармалари тегишли Бюджетлари лойиҳаларини тайёрлаш учун.
• Бюджет сўровларини олгач, республика Бюджетидан Бюджет маблағларини олувчилар Бюджетдан ажратиладиган маблағларни олиш учун ариза (буюртма) тузадилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимятлари ва Тошкент шаҳар хокимияти эса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича тегишли ҳудудлар Бюджетлари лойиҳаларини тузадилар.
Бу лойиҳалар Бюджет таснифига мувофиқ шаклланган Давлат Бюджети даромадлари ва харажатларини ўз ичига олади
1) даромадлар бўйича - солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўлов контингенти ҳамда Давлат Бюджетига бошқа даромадлар бўйича ҳисоб-китоблар тегишли минтақалар ва даромадларнинг хар бир тури бўйича алоҳида тузилади.
2) харажатлар бўйича - кўрсаткичлар рўйхати, унинг асосида Бюджет маблағларни олувчилар Бюджетдан ажратилган маблағларни олиш учун буюртмалар тузиши керак, яна тармоқлар, штатлар ва контингентлар бўйича кўрсаткичлар тузилади.
Бюджет лойиҳасини тузишдан кўзланадиган мақсад:
• кейинги йилги Бюджет харажатлари ва солиқ сиёсатини шакллантириш;
• Бюджет ҳажмини аниқлаш, маблағларни асосий сарфланиш йўналишлари; Бюджет тақчиллигини белгилаш;
• Бюджет тизимида Бюджет даромадлари манбаларини белгилаш;
Бюджет лойиҳасини тузиш орқали ҳал этиладиган масалалар:
• кейинги йилги солиқ сиёсати ва Бюджет харажатларининг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш;
• давлат Бюджети даромадлари манбаларини белгилаш;
• Бюджет харажатлари ҳажмини аниқлаш, ва сарфланиш йўналишлари белгилаш;
• Бюджет тақчиллиги миқдорини ва қоплаш манбаларини белгилаш;
• Бюджетдан ажратиладиган маблағларни олувчилар Бюджетдан маблағ ажратилиши учун буюртмаларни белгиланган муддатларда тегишли молия органларига тақдим этадилар. Демак, Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий Бюджетлардан молияланадиган Бюджет маблағларини олувчилар буюртмаларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимиятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимияти молия бошқармаларига жорий йилниннг 1 июнидан кечиктирилмаган ҳолда тақдим этадилар.
• Келгуси молия йилига Бюджетлар лойиҳалари, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари молия органлари томонидан юқори молия органларига 25 июнга қадар топширилади, республика Бюджетидан молияланадиганлар эса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмаган ҳолда жўнатадилар.
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимиятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимияти давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар кейинги молия йили учун мўлжалланган тегишли Бюджетлар лойиҳаларини тузадилар ва уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда, аммо жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмаган ҳолда тақдим этадилар.
• Республика Бюджетидан маблағ олувчиларнинг аризаларига асосан Молия вазирлиги республика Бюджетининг лойиҳасини тайёрлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бюджетлари лойиҳалари, давлат мақсадли фондлари Бюджетлари лойиҳалари кўриб чиқилишини ҳисобга олиб, кейинги молия йили учун Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети лойиҳасини тузади.
Лойиҳа ўз ичига қуйидагиларни олади:
• Бюджет таснифига мувофиқ равишда акс эттириладиган Давлат Бюджетининг даромад ва харажатлари;
• тартибга солувчи умумдавлат солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бюджетларига ажратиладиган маблағлар нормативлари ҳамда кўрсатилган Бюджетлар даромадлари ва харажатлари миқдори;
• Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бюджетларининг айланма касса миқдорлари;
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси заҳира жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бюджетлари заҳира жамғармалари миқдорлари (тегишли Бюджетлар маблағлари назарда тутилмаган харажатларни қоплаш учун йўналтирилиши мумкин бўлган доирада;
• Давлат Бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ва уни молиялаштириш манбалари;
• давлат ички ва ташқи қарзлари, давлат томонидан бериладиган кредитлар, кафолат жамғармасининг чекланган миқдори.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат Бюджети лойиҳасини тайёрлайди. Уни жорий йилнинг 15-центябригача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади.
Ҳисоб палатаси ушбу давлат Бюджети лойихасига доир ўзининг хулосасини тайёрлайди. Хулосада давлат Бюджетининг тўлиқлиги – барча давлат дастурларининг харажатлари инобатга олинганлиги, унинг балансланганлиги, кутилаётган макроиқтисодий вазиятга мутаносиблиги ва шунга доир масалалар ёритилади.
Давлат Бюджетининг лойихаси унинг тегишли хулосаси билан бирга жорий йилнинг 1-октябригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Бюджетномани барча вазирликлар, қўмита-идоралар қатнашувида мухокама қилади ва уни 15-октябргача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис киритади
Бюджетнома лойиҳаси таркибига қуйидаги кўрсаткичлар киради:
1) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳоси;
2) ўтган йилги Давлат Бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан ва жорий йилги Давлат Бюджетининг кутилаётган ижроси баҳоси;
3) келгуси йилга мўлжалланган Давлат Бюджети лойиҳасини тузишда асос бўлган келгуси йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари;
4) мамлакат Бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишлари лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан;
5) мамлакат Бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишларига шарҳлар;
6) давлат ички ва ташқи қарзлари ҳамда улар бўйича харажатлар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
7) келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат Бюджети лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан.
Давлат Бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади.
Давлат Бюджетини ижро этиш - унинг даромад қисмида режалаштирилган тўловларнинг ҳар бир манба бўйича ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш, шунингдек, унинг харажат қисмида назарда тутилган барча тадбирларни узлуксиз молиялаштиришдир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат Бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилининг 1-апрелигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Давлат Бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига у ташқи аудит ва баҳолаш ўтказиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5-апрелигача юборади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат Бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга доир хулосасини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10- майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Давлат Бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15- майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Давлат Бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланганида, ўтган молия йили битди деб ҳисобласа бўлади



Download 22.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling