Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 22.17 Kb.
|
БЮДЖЕТ 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУ: БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Бажарди: Мирмансуров Н.М. Қабул қилди: Ғаффуроф О.Ғ. Тошкент - 2022
- 1. Бюджет жараёни тамойиллари ва моҳияти.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУ: БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Бажарди: Мирмансуров Н.М. Қабул қилди: Ғаффуроф О.Ғ. Тошкент - 2022 РЕЖА: 1. Бюджет жараёни тамойиллари ва моҳияти. 2. Бюджет жараёни босқичлари. 3. Бюджет жараёнини бошқарувчи органлар ва уларнинг ваколатлари. 1. Бюджет жараёни тамойиллари ва моҳияти. Муайян натижага эришиш учун амалга ошириладиган кетма-кет ҳаракатлар мажмуи ёки бирор фаолиятни амалга ошириш тартиби “жараён” атамаси билан белгиланади. Барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг Бюджет муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколати Давлат Бюджетини шакллантириш, тузишдан бошлаб уни ижро этиш тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш билан боғлиқ бўладиган ҳаракатларда намоён бўлади. Бюджет жараёни Бюджет ҳуқуқий муносабатлари субЪектларининг моддий Бюджет ҳуқуқларини амалга ошириш шаклидир. Ўзбекистон Республикаси Бюджет қонунчилиги Бюджет жараёни асосларини мустаҳкамлаб тартибга солади. Бюджет жараёни тушунчаси Бюджет Кодексида очиб берилади. Бунга кўра, Бюджет жараёни - қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинган, Давлат Бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, назорат қилиш, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлиш жараёни, шунингдек, Давлат Бюджети тузилмасига кирувчи Бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлардир. Ушбу қонунчилик ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг асосий қоидаларини белгилайдиган меъёрлар белгиланган. Давлат Бюджети бир хил бўлган, доимий янгиланиб борувчи шаклланиш ва ижро этиш босқичларини даврий равишда ўтиб боради. Бюджет даврийлиги унинг Бюджет тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган муддат давомида амал қилади, бу муддат тугаганидан сўнг кейинги муддат учун Бюджет тўғрисидаги янги ҳужжат қабул қилинади. Бюджет тўғрисида чиқарилган ҳужжат амал қилган муддат бир йилни ташкил этади ва у Бюджет йили деб аталади. Бюджет йили. Ўзбекистонда Бюджет йили календар йилга тўғри келади, яъни 1 январдан бошланиб, 31 декабрда тугайди. Турли мамлакатларда парламент сессияларининг ҳар хил вақтда ўтказилиши натижасидаги фарқлар, тарихий анъаналар ва бошқа сабабларга кўра Бюджет йили календар йил билан мос келмайди. Бюджет йилининг бошланиши даври • Франция, Германия, Италия, Белгияда - 1 январдан • Буюк Британия, Япония, Канадада - 1 апрелдан • Австралия, Швеция, Норвегия, Янги Зелландия, Покистонда - 1 июлдан • АҚШда - 1 октябрдан Бюджет даври. Бюджет йили тушунчаси билан бирга, Бюджет даври тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у режалаштирилаётган давр учун Бюджет тузишдан бошлаб то уни ижро этиш тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлангунига қадар бўлган вақт оралиғини ўз ичига олади. Ўзбекистонда Бюджет давомийлиги икки йилга яқин вақт давом этади ва у мамлакатимиз Бюджет жараёнининг умумий давомийлигини ташкил этади. Бюджет даври бир-бири билан кетма-кет ўрин алмашадиган Бюджет жараёнининг бир неча босқичларини қамрайди. Бюджет жараёнининг таркибий қисми - Бюджетни тартибга солиш яъни давлат Бюджет тизими даражалари ўртасида маблағларни қайта тақсимлашдан иборатдир. Бюджет жараёни асосида муайян тамойиллар мавжуд бўлиб, давлат Бюджет тизимининг барқарор ва самарали ишлаши учун уларга қатъий риоя этилиши зарур. Бюджет жараёни тамойилларига қуйидагилар киради: • Такрорийлик; • Вакиллик ва ижроия хокимияти ваколатларининг чегараланиши; • Кўрсаткичлар ихтисослашуви. Бюджетнинг ҳар йили такрорланиб туриш тамойили шундан иборатки, давлат Бюджети ҳар йил учун тузилади ва қабул қилинади. Бу тамойилнинг муҳимлиги шундаки, у аниқ даврда, яъни Бюджет йилида, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ривожланинишини тўлиқроқ ҳисобга олиш ҳамда уларни амалга ошириш учун Бюджетдан маблағларни мақсадли йўналтирилган ҳолда ажратиш имконини беради, мавсумийлик муаммоларни инобатга олади. Вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари ўртасида ваколатларни чегаралаш тамойили. Бюджетни тузиш ва ижро этиш ижроия ҳокимияти органлар функсияси, Бюджетни кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва назорат этиш ваколатли ҳокимият органлари функсияси эканлигидан келиб чиқади. Бюджет жараёнида вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари фаолияти такрорланмайди. Бундан ташқари, нафақат Бюджетни ижро этиш, балки Бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида ҳам вакиллик органлари томонидан амалга ошириладиган назорат давлат марказлаштирилган пул фондларининг оқилона тақсимланиши ва улардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун кафолат бўлади. Бюджет кўрсаткичларини ихтисослаштириш тамойили. Бюджет жараёни барча босқичларида амал қилади. Унинг моҳияти шундаки, Бюджет даромадларини уларнинг келиб тушиш манбалари бўйича, харажатларни эса улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича аниқлаштиришдан иборатдир. Бу Бюджет таснифи орқали амалга оширилади. Бюджет таснифи давлат Бюджети тузилмасига кирувчи Бюджетлар даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳлаштиришдан иборатдир. Бюджет таснифи. Давлат Бюджетини шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш мақсадида Бюджет маълумотларини тартибга солиш учун фойдаланилади ва Бюджет маълумотларини халқаро тасниф тизимларининг шунга ўхшаш маълумотлари билан солиштириш имконини беради. Бюджет таснифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Download 22.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling