Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Бюджет жараёнини бошқарувчи органлар ва уларнинг ваколатлари


Download 22.17 Kb.
bet3/3
Sana14.12.2022
Hajmi22.17 Kb.
#1007069
1   2   3
Bog'liq
БЮДЖЕТ 4

3. Бюджет жараёнини бошқарувчи органлар ва уларнинг ваколатлари
• Бюджет жараёнини самарадорлигини таъминловчи органлар шартли равишда икки гуруҳга бўлинади: умумдавлат ва махсус органлар.
• Бюджет жараёнинг бошқарувчи умумдавлат ва махсус органларнинг тегишли ваколатлари мавжуд.
• Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколатларига Бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш киради.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Давлат Бюджети лойиҳасини тайёрлаш жараёнини координация ва назоратини амалга ошириш ва Бюджет лойиҳасини кейинги молия йили учун Олий Мажлисга тақдим этиш ваколатларига эга.
• Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатаси Бюджет лойиҳасини кўриб чиқади ва хулосасини беради ҳамда Давлат Бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга доир хулоса беради. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг ваколатлари:
• Бюджет сўровини Бюджет маблағи олувчиларга жўнатиш;
• Бюджет лойиҳасини тузади ва ЎР ВМга тақдим этиш.
• Қонунчиликда белгиланган параметрлар доирасида ижро этилиши учун масъуллик қилиш;
• Давлат Бюджети даромад ва харажатларини бошқариш;
• Республика Бюджети даромадлари ва харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатини тузиш
• Давлат Бюджети ижроси бўйича назорат олиб боради-ҳар чоракда ВМга Давлат Бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;
• Ҳар йилли 1-майгача ВМга ўтган молия йиллидаги Давлат Бюджети ижроси тўғрисидаги хисоботни тақдим этиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ваколатлари
• Бюджетга баромадларнинг ўз вақтида келиб тушушини таъминлаш;
• Давлат мақсадли жамғарма маблағлари келиб тушушини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот бериш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Давлат Бюджетига божхона божлар ва йиғимлар келиб тушишини таъминлайди ва хисобот берашади. Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигининг вазифалари:
• Давлат Бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;
• Давлат Бюджетининг касса ижросини амалга ошириш;
• Давлат Бюджети маблағларини бошкариш;
• Давлат Бюджети маблағлари кузда тутилган юридик ва жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга ошириш;
• Бюджет ташкилотларининг товар етказиб бериш учун тузадиган шартномаларини, шунингдек, бюртмачиларнинг давлат Бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузадиган шартномаларини рўйхатга олиш;
• Давлат Бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;
• Давлат Бюджети ижросининг қандай бораётганлиги тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаши ва таҳлил қилиш;
• Ўзбекистон Республикаси давлат ички ва ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш, давлат кафолатларини бажариш кабилар.
Download 22.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling