абсолют ва нисбий хатоларга бўлинади ва одатда улар фоизда ифодаланади. Абсолют хато – аниқланаётган катталикни ҳақиқий миқдори билан олинган натижа ўртасидаги айирма ва у 100 га кўпайтирилади. Дабс = (аолин. – аҳақиқ.) ∙ 100% бу ерда, Дабс – абсолют хато; аолин. – олинган экспериментал натижа; аҳақиқ. – ҳақиқий натижа. - Нисбий хато – абсолют хатони ҳақиқий натижага нисбати ва у ҳам фоизда ифодаланади.
- Нисбий хато анализ натижаларини объективроқ ифодалайди.
- Агар аниқланаётган катталикнинг ҳақиқий қиймати номаълум бўлса, у ҳолда унинг ўрнига бажарилган аниқлашларда олинган натижаларнинг ўртача арифметик қиймати олиниб, уни айрим натижаларнинг ҳар бири билан солиштириб кўрилади. Олинган натижалар айрим натижаларнинг ўртача қийматдан четланиш дейилади. Улар орқали анализ натижаларининг аниқлиги тўғрисида фикр юритиш мумкин, яъни четланиш қиймати қанчалик кичик бўлса, олинган натижалар шунчалик аниқ бўлади. Аниқлашлар натижаларини аниқроқ ифодалаш учун математик статистика методи билан анализ натижаларини қайтадан ҳисоблаш қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |