Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қуйидаги иккита йўналишда кўзга ташланади


Download 273.43 Kb.
bet7/13
Sana15.06.2023
Hajmi273.43 Kb.
#1481518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
9 МАВЗУ

Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қуйидаги иккита йўналишда кўзга ташланади:


биринчидан, бошқарув амалиёти бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади ва корпоратив тузилмаларнинг фаолияти давомида қонунчиликда белгилаб қўйилган талабларнинг бажарилишини назорат қилиб боради. Мазкур жиҳат барча мамлакатлар тажрибасида қўлланилади;
иккинчидан, давлат иштирокидаги корхоналарда бевосита иштирок этади ва акциядорлик жамиятлари фаолиятига доир қарорлар қабул қилинишига ўз таъсирини кўрсатади. Бунда давлат устав капиталидаги маълум бир улушга эгалик қилиш орқали мулкдор сифатида иштирок этади.

Умуман, давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қуйидагилар асосида амалга оширилади:


– акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларига тўлиқ эгалик қилиш. Шунингдек, фақат давлат томонидан устав капиталини тўлиқ шакллантириш амалиёти асосида ҳам давлатнинг иштироки кузатилади. Бунда давлат акциядорлик жамиятида ягона акциядор сифатида фаолият юритади ва якка тартибда қарор қабул қилади. Мазкур амалиёт мамлакатимиздаги акциядорлик жамиятларида ҳам кузатилади;
– акциядорлик жамиятлари акциялар назорат пакетига эгалик қилиш. Мазкур ҳолатда давлат йирик акциядор сифатида майдонга чиқади ва биринчи навбатда, давлат манфаатларини кўзлаб фаолият юритади. Яъни бошқа акциядорларнинг қарорлар қабул қилишга таъсири нисбатан паст бўлади;
– акциядорлик жамияти устав капиталида маълум бир улушга эгалик қилиш. Бунда давлат ўз эгалигидаги акцияларнинг устав капиталидаги улушига мос тарзда овоз бериш орқали бошқарувда иштирок этади. Агарда давлат акциялар улуши асосида Кузатув кенгаши ёки Тафтиш комиссияси аъзоларини кўрсатиш ваколатига эга бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Кузатув кенгашига ёки Тафтиш комиссиясига ўз номзодларини тақдим этади ва кумулятив овоз беришда иштирок этади.

Афзалликлари

Камчиликлари

– иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга эга соҳа ва тармоқларида самарали давлат назорати ўрнатилади;
– стратегик муҳим тармоқларнинг ривожланиши учун шарт-шароит яратилади;
– иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар амалга оширилади;
– йирик акциядорлик жамиятлари банкротлигининг олди олинади ва тугатилишига йўл қўйилмайди;
– давлат бюджети солиқлардан бошқа даромадларга ҳам эга бўлади;
– монополия тартибга солиб турилади ва нархлар барқарорлиги таъминланади;
– профессионал бошқарув амалга оширилади ва бошқалар.

– давлатнинг ҳаддан ташқари кўп аралашуви корпоратив тузилманинг мустақиллигини чегаралайди;
– олтин акция асосида вето қўйиш ҳуқуқининг берилиши қарорлар қабул қилишнинг ортга сурилишига олиб келади;
– вето қўйиш ҳуқуқи давлат вакили томонидан қарор қабул қилишда аралаштириб юбориш ҳолатлари учрайди;
– акциядорлик жамиятларига инвесторлар-нинг қизиқишлари нисбатан паст бўлади;
– хусусий мулкдорлар синфининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади;
– бошқа акциядорлар ҳуқуқларининг чегараланишига олиб келади;
– дивиденд амалиётлари деярли кузатилмайди ва бошқалар.


Download 273.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling