Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокининг афзалликлари ва камчиликлари
Келтирилган афзалликлар фақатгина давлат иштироки меъёрда бўлгандагина аҳамият касб этади. Мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки юқорилиги афзаллик сифатида келтирилаётган жиҳатлар тескари самара бермоқда. - Келтирилган афзалликлар фақатгина давлат иштироки меъёрда бўлгандагина аҳамият касб этади. Мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки юқорилиги афзаллик сифатида келтирилаётган жиҳатлар тескари самара бермоқда.
- Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки иқтисодиётнинг фақатгина стратегик аҳамиятга эга соҳа ва тармоқларида самарали давлат назоратини ўрнатиш орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиёт учун муҳим тармоқларни ривожлантириш имконини беради. Мамлакатимизда бундай соҳа ва тармоқларга: ҳарбий саноат, қазиб чиқариш, инфратузилма соҳаларини киритиш мумкин. Яқин истиқболда стратегик муҳим тармоқ ва соҳаларни аниқ белгилаб олиш орқали уларда давлат улушини сақлаб қолиш ҳамда бошқа соҳа ва тармоқлардаги давлат улушини хусусийлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини оптималлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси хорижий инвесторларнинг қизиқиши ортишига ҳам олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, мулкчилик шакллари бўйича давлат улуши бор корхоналар сони 2727 тани, улардан: давлат корхоналари 1418 тани, акциядорлик жамиятлари сони 1046 тани, масъулияти чекланган жамиятлар сони эса 263 тани ташкил этмоқда.
Давлат улуши бор корхоналарнинг мулкчилик шакллари бўйича корхоналар сони (2021 йил 1 январь ҳолатига кўра)
Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, айнан давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини камайтириш қатор ижобий натижаларга олиб келади: - Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, айнан давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини камайтириш қатор ижобий натижаларга олиб келади:
- – давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- – инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
- – мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш ва демократлаштириш, давлат-хусусий шерикчиликни кенгайтириш, нодавлат жамоат ташкилотлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш. Умуман олганда, акциядорлик жамиятлари устав капиталида давлат улушини оптималлаштириш, хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш мамлакатимиз иқтисодиёти барқарорлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |