Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги

Сунъий интеллект ўзи нима?

Download 1.19 Mb.
bet11/16
Sana28.12.2022
Hajmi1.19 Mb.
#1016522
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
8 МАВЗУ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КОНЦЕПЦИЯСИ

Сунъий интеллект ўзи нима? Сунъий интеллект атроф-муҳитни таҳлил қилиш орқали эркин ва ақлли хатти-ҳаракатларни намоён этиб, муайян вазифаларни бажарувчи тизимдир. Бундай тизимлар овоз ва расмни аниқлайдиган ҳамда “Google”нинг қидирув тизими каби виртуал оламда ишловчи ёки ўзи ҳаракатланувчи автомобиль ва робот каби қурилмаларга ёрдам бериш учун ўрнатилган дастурий таъминотга асосланган бўлиши мумкин. Оддий қилиб айтганда, сунъий интеллект технологиялари инсон хотираси сиғдира олмайдиган катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиши, бу маълумотлардан муайян вазифаларни бажариш ёки автоматлаштириш учун фойдаланиши ва одатда, инсон ақли талаб қилинадиган қарорлар қабул қилиши мумкин. Бугунги кунда компьютер ўйинларидан тортиб ўзи ҳаракатланувчи автомобилларгача бўлган сунъий интеллект негизида қуйидаги технологиялар мужассамдир: машинани ўргатиш (machine learning), чуқур нейрон тармоқлар ёки чуқур ўрганиш (deep learning), роботлаштирилган жараёнларни автоматлаштириш (robotic process automation) ва табиий тил ҳамда тасвирларни қайта ишлаш (natural language and image processing). Катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қила оладиган сунъий интеллектнинг ушбу технологияларини қўллаган компьютерларни қийин вазифаларни бажариш ва мураккаб муаммоларни ҳал қилишга “ўргатиш” мумкин.

Сўнгги йилларда сунъий интеллект илм-фан ва замонавий технологиялар борасида глобал етакчи бўлишни мақсад қилган Хитой раҳбарлари учун энг муҳим устувор вазифага айланди. Шу муносабат билан ҳукумат 2017 йилда ўзининг сунъий интеллект технологиялари борасидаги мақсадлари ва асосий устувор йўналишларини белгилаб берувчи “Кейинги авлод сунъий интеллектни ривожлантириш режаси” деб номланган миллий стратегияни қабул қилди. Мазкур стратегия доирасида Хитой ҳукумати 2030 йилга келиб, фуқаролик ва ҳарбий соҳаларда сунъий интеллект саноатини 150 миллиард AҚШ долларидан зиёд қийматга олиб чиқиш ва бу борада AҚШдан ўзиб кетишни бош мақсад қилиб қўйди. 

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling