- Мамлакатимиздаа эса
- Инновациялар диверсификацияланган ва рақобатбардош иқтисодиётни қуриш йўлида асосий ўрин тутади. Ўзбекистонда ҳам шаклланиб бораётган кичик инновацион компаниялар ва стартап-ҳаракатлар инновацияларни ривожлантириш ва жорий етишнинг ҳаракатга келтирувчи кучига айланмоқда.
- Бугунги кунда яқинда ташкил топган ва ривожланиш босқичида турган ёш компаниялар стартап деб номланади. Одатда, стартап-лойиҳаларнинг замирида аҳоли ёки ташкилотларнинг эҳтиёжларини янги, аввал мавжуд бўлмаган шаклда қондирилишига қаратилган янгилик ғояси туради.
- Стартаплар бизнеснинг турли соҳаларида яратилишига қарамай, ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳалар кўпроқ оммалашган. Йирик молиявий инвестицияларни талаб етмайдиган, замонавий технологияларга асосланган, шунингдек, Google, Facebook каби жадал ўсиб бораётган корпорацияларга айланиш имкони бўлган IT -стартаплар тобора кўпроқ ташаббускор, ижодкор ёшларни ўзига жалб қилмоқда.
- Жаҳон тажрибасига кўра, стартапларнинг муваффақиятли ривожланиши самарали иқтисодий сиёсатнинг мужассамлиги, давлат-хусусий шериклигининг қўллаб-қувватланиши, маҳсулотни илгари суриш ва илмий-тадқиқот фаолиятидан тортиб то иқтисодиётнинг тармоқларида янги технологик инновацияларни жорий етишгача бўлган турли йўнал
Ёшлар стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури Ўзбекистонда давлат сектори ҳамкорлигида ташкил этилган биринчи ташаббус бўлди. Ушбу дастур Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТТД ўртасидаги “Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)” қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳа мутахассислари мазкур соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиб, стартапни ғоядан тортиб то «seed funding», яъни лойиҳани ишга тушириш учун “экиладиган” инвестицияларни жалб қилиш босқичигача ривожлантириш учун методик базани ишлаб чиқдилар. - Ёшлар стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури Ўзбекистонда давлат сектори ҳамкорлигида ташкил этилган биринчи ташаббус бўлди. Ушбу дастур Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТТД ўртасидаги “Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)” қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳа мутахассислари мазкур соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиб, стартапни ғоядан тортиб то «seed funding», яъни лойиҳани ишга тушириш учун “экиладиган” инвестицияларни жалб қилиш босқичигача ривожлантириш учун методик базани ишлаб чиқдилар.
- Дастур пойтахтдаги олий ўқув юртларининг талабалари ва профессор-ўқитувчилар жамоалари учун мўлжалланган. Бу табиий, чунки олий ўқув юртлари ташаббускор, истеъдодли ёшларнинг “хаби” ҳисобланиб, унда ноёб инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар маҳсул бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |