КИРИШ
Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари магистратурасига қабул қилиш Низомига асосан тузилган бўлиб, 5510100 – Даволаш иши,5510200 – Педиатирия иши бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5А510125 “Шошилинч тиббий ёрдам” мутахассислиги бўйича магистрларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар ва амалий кўникмаларни, ижодий ишлаш қобилиятларини, фикрлаш даражасини аниқлашга қаратилган.
Магистратура олий таълимнинг юқори босқичи бўлиб, талабаларни илмий, педагогик ва ижодий (амалий) фаолиятларга йўналтиришга қаратилган. Шу сабабдан «Шошилинч тиббий ёрдам» мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар таҳлилий ва танқидий фикрлаш, мустақил илмий тадқиқот, ижодий ишларни олиб бориш ва ҳар бир ишга ижодий ёндашиш қобилиётига эга бўлиши лозим. Дастурдан ўрин эгаллаган билимлар ва мавзулар «Шошилинч тиббий ёрдам» таълим йўналишига оид барча асосий фанларни қамраб олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |