Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Автотранспорт корхоналари даромади, унинг тақсимланиши
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
6.2.Автотранспорт корхоналари даромади, унинг тақсимланиши.
Автотранспорт корхонасининг ялпи даромади унинг фаолиятининг барча турларидан олинадиган даромадлар йиғиндисидан иборатдир, буларга юк ташиш, транспорт экспедицион хизматлар (ТЭХ), ортиш тушириш ва бошқа хизматлардан келган даромадлар киради. Ялпи даромад қуйидагича ҳисобланади. Дялпи=Дюк+Дтех+Дот+Дбошк Юк ташишдан келадиган даромад ишбай автомобилларда ташилган юк ҳажмини 1 т юкни ташиш тарифига кўпайтмасига тенг бўлиб қуйидагича аниқланади. Дю=Qт Т1т бу ерда Qт-юк ҳажми, Т1т – 1т юк ташиш тарифи, у масофа ва юкнинг тоифасига боғлиқдир. Соатбай автомобиллардан олинадиган даромад бажарилган иш вақтини соатбай тарифга купайтмаси шаклида аниқланади. Дсоат=АС Т1соат бу ерда, АС - автомобил соат Тсоат - вақтбай тариф. Автобус саройларининг даромадини аниқлаш учун юқоридаги формуладан фойдаланилади. Соатбай автомобиллар ва автобуслар учун даромадни ҳисоблашда вақтбай тарифдан ташқари километр тарифи хам ишлатилади. Дкм=АСс Твақт+Lкм Ткм бу ерда: 1 ткм - 1 километр учун тариф. Юк ташувчи автомобиллари учун соатига 9 км меъёр қўйилган, агарда соатига 9 кмдан кўп йўл юрса унда ҳар бир ортиқча километри учун километр тарифига асосан қўшимча даромад ҳисобланади. Автобуслар учун бу меъёр 15 километрни ташкил этади. Мисол. Соатбай ишловчи юк автомобили 10 соатлик (наряд) иш вақтида 150 км йўл босди. Вақтбай даромад аниқлансин. берилган меъёрга нисбатан автомобил 60 км куп йўл юрган (150-10* 9=150-90=60) Демак даромад аниқлашда 10 соат учун вақтбай тариф асосида ва колган 60 км учун км тариф оралиги аниқланади. Транспорт - экспедигия ишлардан олинадиган даромад жунатилаётган ёки экспедигиядаги юкларни тоифаларига асосан бўлиб, юк ташишдан олган даромадни маълум фоизини ташкил этади. Автотранспорт корхонасининг ортиш - тушириш ишларидан олинадиган даромад урнатилган тарифга боғлиқ ва бажарилган иш ҳажмига боғлиқ ҳолда аниқланади. Юқорида айтилганлардан ташкари бошқа даромадлар таркибига мижозлардан ундирилган жарималар ва бошқа хил тўловлар киради. Амалиётда даромадни режалаштириш учун ўртача даромад ставкасидан фойдаланилади ва у қуйидагича аниқланади, яъни амалдаги даромадни уша турдаги бажарилаётган ишга нисбати куринишида. d= Дамал / Рткм Автотранспорт корхонасининг умумий фойдаси юк ташишдан (йўл қурилишига ажратма берилгандан сунг) транспорт экспедигияси, ортиш-тушириш ва бошқа иш ва хизматларидан олинган фойдалар йиғиндисидан иборатдир. Автотранспорт корхоналарининг умумий (балансдаги) фойдаси барча фаолиятлардан келаётган даромадлар ва харажатлар айирмаси сифатида аниқланади. Ф=[(Дюк-ОО2Дюк)+Дт.э.х+До-т+Дбау] - [Xюк+Хт.э.х+Хо-т+Хбошк] бу ерда Xюк+Хт.э.х+Хо-т+Хбошк - мос равишда юк ташиш, транспорт -экспедигион хизматлар, ортиш-тушириш ва бошқа харажатлар ОО2Дюк -юк ташиш даромадидан 2% йўл қурилиш ва таъмирлашга ажратма. Автотранспорт корхоналарининг ишларини режалаштиришда режадаги фойда аниқланади, ҳисобот йилидаги ишнинг натижаси орқали аниқланади. Соф фойда умумий фойдадан автотранспорт корхонасининг тўловлари чегириб ташлангандан сунг аниқланади. Бу тўловларга агарда корхона кредит олган бўлса, банк кредитлари, ер солиғлари ва барча турдаги солиқлар киради. Фойда бу муҳим иқтисодий кўрсаткич ҳисобланиб рағбатлантириш фондларини миқдорини, бюджетга тўланадиган тўловлар миқдорини, корхона рентабеллик даражасини кўрсатиб беради. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling