Ўзбекистон республикаси олий ва ўртамахсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ҳамширалик иши мутахассисги


Таълимни давом эттириш имкониятлари


Download 106.16 Kb.
bet3/45
Sana08.02.2023
Hajmi106.16 Kb.
#1178062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
МТ 5.71.03.01- Хамширалик иши

2.3. Таълимни давом эттириш имкониятлари.
Ҳамширалик иши таълим йўналиши мутахассислиги битирувчиси кейинчалик касбий таълимини чуқурлаштириш мақсадида:
кадрлар малакасини ошириш тизимида, тармоқ ўқув муассасаларида ва махсус курсларида малакани ошириши;
касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида янада юқорироқ малакага эришиш мақсадида олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириши мумкин.
2.4. Ўқишга қабул шартлари.
Ўқишга қабул шартлари амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади.
3. Битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи
3.1. Битирувчининг касбий фаолияти соҳаси:
- мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги даволаш-профилактика муассасаларида, ҚВП (қишлоқ врачлик пункти) ларда, туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят ва Республика тиббиёт муассасаларида;
- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларида, ихтисослаштирилган илмий марказларида, илмий-текшириш институтлари клиникаларида, марказлашган стерилизация бўлимларида;
-ижтимоий таъминот муассасаларида, шифокор хонасида, муолажа, операция, эмлаш ва регистратура хоналарида;
- оилавий поликлиникалар, физиотерапиява реабилитация бўлимларида аҳоли соғлиғини сақлаш ва беморларга йўналтирилган ҳамширалик ишини амалга оширади, шунингдек пархез овқатланиш, даволовчи жисмоний тарбия ва массаж ҳамшираси, тиббиёт статисти сифатида фаолият юритади.


3.2. Умумий амалиёт ҳамшираси мутахассислиги бўйича битирувчининг касбий фаолияти объектлари.

  • беморлар (ёши, жинси, миллати, ижтимоий ҳолатидан қатъий назар);

  • соғлом аҳоли (болалар, меҳнатга лаёқатли аҳоли, қариялар, ҳомиладор аёллар, мактабгача ва умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари жамоаси);

  • даволаш-ташхис, даволаш-профилактика чора-тадбирларини олиб бориш ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш воситалари;

  • физиотерапия ва реабилитация бўлимларида аҳоли соғлиғини сақлаш ва беморларга йўналтирилган, шунингдек даволовчи жисмоний тарбия ва массажни амалга ошириш воситалари;

  • тиббий ҳужжатлар.




Download 106.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling