Збекистон республикаси олий ва ў


Download 66.05 Kb.
bet1/5
Sana07.02.2023
Hajmi66.05 Kb.
#1173427
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Фан дастур Эконометрика 2019


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ



ТАСДИҚЛАЙМАН”
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор
______________С.У.Меҳмонов
___” ____________ 2020 й.

ОЛИЙ МАТЕМАТИКА, СТАТИСТИКА ВА ЭКОНОМЕТИРИКА” кафедраси


1-курс таянч докторанти Кодиров Фарход Амирович


Илмий раҳбар: Абдуллаев Илъёс Султанович




08.00.06 – “ЭКОНОМЕТРИКА ВА СТАТИСТИКА” ИХТИСОСЛИГИ
БЎЙИЧА НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК


ДАСТУР
Тошкент – 2020


08.00.06 – “ЭКОНОМЕТРИКА ВА СТАТИСТИКА”


КИРИШ

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида ўзгариб турувчи рақобат муҳити ва бозор шароитларини тасаввур этиш, уларнинг моҳияти ҳамда қонуниятларини чуқур таҳлил қилишда эконометрик усуллар ва моделлардан фойдаланиш ёрдамида макроиқтисодий индикаторларини прогнозлаш, таваккалчилик ва ноаниқлик шароитида оптимал иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кейинчалик, бу қарорлар бажарилишини назорат қилиш масалаларининг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Эконометрика” фани муҳим аҳамият касб этади.


“Эконометрика” фани талабаларда эконометрик моделлаштириш, олинган натижаларга изох бериш, корреляцион-регрессион таҳлил, кўп омилли эконометрик модел, эконометрик моделларни баҳолаш, тенгламалар тизими кўринишидаги эконометрик моделларни, иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиради.


I. КУРСНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Курсни ўқишдан мақсад – бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни эконометрик моделлаштиришни тузиш асосларини ўрганишдан, ўрганилаётган жараёнларга иқтисодий-статистик ва эконометрик усулларни қўллашни, иқтисодий динамикани ўрганишда турли хил функциялар, эконометрик моделларни компьютер дастурлари ёрдамида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишда йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.


Курснинг вазифалари – турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қарор қабул қилиш жараёнларини амалга оширишда, уларнинг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилишда ва ушбу соҳада вужудга келиши мумкин бўлган амалий муаммоларни ечишда эконометрик усуллар ва моделлар ҳамда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдалана олишни ўрганишдан иборат.



Download 66.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling