Ўзбекистон республикаси олий ваўрта махсус


БИТИРУВ ИШИ ОЛДИ АМАЛИЁТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


Download 336.5 Kb.
bet17/27
Sana20.12.2022
Hajmi336.5 Kb.
#1035049
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
АМАЛИЁТ ДАСТУРИ 1-4 КУРС ТЖА

3. БИТИРУВ ИШИ ОЛДИ АМАЛИЁТНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


Ўқув режасида кўрсатилгандек малакавий битирув иши олди амалиёти бакалавр талабалари учун 4-курснинг охирги семестрида ўтказилади. Битирув иши олди амалиёти бакалавр талабалари учун 4 хафта давомида (умумий ҳажми талабалари учун 144 соатга мўлжалланган) дам олиш кунларини ҳисобга олмаганда кунига 6 соатдан, мазкур соҳа бўйича ишлаб чиқариш корхоналарида, ҳар-хил турдаги ташкилотда, илмий-текшириш ва лойиҳа институтларида, ўқув юртларида, бошқа илғор техника ва технологияга эга муассасаларда ўтказилади.


БМИ олди амалиёти олий ўқув юртининг таркибий бўлимларида ва мазкур бакалавриатура йўналишига мос келадиган корхона ва ташкилотларда олиб борилиши мумкин.
Масалан:

  • ахборот технологиялари жорий этилган автоматлаштирилган ва автоматик бошқарув тизимларига эга ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари;

  • янги ахборот технологиияларини ва дастурий таъминотни жорий этадиган давлат ва нодавлат корхоналар;

  • ҳисоблаш техникаси, дастурий таъминот, ахборот тизимлари ва технологияларини яратиш ва қўллаш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот ва лойиха конструкторлик корхоналари;

  • ЎзРФА тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтлари.

Талабаларни амалиётга жўнатиш ректор буйруғи асосида амалга оширилади.
Амалиётга бориш учун НДКИ томонидан, ҳамда мазкур корхона томонидан келишилган ва тасдиқланган шартнома бўлши керак. Шартнома формаси 1-иловада келтирилган.
Амалиётни ўтиши ва унинг ўқув услубиятини бошқариш кафедра томонидан амалга оширилади. Кафедра мудири кафедра ўқитувчилари орасида БМИ амалиётига раҳбарларни тайинлайди.
Амалиёт бошланишидан аввал кафедра йиғилиши ўтказилади ва бу йиғилишда талабалар амалиётни ўташ ва амалиётга доир вазифаларни ечиш ҳақида маълумотлар оладилар. Ҳамда керакли хужжатлар: шартнома 1-илова. Йўлланма-2-илова, амалиёт дастури-3-илова, амалиёт кундалиги-4-илова ва амалиёт ҳисоботининг титул варағи-5-илова эга бўладилар.
Ташкилот ички қонун қоидасини бузган амалиётдаги талабалар тўғрисида университет раҳбариятига ахборот берилади. Айрим холларда университет рахбарияти бундай талабаларни университетдан четлаштириш масаласини қўйиши хам мумкин.
Амалиёт ўтаётган жойдаги меҳнат интизомини қатъий равишда бузган талабалар мазкур жойда амалиёт ўтишлари тўхтатилади ва рахбар ёзма билдиргиси асосида кафедра тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан университетдан четлаштириладилар.



Download 336.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling