Ўзбекистон республикаси олий ваўрта махсус


БИТИРУВ ИШИ ОЛДИ АМАЛИЁТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 336.5 Kb.
bet16/27
Sana20.12.2022
Hajmi336.5 Kb.
#1035049
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
АМАЛИЁТ ДАСТУРИ 1-4 КУРС ТЖА

1. БИТИРУВ ИШИ ОЛДИ АМАЛИЁТИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Битирув иши олди амалиётининг асосий мақсади, талабаларнинг олган назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш, замонавий ахборот технологияларини турли соҳаларга қўллашни, ишлаб чиқариш масалаларини ечишда дастурий таъминот ва алгоритмлардан фойдаланишни, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни тахлил қилишни, компьютер тармоқлари дастурий таъминотини ишлаб чиқишни назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан иборатдир.


БМИ олди амалиётининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Таълим жараёни даврида олинган назарий билимларни чуқурроқ ўзлаштириш, тажриба ва кўникмалар ҳосил қилиш;

  • Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш, автоматлаштирилган ва автоматик бошқариш тизимлари ва элементларини монтаж қилиш, созлаш, бўлинмаларнинг техникавий ва ташкилий фаолиятини ўрганиш ва ўзлаштириш;

  • Ҳисоблаш технологияларининг техник ва дастурий таъминоти билан танишиш;

  • Корхонадаги мавжуд компьютер тизимлари, тармоқлари ва умуман ахборот-телекоммуникацияли тизимларни ўрганиш ва қўлланилишини тахлил қилиш;

  • БМИга оид материалларни тўплаш ва уларни бажариш.



2. БИТИРУВ ИШИ ОЛДИ АМАЛИЁТ ДАСТУРИ


Амалиёт ўтиш даврида талаба илмий техник ходимлар таркибига киритилади ва битирув малакавий иши мавзусига мувофиқ келадиган объектни текшириш, ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш ишларида қатнашади. Ҳар бир алоҳида талаба учун амалиёт ўтиш мазмуни шахсий топшириқ ва календар режа билан аниқланади. Корхона раҳбари билан ўрнатилган келишув бўйича талаба амалиёт ўтиш даврида иш характерини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни:



  • ишлаб чиқариш технологияси, техник қурилмаларни созлаш, монтаж қилиш йўриқномаларини;

  • илмий тадқиқот ва тажриба ўтказиш ишларини ташкил этиш масалаларини, норматив хужжатларни;

  • ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ахборот технологияларини жорий этиш усулларини;

  • компьютер техникаси, назорат ўлчов асбоблар, автоматика воситаларининг техник тавсифларини;

  • ўзининг соҳаси бўйича илғор техника, замонавий технология ва шунга ўхшаш воситаларни қўллашни ўрганиши керак.

Булардан ташқари амалиёт ўташ жойида корхона структураси ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиб ҳисоботда акс эттиришлари керак.
Амалиёт даврида талабалар қўшимча топшириқни ҳам бажарадилар. Қўшимча топшириқ ишлаб чиқариш корхонаси ва ташкилотларнинг шарт шароитларидан келиб чиққан холда амалиёт раҳбари томонидан берилади.
Қўшимча топшириқни бажариш даврида талаба техник ечимларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва иқтисодиётни ўрганишни, шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда янги техника билан танишишлари керак.



Download 336.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling