7. БИТИРУВ ИШИ ОЛДИ АМАЛИЁТ БЎЙИЧА ҲИСОБОТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА УНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
Битирув иши олди амалиёти ҳисобти амалиёт тугаганидан кейин 5 кун давомида кафедрага текшириш учун тақдим этилади. Амалиёт раҳбари ҳисоботни текшириб бўлгач ҳимоя қилиш ҳақида ўз фикрини билдиради. Ҳисоботни химоя қилиш кафедрада амалиёт рахбари ва кафедра вакиллари ва гурух талабалари иштирокида амалга оширилади. Химоя пайтида презентациялардан, жадваллардан ва плакатлардан фойдаланишга рухсат берилади. Умумий баҳо талабанинг амалиётдан олган баҳоси, ҳисоботни сифати, ҳимоя қилиш баҳосининг йиғиндисидан иборат бўлади ва 100 баллик системада ҳисобланади.
Битирув иши олди амалиёти синовини топшириш учун талаба битирув иши олди амалиёти ҳисоботи ва битирув иши олди амалиёти кундалигини тақдим этиши керак. Ҳисобот корхона раҳбари томонидан текширилиб, титул варағига раҳбарнинг имзоси ва амалиёт ўталган муассаса мухри қўйилади. Кундалик раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланиб, охирги варағида раҳбар томонидан талабага тавсифнома берилади.
Битирув иши олди амалиёти ҳисоботини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони
Балл
|
Баҳо
|
Талабаларнинг билим даражаси
|
86-100
|
Аъло
|
1. БМИ олди амалиёти ҳисоботини тайёрлаш сифати:
БМИ олди амалиётини бажариш кўрсатмаларига мос ва қўшимча маълумотлардан юқори даражада фойдаланган.
Технологик объект ва жараён тавсифлари, жараёнларни автоматлаштириш даражаси ўрганиб чиқилган.
Ишлаб чиқариш масалаларини ечишда дастурий таъминот ва алгоритмлардан тўғри фойдаланилган.
Ҳулосалар тўлиқ ва мукаммал бажарилган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |