Ўзбекистон республикаси олий ваўрта махсус


МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ЎТКАЗИШГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


Download 336.5 Kb.
bet5/27
Sana20.12.2022
Hajmi336.5 Kb.
#1035049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
АМАЛИЁТ ДАСТУРИ 1-4 КУРС ТЖА

4. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ЎТКАЗИШГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


Амалиёти дастурини бажарилиши талабадан барча ишларни олдиндан режалаштириши талаб этади.


Талабаларнинг амалиёт ўташини амалиёт раҳбари томонидан назорат қилинади. Амалиёт олдидан ташкилий мажлис ўтказилиб, унда амалиёт дастури, талабаларнинг хуқуқ ва бурчлари билан таништириб, кундаликларни тарқатади.
Амалиёт ўтиш даврида талаба ҳар куни амалиёт ўтаб, бир ҳафтада бир марта раҳбарга бажарилган ишларини кўрсатиб туриши керак.


5. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ЎТҚАЗИШ, НАЗОРАТ ШАКЛИ ВА УСЛУБЛАРИ


Aмaлиётни тaшкил қилиш учун кoрxoнaдaн (тaшкилoтдaн) тaйинлaнгaн етaкчи мутaxaссислaр жaвoбгaр бўлиб ҳисoблaнaдилaр.


Кaфeдрaдaн тaйинлaнгaн aмaлиёт рaҳбaрлaри услубий ишлaрни aмaлгa oширaдилaр.
Кoрxoнa тoмoнидaн тaйинлaнгaн малакавий амалиёти рaҳбaрининг мaжбуриятлaри:

  • кaфeдрaдaн тaйинлaнгaн рaҳбaр билaн биргaликдa aмaлиётни ўтиш грaфигини тузиш;

  • тexникa xaвфсизлиги вa мeҳнaт муҳoфaзaси бўйичa ишни бaжaриш бўйичa кўрсaтмaлaр бeришни тaминлaш;

  • aмaлиёт дaстури вa мaзмунигa мoс рaвишдa aмaлиётни ўткaзилишини тaшкил этиш вa нaзoрaт қилиш;

  • тaлaбaлaрни иш фaoлиятини дoим нaзoрaт қилиш, улaрни иш жoйлaридa тoпшириқлaрни тўғри бaжaришлaригa ёрдaм бeриш, ишнинг xaвфсиз вa сaмaрaли усуллaригa ўргaтиш;

  • тaлaбaлaрни ишлaб чиқaриш интизoмигa риoя қилишлaрини нaзoрaт қилиш, тaлaбaлaр тoмoнидaн мeҳнaт интизoмини бузилиш ҳoллaри тўғрисидa кaфeдрaдaн тaйинлaнгaн рaҳбaргa xaбaр қилиш, кундaликлaрни oлиб бoрилишини вa xисoбoтлaрини тaйёрлaнишини нaзoрaт қилиши, тaлaбaлaрни жaмoaт ишлaридa қaтнaшгaнлиги, қўйилгaн мaсaлaлaрни бaжaришгa мунoсaбaти, aмaлиёт тoпшириқлaрини бaжaргaнлиги тўғрисидa ишлaб чиқaриш xaрaктeристикaсини тузиш.



6. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ҲИСОБОТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ТАЛАБЛАР


Малакавий амалиётни ўтиш натижасида талабалар қуйидаги хужжат ва материалларни тақдим этишлари лозим:



  • Амалиёт кундалиги;

  • Малакавий амалиёт ҳисоботи.

Амалиёт кундалиги амалиёт ўтиш жойида кундалик вазифаларни бажарилиши ҳақидаги қайдлардан иборат бўлиб, кундалик раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Шу билан бирга кундалик хужжат сифатида талабанинг амалиётга келган ва қайтган санаси, ҳамда талабага берилган тавсифнома раҳбарнинг имзоси ва корҳона мухри билан тасдиқланиши керак.
Малакавий амалиёт ҳисоботи кириш, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва илова қисмларидан иборат бўлиб, тушинтириш ёзувлари адабий тилда, хатосиз ёзилиб, техникага оид сўзлар ўз ўрнида аниқ ишлатилиб, қўйилган масала мавзусини тўла ёритиб, бутун, тугалланган бўлиши лозим. Ёзув аниқ ва чиройли ёзилиши зарур.
Кириш қисмида танланган мавзуни долзарблиги асосланади ва қолган қисмларни қисқача мазмуни келтирилади. Кириш қисмининг ҳажми 1-2 бетдан ошмаслиги керак.
Асосий қисмда корхона фаолияти ва таркиби тўғрисида қисқача маълумот, технологик объект ва жараён тавсифлари, жараёнларни автоматлаштириш даражаси, қўйилган масаланинг ечиш усуллари, дастурий таъминот архитектураси, дастур модуллари ва улар орасидаги боғлиқликлар кўрсатилиши зарур. Асосий қисмининг ҳажми 15-20 бетдан ошмаслиги керак.
Хулоса қисмида асосий қисми бўйича хулосалар, масалани ечишда танланган усулларнинг мувофиқлиги, ишлаб чиқилган ечимнинг келажакда такоминлаштириш имкониятлари хақида фикрлар келтирилади. Хулоса қисмининг ҳажми 1-3 бетдан ошмаслиги керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида масалани бажаришда ишлатилган барча адабиётларни келтириш зарур.
Илова қисмида расмлар, жадваллар, дастур коди, экран кўринишлари, ва бошқа маълумотлар киритилади. Ҳисобот қўлда ёки компьютерда А4 форматли қоғозда, тепа ва пастки қисмдан 2 см, чапдан 3 см ва ўнгдан 1,5 см қолдирилиб, Times New Roman 14 пт шрифтида ёзилади.

Download 336.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling