Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 104-модда; 2013 й
Download 0.61 Mb.
|
LexUz 361387
ўқитишнинг меъёрий муддати — таълим олувчилар томонидан таълим дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат;
таълим дастури — ўқув фанларининг бакалавриат йўналишлари ёки магистратура мутахассисликларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ кадрларнинг зарурий ва етарли даражадаги тайёргарлигини таъминловчи, блокларга жамланган рўйхати; ўқув фанлари блоки — таълим дастурининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун муайян билим соҳаси ёки фаолиятнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисми; ўқув режаси — олий таълимнинг муайян йўналиши ёки мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив ҳужжат; ўқув фани — таълим муассасасида ўрганиш учун фан, техника, санъат, ишлаб чиқариш фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими; ўқув йили — олий таълим муассасасида бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври. Ўқув йили икки календарь йил билан белгиланади, масалан, 2001/2002 ўқув йили; ўқув семестри — олий таълим муассасасида ўқув йилининг ярмини ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат билан тугалланадиган қисми; ўқув фани дастури — таълим мазмуни, унинг талабалар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив ҳужжат; малака амалиёти — ўқув жараёнининг назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва ўқув ҳосил қилиш, таълим дастурининг маълум (якуний) қисмидаги мавзу бўйича материаллар тўплаш учун ўтказиладиган бир қисми; якунловчи давлат аттестацияси — бакалавр ёки магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда, маълум талаб ва тартиботлар воситасида (фанлар бўйича давлат аттестацияси, битирув иши ёки магистрлик диссертацияси ҳимояси) битирувчи томонидан олий таълим дастурининг бажарилиши сифатини баҳолаш; Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling