олий таълим — узлуксиз таълимнинг юқори малакали мутахассислар тайёрловчи мустақил тури. Олий таълим муассасаларида амалга оширилади.
Олий таълим икки босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура.
[СПиТ:
1.Таълим / Бакалавриат]
бакалавриат — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизида олий таълим йўналишларидан бири бўйича фундаментал билимлар берадиган, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган таянч олий таълим;
[СПиТ:
1.Таълим / Магистратура]
магистратура — бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим;
бакалавр, магистр — олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даражалар;
олий маълумот даражаси — шахс томонидан олий таълимнинг муайян таълим дастурини мазкур маълумот ҳақида тегишли давлат ҳужжати берилган ҳолда, ўзлаштириши натижаси;
олий маълумот ҳақида давлат ҳужжати (диплом) — аккредитациядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг таълим дастурларини бажарганликларини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат. Ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки олинган академик даражага мувофиқ ишлаш ҳуқуқини беради;
олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори — олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати;
олий таълимнинг давлат таълим стандарти — таълимнинг бакалавриат муайян йўналиши ёки магистратура мутахассислигига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси;
малака талаблари — узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;
Do'stlaringiz bilan baham: |