Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Сайловлар. Сайлов тизими] [ТСЗ


Download 1.15 Mb.
bet112/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Сайловлар. Сайлов тизими]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
ФУҚАРОЛАР САЙЛОВ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 127-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
1-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ фуқароларнинг референдумларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиши орқали амалга оширилади.
2-модда.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг Конституция, ушбу Қонун ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган сайлов ҳуқуқлари давлат муҳофазасидадир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси.
3-модда.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.
4-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир фуқаро-сайловчи бир овозга эга.
Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган ҳамда бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш ҳуқуқига эга.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
(4-модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling