Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг); 2


Download 1.15 Mb.
bet129/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномаси Сенат томонидан унинг яқин орадаги мажлисида кўриб чиқилади.
Бош вазир лавозимига номзод Сенатда унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида эшитилади.
Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури эшитилганидан сўнг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун Сенат аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда Сенат томонидан тасдиқланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Сенат томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Сенатни тарқатиб юборади.
Сенат тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
(18-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-285-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 160-модда)
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги қарорлари Сенатга келиб тушганидан кейин Сенат ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) ва унинг ўринбосарини сайлаш масалаларига оид қарорлари Қонунчилик палатасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлисларида кўриб чиқилганидан кейин ушбу масала юзасидан қабул қилинган узил-кесил қарор қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-209-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 179-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.03.00 Марказий сайлов комиссияси. Округ ва участка сайлов комиссиялари]
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарори Сенатга келиб тушганидан кейин Сенат ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқади.
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатасига юборилади.
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling