Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар] [ТСЗ


Download 1.15 Mb.
bet128/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ, ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИНИНГ БЮДЖЕТЛАРИНИ ҲАМДА СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
(IV бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
16-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини кўриб чиқиш
(16-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Сенатга юборилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети Сенатнинг кўриб чиқиши учун топширилади ва Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Давлат бюджетига доир материаллар сенаторларга олдиндан, Сенат мажлисида кўриб чиқилгунга қадар юборилади.
Давлат бюджетини Сенатнинг мажлисида муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси молия вазири ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади.
Давлат бюджети бўйича қарор Сенат томонидан жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай қабул қилиниши керак.
17-модда. Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш
Давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала Сенатнинг яқин орадаги мажлисида кўриб чиқилиши керак.
Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар мазкур бюджетни қабул қилиш учун белгиланган тартибда киритилади.
V. СЕНАТ ТОМОНИДАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ ТАЙИНЛАШ (САЙЛАШ)
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling