Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар] [ТСЗ


Download 1.15 Mb.
bet124/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ, ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИНИНГ БЮДЖЕТЛАРИНИ ҲАМДА СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
(IV бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
20-модда. Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини кўриб чиқиш
(20-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига киритилади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Давлат бюджети лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқиш ҳамда фикрлар ва таклифлар ишлаб чиқиш учун Қонунчилик палатаси Спикери томонидан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига, фракцияларга (депутатлар гуруҳларига), Қонунчилик палатасининг қўмиталарига топширилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари билан боғлиқ қўшимча ахборотни тегишли органлардан талаб қилиб олиши мумкин.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Масъул қўмита барча фракциялар (депутатлар гуруҳлари), Қонунчилик палатасининг қўмиталари, манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларидан фикрлар ва таклифларни тўплаб, Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқишни ўтказади.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Қонунчилик палатаси Давлат бюджети лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Давлат бюджети лойиҳасига доир материаллар Қонунчилик палатаси депутатларига олдиндан, мазкур лойиҳа Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилгунига қадар юборилади.
Давлат бюджети лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади, бу маърузадан сўнг масъул қўмитанинг вакили сўзга чиқади. Бунда масъул қўмитанинг вакили фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Давлат бюджети лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.
(20-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг), Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Давлат бюджети лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
(20-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Давлат бюджети лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётганда у фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг), Қонунчилик палатаси қўмиталарининг келиб тушган мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилиши мумкин.
(20-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн тўрт кун ичида Қонунчилик палатасининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда Давлат бюджети лойиҳасини маромига етказади ва Давлат бюджетининг маромига етказилган лойиҳасини Қонунчилик палатасига юборади.
Давлат бюджетининг лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 15 ноябридан кечиктирмай кўриб чиқилиши керак.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети мазкур бюджет қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида кўриб чиқиш учун Сенатга юборилади.
21-модда. Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш
Давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала, агар бу ҳол бюджетни тартибга солишда қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи навбатда кўриб чиқилиши керак.
Давлат бюджетига ўзгартишлар ва қўшимчалар уни қабул қилиш учун белгиланган тартибда киритилади.
V. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ТОМОНИДАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИ ТАЙИНЛАШ (САЙЛАШ)
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling