Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.01 Республика мулки; 2


Download 1.15 Mb.
bet81/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.01 Республика мулки;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Муниципал мулк]
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ МУЛКИ
18-модда. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкига маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (коммунал мулк) киради. Давлат мулкини тасарруф этиш ва бошқаришни халқ (маъмурий-ҳудудий тузилма аҳолиси) номидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари ва улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари амалга оширадилар.
2. Ўзбекистон Республикасининг, маъмурий-территориал тузилманинг бюджет ёки бошқа маблағлари ёхуд улар ихтиёридаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг маблағи ҳисобига ҳосил қилинадиган ёки сотиб олинадиган мулк тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг мулки ёки маъмурий-территориал тузилманинг мулки бўлади.
3. Ўзбекистон Республикаси ва маъмурий территориал тузилмаларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Маъмурий-территориал тузилма эса Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
4. Ўзбекистон Республикаси бошқа давлатлар билан ҳамкорликда мол-мулкка ва хўжалик фаолияти натижаларига ҳар бир давлатнинг маълум улушда эгалик ҳуқуқи асосида мулк ҳосил қилиши мумкин.
Давлатлараро манфаатларга дахлдор бўлган сув ресурсларидан, ҳаво ҳавзасидан ва бошқа мулк шаклларидан фойдаланиш улар ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 17, 20-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
19-модда. Давлат мулкининг объектлари
1. Ўзбекистон Республикасининг мутлақо мулкига:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.01 Ер участкасига мулк ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.03.00, 03.08.04.00 га қаранг)]
ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда мулк қилиб берилган ерлардан ташқари), ер ости бойликлари, ички сувлар, республика ҳудуди доирасидаги ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
(19-модда 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мол-мулки;
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling