Ўзбекистон республикаси қонуни 2000 йил 31 декабр Тошкент шаҳри терроризмга қарши кураш тўҒрисида


Download 183.34 Kb.
bet1/10
Sana22.06.2023
Hajmi183.34 Kb.
#1649784
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИ

2000 йил 31 декабр Тошкент шаҳри




ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ТЎҒРИСИДА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг мақсади терроризмга қарши кураш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари шахс, жамият ва давлатнинг терроризмдан хавфсизлигини таъминлаш, давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни сақлашдан иборат.
2-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
гаровга ушлаб турилган шахс – қўлга олинган ёки ушлаб турилган шахси озод этиш шартлари сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, халқаро ташкилотларни, шунингдек айрим шахсларни бирон-бир ҳаракат содир этишга ёки бундай ҳаракат содир этишдан тийилишга мажбур қилиш мақсадида террорчилар томонидан қулга олинган ёки ушлаб турилган жисмоний шахс;
терроризм – мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг хаёти , соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир харакатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли мажаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар;
террорчи- террорчилик фаолиятини амалга оширишда иштирок этаётган шахс;
террорчилик гуруҳи- олдиндан тил бириктириб террорчилик ҳаракатини содир этган, бундай ҳаракатга тайёргарлик кўрган ёки уни содир этишга суиқасд қилган шахслар гуруҳи;

Download 183.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling