Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Парвоз ёқилғиси миқдорининг автоматлаштирилган ҳисоби
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
Парвоз ёқилғиси миқдорининг автоматлаштирилган ҳисоби.
Парвоз ёқилғиси миқдорининг автоматлаштирилган ҳисоби двигателларнинг тавсия этилган ишлаш режимлари учун ҲК ҲК ПФҚ асосида амалга оширилади ва қуйидагиларни инобатга олиши зарур: а) ҳаво ҳарорати ва шамол прогнози; б) ҳисобланган тижорат юки; в) парвоз давомида ҲК массаси ўзгариши; г) учиш амалга ошириладиган, белгиланган ва заҳира аэродромларида рухсат этилган максимал учиш ва қўниш массалари бўйича чекловлар. Парвоз учун талаб этиладиган ёқилғи миқдорини автоматлаштирилган ҳисоблар асосида аниқлаш учун: 6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради. 182 а) агар конкрет парвоз учун талаб этилса ва автоматлаштирилган ҳисобда инобатга олинмаса, қўшимча ёқилғи қўшиш; б) ҳисобланганидан фарқ қилувчи парвоз режимини ушлаб туриш тахмин қилинса, ёқилғи миқдорини аниқлаштириш; в) учишгача ерда сарфланадиган (Q ер) ёқилғи миқдорини аниқлаштириш; г) яқинлашишнинг тахминий йўналишини ва қўнишга кириш тартиботини ҳисобга олиб, белгиланган аэродромда қўнишга кириш учун (Q қш) ёқилғи миқдорини аниқлаштириш лозим. 183 Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) 10- ИЛОВА Вақтинчалик аэродромда ва қўниш майдончасида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома (намунавий) Умумий қоидалар Вақтинчалик аэродромнинг (қўниш майдончасининг) мўлжалланганлиги ва тегишлилиги. Вақтинчалик аэродромнинг ФА НАС талабларига мувофиқ зарурий жиҳозланганлиги. Авиация ишларини бажаришга мўлжалланган авиация техникасинингвақтинчалик аэродромда қўриқлаш тартиби аниқланганлиги. Вақтинчалик аэродром, қўниш майдончасининг таърифи. Вақтинчалик аэродром (қўниш майдончаси) энг яқин аҳоли пунктига нисбатан жойлашуви. Қўшни аэродромлар ва қўниш майдончаларидабир вақтдаги парвозларнинг хавфсизлиги таминланиши. Аэродромнинг (қўниш майдончаси) абсолют баландлиги. Магнит мойиллиги. Ёғингарчилик ёғганида учиш майдони шакли, ўлчамлари, грунт ва қопламаси, унинг эксплуатацияга яроқлилиги, учиш йўлкалари юзасининг ҳолати. Аэродромнинг (қўниш майдончаси) чизмаси. Берилган магнит йўл бурчаклари (БМЙБ) ва аэродромдан (қўниш майдончаси) энг яқин заҳира аэродромигача масофа. Ҳақиқий кўришни аниқлаш учун танланган ориентирларнинг жойлашуви, шамол параметрларини аниқлаш учун флюгер ёки конус. ҲК химикатлар юклаш учун тайёрлаш ва юклаш учун юклаш майдончасининг жихозланганлиги. Вақтинчалик ЁММ омборларининг жойлашуви, ёнғинга қарши жихозларининг мавжудлиги. Сунъий қоплам тури, ўлчамлари (узунлиги, эни). Бурчак маркировка белгиларининг мавжудлиги. Шартли текислик қиялигининг максимал бурчаги ( вақтинчалик аэродром, қўниш майдончаси чегарасидан 50м узоқликда 1:50дан ошмаслиги, ундан нарида 1:30). Якорли тўхташ жойи ва боғлаб қўйиш воситалари мавжудлиги. УҚЙ ҳар бир йўналиш учун турли типдаги ҲК учиб қўниши учун вақтинчалик аэродром, қўниш майдончаси минимумлари. Вақтинчалик аэродром, қўниш майдончаси ҳудуди. Жой рельефининг қисқача таърифи, қўшимча аэродром, қўниш майдончаси ҳудудида ва унга яқинлашишдаги табиий ва сунъий тўсиқлар, уларнинг маркировкаси қўшимча аэродром, қўниш майдончасига нисбатан баландлиги, шунингдек схемада – чизмаларда жойлашуви (азимут, узоқлашув). Қайта ишлаш га ажратилган майдонларнинг жойлашган ўрни, рельефи, конфигурацияси. Уларда тўсиқлар мавжудлиги ва тўсиқларнинг тавсифи, уларнинг ер участкаси режасида жойлашган ўрни. Парвозларни бажариш Ишлов берилаётган участкага ва ортга ҲК парвозини бажариш тартиби. Вақтинчалик аэродром, қўниш майдончасиҳудудида парвознинг минимал баландлиги. 184 Иккита бир хил типли ҲКларнинг битта вақтинчалик аэродром, қўниш майдончасидан ишлаш тартиби. Парвозларни бошқариш. СҲБ ташкиллаштириш, ўзаро ҳаракатланиш тартиби. Парвозларга буюртма бериш ва парвоз мавжудлиги ва тугаганлиги ҳақида хабардор қилиш тартиби. ҲК радиотехник ва визуал назорат қилиш тартиби. СҲБ органлари ва экипаж ҳаракатлари Парвозда алоҳида ҳолат юзага келганида, шунингдек “Ковер”, “Стрела”, “Режим” сигналлари олинганида. Парвозларни таъминлаш. Аэронавигация маълумотлари билан таъминлаш. Парвозларнинг метеорологик ва орнитологик таъминланиши. Кузатув парвози ва об ҳавони ҳаво разведкасини ташкил этиш. Алоқа воситалари ва РТО билан таъминлаш. АКИга авиация электр алоқасини ташкил этиш, электр алоқа сетлари ва йўналишлари рўйхати, уларнинг мақсади; радиоалоқа ҳар бир сети (йўналиш) учун частоталар, корреспондентлар позивнойлари; радио алоқа сетлари ва йўналишлари иш вақти; радио алоқа сети орқали метео маълумот узатиш вақти; МВ ва ДКМВ диапазонлпридп КДП АКИ эга ҲК билан (ишлаш баландлиги ва ундан юқорида), шунингдек АКИ таянч базалари билан парвозда ва ишчи аэродромда бўлган вақтда, радио алоқа ўрнатиш хусусиятлари. Авиация техникаси инженер – авиация таъминоти, тайёргарликни ташкил этилиши ва тартиби. Вақтинчалик аэродромда, қўниш майдончасида ҲК техник эксплуатацияси, хизмат кўрсатиш, ва сақлаш. Парвозлар бошланишидан олдин ишчи аэродром старти ва маркировкасини ажратишни ташкил этиш. Аэродром, қўниш майдончаси бўйлаб одамлар, ҲК, аэродром-техник ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартиби. Ишчи аэродромда авария-қутқарув ишларини олиб бориш тартиби. Тиббий таъминлаш. Меҳнат мухофазаси, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши хавфсизлик. Авиация хавфсизлиги. 185 Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) 11- ИЛОВА Синф Максимал учиш массаси, т. самолётлар вертолётлар 1 2 3 4 75 ва юқори дан 30 гача 75 дан 10 гача 30 гача 10 10 ва юқори дан 5 гача 10 дан 2 гача 5 гача 2 186 “Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) 12- ИЛОВА Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling