157
Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида
фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз
қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)
5-
ИЛОВА
Ҳалокат ва шошилинчлик сигналлари рўйхати
ҲКдан узатиладиган ҳалокат сигналлари
Биргаликда ёки алоҳида узатилаётган ҳалокат сигналлари ҲКга
жиддий ва
бевосита хавф солинганлигини ва у зудлик билан ёрдамга муҳтож
эканлигини
англатади.
Ҳалокат сигналлари қуйидаги йўл билан узатилади:
а) радиотелефон орқали узатиладиган сигнал 3 марта такрорланадиган "SОS", 1
марта "ДЕ" ва ҳалокатга учраётган ҲК экипажи позивнойлари 3 марта такрорланиши;
б) радиотелефон орқали узатиладиган “Ҳалокатга учраяпман” сигнали (халқаро
парвозларда “Мейдей”) 3 марта, “Мен” 1 марта, ҳалокатга учраётган ҲК экипажи
позивнойлари 3 марта узатилиши;
в) қисқа вақт давомида чиқариладиган, қизил рангда ярқирайдиган ракеталар;
Ҳалокат сигналлари уларни қабул қилганлик ҳақида тасдиқ олинмагунича қисқа
интерваллар билан такрорланиб туриши лозим.
Агар шароит бўлса ҳалокат сигнали ортидан ҳалокат тўғрисидаги
маълумот
узатилиши ҳам мумкин:
а) жой кенглтги - 2 марта;
б) жой узоқлигини – 2 марта;
в) ўртача европа (Гринвич бўйича) вақти – 2 марта;
г) шикасланиш тури ва керак бўлган ёрдам – 1 марта;
д) ҲК командири томонидан қабул қилинган қарор ва қидирув қв қутқарувга
кўмаклашувчи бошқа маълумотлар – 1 марта;
е) "Қабул" - сўзи.
Ҳалокат ҳақидаги ҳар бир хабардан сўнг 1-2 дақиқа алоқага чиқиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: