Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Қидирув ҲК экипажлари томонидан сув усти кемаларига узатиладиган
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.5. Сув усти кемаларидан қидирув ҲК экипажига узатиладиган сигналлар
- Фуқаро ҳаво кемаларини тутиб олиниши
3.4.Қидирув ҲК экипажлари томонидан сув усти кемаларига узатиладиган сигналлар Қидирув ҲК экипажлари сув усти кемасини ҳалокатга учраган ҲК ёки денгиз (дарё) кемасига йўналтиришда қуйидаги маневрларни бажаради: - сув усти кемаси устида камида бир марта айланиб учади; - қанотдан қанотга чайқалиб, сув усти кемаси юриши керак бўлган курсни паст баландликда кесиб ўтади; - сув усти кемаси ортидан эргашиши лозим бўлган курсга чиқади. Агар сигнал узатилган сув усти кемасининг ёрдами бошқа талаб этилмаса, қидирув ҲК сув усти кемасининг тумшуқ қисми яқинида қанотдан қанотга чайқалиб, паст баландликда унинг юраётган чизиғини кесиб ўтиб парвоз қилади. 3.5. Сув усти кемаларидан қидирув ҲК экипажига узатиладиган сигналлар Сув усти кемалари қидирув ҲК ушбу илованинг 3.4. бандда кўрсатиб ўтилган сигналларини олганлиги ҳақида қуйидагича тасдиқлайди: - кодли вимпел (вертикал қизил ва оқ йўллари бор) юқорига охиригача кўтариб; - сигнал фонари билан Морзе коди бўйича бир неча марта “Т” харфини узатиб; - курсни ўзгартириб ҲК орқасидан юриб. Узатилган кўрсатмалар бажарилиши иложи йўқлиги тўғрисида сув усти кемалари қуйидагича сигнал узатади: - халқаро “N” байроғини кўтариб (шахмат тахтасидаги каби оқ ва кўк квадратли); - сигнал фонари билан Морзе коди бўйича бир неча марта “N” харфини узатиб. 160 Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) 6- ИЛОВА Фуқаро ҳаво кемаларини тутиб олиниши Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида риоя этилиши лозим бўлган принцплар: а) фуқаро ҳаво кемаларини тутиб олиш вақат охирги зарурат АҲПАЙтида қўлланади; б) уни агар режалаштирилган йўл чизиғига олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариб юбориш, таъқиқланган, парвоз қилиниши чекланган ёки хавфли зонадан бошқа тарафга йўналтириш ёхуд ушбу ҲКга кўрсатилган аэродромда қўнишни амалга оширишига зарурат бўлмаса тутиб олиш амалга оширилганида ҲКни таниб олиш билан чекланилади; в) фуқаро ҲКларни ўқув тутиб олишларга йўл қўйилмайди; г) тутиб олинган фуқаро ҲК билан алоқа ўрнатиш иложи бўлганида парвоз йўналиши ва тегишли маълумотлар берилиши лозим; д) тутиб олинган фуқаро ҲК учиб ўтаётган территориясида қўнишни амалга оширилиши талаб этилса, қўниш учун кўрсатилган аэродром ҲК хавфсиз қўнишини таъминлашга яроқли бўлиши лозим; е) фуқаро ҲК нисбатан қурол ишлатишдан тийилиш; ж) учувчи билан ердаги тегишли орган ўртасида ҳаракатлар мувофиқлигини таъминлаш учун барча эҳтимолий кучларни қўллаш. Учиш бўлинмалари укчувчи–рахбар таркиби, СҲБ органлари хизматлари рахбарлари: а) фуқаро ҲК барча учувчилари ҲК тутиб олинганида бажаришлари лозим бўлган ҳаракатлар ва қўлланиладиган сигналлар ҳақида тшлиқ маълумотга эга бўлишлари; б) фуқаро ҲК командири ҲК тутиб олинганида 121,5 мГц частотада алоқа ўрнатишга тааллуқли талабларни, визуал сигналлар узатиш қоидалари ва лозим бўлган ҳаракатларни бажаришлари; в) СҲБ органларининг барча ходимлари фуқаро ҲК тутиб олинган ҳолларда ўзлари бажаришлари лозим бўлган ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари учун барча чораларни кўришлари лозим. Тутиб олинган ҲК учиб ўтаётган территориясида қўнишни амалга ошириши талаб этиладитган алоҳида ҳолатларда ПВО ва СҲБ органлари қуйидагиларни назарда тутишлари лозим: а) кўрсатилган аэродром ушбу ҲК типи хавфсиз қўнишига яроқли бўлишини, айниқса бу аэродром қоида тариқасида фуқаро ҳаво ташувлари учун фойдаланилмаса; б) атроф мухит доира бўйлаб учишга, қўнишга киришга ва иккинчи доирага кетишга яроқли бўлишини; в) тутилган фуқаро ҲК аэродромга боришга етадиган ёқилғига эга бўлишини; г) агар тутиб олинган ҲК фуқаро транспорти самолёти бўлса, аэродром ушбу ҲК қўниши учун етарли бўлган ўртача денгиз сатҳидаги узунлиги 2500м кам бўлмаган пишиқ қопламали УҚЙга эга бўлиши лозимлиги; д) кўрсатилган аэродром Аэронавигация ахборотлари тўпламида тасвирланган бўлишини. Тутиб олинган ҲК хавфсиз қўнишга кириши ва қўниши учун зарур бўлган барча маълумотлар унинг бортига радиотелефон орқали етказиб берилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling