Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


 Ён томондан кузатувчи/йўналтирувчи


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

2. Ён томондан кузатувчи/йўналтирувчи. 
 
Ўнг қўлни жезл билан бош узра вертикал кўтариш, чап қўлни жезл билан тана 
йўналишида ҳаракатни бажариш. 
Қанот охирининг чет қисмида юз тараф билан туриб берилган бу сигнал думи 
билан олдинга қараб шатакка олиш учувчисига/перрон диспетчерига/ раҳбарига ҲК 
туриш қойига/туриш жойидан тўсиқларсиз ҳаракатланиши мумкинлигига ишора 
қилади. 
3. Қўниш галереясини (тўхташ жойини) кўрсатиш ... 
Олдинга чўзилган қўллар, жезлларни вертикал ҳолда ушлаб, бош узра кўтариш. 


168 
4. Кейинги сигналчига бориш ёки КДП/ер усти диспетчери кўрсатмаларига 
мувофиқ ҳаракатланиш. 
Иккала қўллар билан тепага йўналишни кўрсатиш, чўзилган қўлларни танага 
нисбатан ён томнга чалиштириш ва жезллар билан кейинги сигналчи ёки бошқарув 
зонаси жойлашган томонни кўўрсатиш. 
5. Олдинга ҳаракатланиш. 
Ёнга чўзилган қўлларни тирсакка букиш ва жезллар билан кўкрак ва калла 
даражасида тепа-паст йўналишида ҳаракатлантириш. 
6. Чапга қайрилиш (учувчи томондан). 
Ўнг қўл жезл билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида ёнга чўзилган 
ҳолда чап қўл олдинга ҳаракатланиш сигналини беради. Сигнал бераётган қўл 
ҳаракатининг тезлиги учувчига ҲК қайрилиши тезлигига ишора қилади. 
7. Ўнгга қайрилиш (учувчи томонидан).
Чап қўл жезл билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида ёнга чўзилган 
ҳолда ўнг қўл олдинга ҳаракатланиш сигналини беради. Сигнал бераётган қўл 
ҳаракатининг тезлиги учувчига ҲК қайрилиши тезлигига ишора қилади. 


169 
8. Оддий тўхташ. 
Қўлларни жезллар билан танага нисбатан 90 даража остида ён тарафларга чўзиш 
ва уларни жезллар кесиб ўтгунига қадар бош узра кўтариш. 
9. Шошилинч тўхташ. 
Қўлларни бош узра кескин кўтариш ва жезлларни чалиштириш. 
10. Тормозларни қўшиш. 
Очилган кафтни елка даражасидан сал тепароққа кўтариш. Учувчи экипаж билан 
визуал контактга ишонч ҳосил қилгач бармоқларни мушт қилиб сиқиш. Экипаж 
томонидан қўлларининг катта бармоқларини кўтариш орқали тасдиқ олмагунча 
жойидан қимирламаслик. 
11. Тормозларни қўйиб юбориш. 
Бармоқлари мушт қилиб сиқилган қўл панжасини елка даражасидан сал 
юқорироққа кўтариш. Учувчи экипаж билан визуал контактга ишонч ҳосил қилгач 
муштини очиб юбориш. Экипаж томонидан қўлларининг катта бармоқларини кўтариш 
орқали тасдиқ олмагунча жойидан қимирламаслик. 


170 
12. Колодкалар ўрнатилди. 
Ичкарига йўналтирилган, чўзилган қўлларни жезл билан бош узра кўтариб, 
жезлларни улар теккунича кескин суриш. Учиш экипажидан тасдиқ олишга ишонч 
ҳосил қилинг. 
13. Колодкалар олинган. 
Ташқарига йўналтирилган, чўзилган қўлларни жезл билан бош узра кўтариб, 
жезлларни кескин очиш. Учувчи экипаж рухсат олинмагунича колодкаларни олиб 
ташламанг.
14. Двигателларни ёқинг.
Юқорига йўналтирилган жезл билан ўнг қўлни бош даражасигача кўтариб шу қўл 
билан айлантирувчи ҳаракатни бажаради, бунда бош узра кўтарилган чап қўл ёқилиши 
керак бўлган двигателга ишора қилади. 
15. Двигателларни ўчиринг. 
Жезл билан ўнг қўлни елка даражасида олдинга чўзиш, жезл билан панжани чап 
елкагача, сўнгра томоқ олдидан ўнг елкагача ҳаракатни бажариш. 
16. Тезликни камайтириш 


171 
Белидан таззасига тепадан пастга ҳаракатларни амалга ошириб, чўзилган 
қўлларини “Қарсак чалиш” жести билан пастга туширилади. 
17. Кўрсатилган томонда двигател (двигателлар) оборотларини камайтириш. 
Қўллар кафти ерга қаратилган ҳолда пастга теширилган; кейин ёки ўнг ёки чап 
қўли билан двигател (двигателлар) оборотини чап ёки ўнг тарафда пасайтиришни 
ишора қилиб тепага –пастга кўтариб тушурилади. 
18. Орқага ҳаракатланиш. 
Қўлларни тананинг олди томонида, бели баландлигида ушлаб олдинга қараб 
айлантириш. Орқага қараб ҳаракатланишни тўхтатиш учун 8 ва 9 сигналлардан 
фойдаланилади. 
19. Орқага қараб ҳаркатланишда қайрилишлар. 
Дум билан ўнгга: чап қўл бурчак остида пастга қаратилган; бош узра кўтарилган 
ўнг қўл билан олдинга горизонтал ҳолатда ва вертикал ҳолатда орқага такрорий 
ҳаракатларни бажаради. 


172 
20. Орқага қараб ҳаракатланишда қайрилишлар. 
Дум билан чапга: чўнг қўл бурчак остида пастга қаратилган; бош узра кўтарилган 
чап қўл билан олдинга горизонтал ҳолатда ва вертикал ҳолатда орқага такрорий 
ҳаракатларни бажаради. 
21. Тасдиқловчи жавоб/йўл бўш. 
Ўнг қўл юқорига йўналтирилган жезл билан боши даражасигача кўтарилади ёки 
қўл панжасини бош бармоғи юқорига қилган ҳолда тутиш, бунда чап қўл пастга 
туширилган ва тиззага қўйилган ҳолда бўлади. 
Эслатма: бу сигнал техник-эксплуатация коммуникация сигнали сифатида 
фойдаланилиши ҳам мумкин. 
 
*22. Осилиб туриш. 
Қўлларни жезллар билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида чўзиш. 


173 
*23. Юқорироқ кўтарилиш. 
Қўлларни жезллар билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида кафтларни 
юқорига қилган ҳолда чўзиш ва улар билан юқорига ҳаракат қилиш (қўлларни юқорига 
пастга қайқалтириш). Қўллар ҳаракатининг тезлиги баландликни олиш тезлигига ишора 
қилади. 
*24. Пстроққа тушиш 
Қўлларни жезллар билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида кафтларни 
пастга қилган ҳолда чўзиш ва улар билан юқорига ҳаракат қилиш (қўлларни юқорига 
пастга чайқалтириш). Қўллар ҳаракатининг тезлиги баландликни олиш тезлигига ишора 
қилади. 
*25. Горизонтал ҳолда чапга (учувчи томондан) ҳаркатланиш. 
Ўнг қўлни танага нисбатан 90 граду бурчак остида чўзиш. Бошқа қўл билан ўша 
йўналишда такрорий ҳракатлар билан ҳаркатни амалга ошириш. 
*26. Горизонтал ҳолда ўнгга (учувчи томондан) ҳаркатланиш. 
Чап қўлни танага нисбатан 90 граду бурчак остида чўзиш. Бошқа қўл билан ўша 
йўналишда такрорий ҳракатлар билан ҳаркатни амалга ошириш. 


174 
 
*27. Ерга қўниш. 
Олд томондан жезл билан пастга туширилган қўлларни чалиштириш. 
28. Ёнғин. 
Ўнг қўлда жезл билан елкадан тиззагача елпиғичсимон ҳаракатни амалга 
ошириб, бир вақтнинг ўзида чап қўлдаги жезл билан ёнғин жойини кўрсатиш. 
29. Кутиш жойи/сигнални кутиш. 
Қўлларни жезл билан танага нисбатан 45 даража бурчак остида чўзиш. Бу 
ҳолатни ҲК бошқа ҳаракатни амалга ошириш учун рухсат олгунича сақлаб туриш. 
30. ҲКни жўнатиш. 
Ўнг қўл ва/ёки ҲКни жўнатиш жезли билан стандарт кутиб олишни 
бажаради.ҲКни буриш бошлангунича экипаж билан кўриш орқали алоқани сақлаб 
туриш. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling