Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


б) Техник – эксплуатация коммуникация сигналлари


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

б) Техник – эксплуатация коммуникация сигналлари. 
1. Фақат техник – эксплуатация коммуникация сигналлари нутқ орқали узатиш 
мумкин бўлмаган ҳолларда қўл ҳаракатлари билан узатиладиган сигналлар. 
2. Сигналчи учиш экипажидан техник – эксплуатация коммуникация 
сигналларига нисбатан тасдиқ олганида ишонч ҳосил қилади. 
ҲК ҳаракатланиши жараёнида учувчи экипаж билан алоқа қилиш учун 
фойдаланиладиган техник – эксплуатация коммуникация сигналлар 7-иловага 


175 
эксплуатация ёки техник характердаги қўл ҳаракати орқали ўзатиладиган сигналларни 
стандартлаштириш мақсадида киритилган. 
3. Бошқариш ричагларига тегинманг. 
Ўнг қўл бош узра, бармоқларини йиғиб, мушт қилган ҳолда ёки жезлни 
горизонтал ҳолда ушлаб, кўтарилади, бунда чап қўл пастга туширилиб, тиззага 
қўйилган бўлади. 
4. Аэродром таъминотини ёқинг. 
Чўзилган қўлларни бош узра кўтариб, чан қўл кафтини горизонтал ҳолда ушлаб 
ва ўнг қўл панжаси бармоқлари билан чап қўлнинг очиқ кафтига теккунигача 
ҳаракаатни (“Т” харфини хосил қилиб) бажариш. Тунги вақтда ёниб турган жезллар бош 
узра “Т” ҳарфини ҳосил қилиш учун ишлатилиши мумкин. 
5. Аэродром таъминотини ўчиринг. 
Чўзилган қўлларни бош узра кўтариб, чан қўл кафтини горизонтал ҳолда ушлаб 
ва ўнг қўл панжаси бармоқлари билан чап қўлнинг очиқ кафтига теккунигача 
ҳаракаатни (“Т” харфини хосил қилиб) бажариш ва нўг қўл панжаси билан чап қўл 
панжасидан пастга ҳаракатлантириш. Тунги вақтда ёниб турган жезллар бош узра “Т” 
ҳарфини ҳосил қилиш учун ишлатилиши мумкин. 


176 
6. Рад жавоби. 
Ўнг қўлни елка даражасида, ёнга чўзган ҳолда танага нисбатан 90 даража 
бурчакда жезл билан ёки панжанинг бош бармоғи билан йўналишни кўрсатган ҳолда 
ушлаб, бунда чап қўл пастга туширилиб тиззага қўйиб турилади. 
7. Ички алоқа тизимидан фойдаланиб алоқани ўрнатиш. 
Иккала қўлни танага нисбатан 90 даража бурчак остида ёнларга чўзиб ва 
кафтларни қулоқларга қисилади. 
8. Трапни очиш/ёпиш. 
Ўнг қўл пастга туширилган, чап қўл бош узра танага нисбатан 45 даража бурчак 
остида кўтарилган ҳолатда, ўнг қўл билан чап елка йўналишида ҳаракатларни бажариш. 
Эслатма: бу сигнал биринчи навбатда олд қисмидан ҳар томонлама траплар 
билан жиҳозланган ҲКлар учун мўлжалланган. 
в) ҲК учувчиси сигналчига узатадиган сигналлари. 
Эслатма: бу сигналлар учувчи кабинадан қўли билан сигналчига узатиш учун 
мўлжалланган, сигналлар сигналчига яхши кўриниши ва агар лозим бўлса, сигналларни 
тушунишни енгиллаштириш учун ёритилган бўлиши мумкин. 
1.Тормозлар. 
Эслатма: қўл панжаларини мушт қилиб тугиш ёки уларни очиш моменти ўз 
ўрнида тормозни босиш ёки қўйиб юбориш моментини англатади. 
а) тормозлар ёқилган: қўл бармоқлари чўзилган ҳолда юзнинг даражасигача 
горизонтал ҳолатда кўтарилади сўнгра бармоқлар мушт ҳолатига қисилади. 
б) тормозлар қўйиб юборилган: қўл бармоқлари муштга йиғилган ҳолда юзнинг 
даражасигача горизонтал ҳолатда кўтарилади ва сўнгра бармоқлар ёйиб юборилади. 
2. 
Стоянка колодкалари. 
а) Колодкани ўрнатиш: қўлларни кафти ташқарига ҳолда очиш ва юзи олдида 
уларни чалиштириш; 
б) колодкаларни олиб ташлаш: юзи олдида кақти ташқарига ҳолда 
чалиштирилган қўлларни ён томонларга қараб очиш. 
3.Двигател(лар)ни юргазишга тайёрлик. 
Юргазиш керак бўлган двигателлар сони англатувчи миқдорга тенг равишда қўл 
бармоқларини эгиш. 


177 
Ўзбекистон Републикаси самовий ҳудудида 
фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз 
қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)
8-
ИЛОВА 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling