Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
ПАРВОЗ УЧУН ЕТАРЛИ ЁҚИЛҒИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талаб этиладиган ёқилғи миқдорини аниқлаш
ПАРВОЗ УЧУН ЕТАРЛИ ЁҚИЛҒИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Парвоз учун етарли бўлган ёқилғи миқдорини эксплуатант РППси ва ҲК ПФҚ талаблари асосида аниқланади. Эксплуатант ўзининг эксплуатациясида бўлган ҲКлар ҳар бир типи ва модификацияси учун парвозга етарли бўлган ёқилғини аниқлаш методикасини ишлаб чиқади ва РППга қўшиб қўяди. Парвоз учун ёқилғи миқдорини аниқлаш услубиёти ҲК УҚЙ мувофиқ эксплуатация шароитлари учун ишлаб чиқилади. Парвоз учун ёқилғи миқдорини аниқлаш услубиётини ўз ичига олувчи, эксплуатант РПП яна қуйидагиларни ўз ичига олади: а) парвоз учун ёқилғи миқдорини аниқлаш услубиёти; б) қўшмча ёқилғи миқдорини аниқлаш услубиёти; в) қўшмча ёқилғи миқдорини талаб этувчи йўналишлар рўйхати; г) автоматлаштирилмаган ҳисоблашда парвоз учун ёқилғи миқдорини аниқлаш тартиби; д) автоматлаштирилган ҳисоблаш натижасида олинган парвоз ишчи режаси намунаси, унинг шу каби ёқилғи бўйича таркиби баёни. Бортида 2-бандга мувофиқ аниқланадиган, ёқилғининг талаб этиладиган миқдоридан кам ёқилғи билан учиш таъқиқланади. Парвоз йўналиши бўйлаб, белгиланган аэродромда ва заҳира аэродромида шунингдек, белгиланган аэродром ва заҳира аэродромгача бўлган масофадаги аэронавигация, метеорология ҳолатидан келиб чиқиб, лозим ҳолларда ҲК командири қарорига мувофиқ талаб этиладиган ёқилғи миқдори кўАҲПАЙтирилиши мумкин. Умумий ҳолатларда ҲК двигателларини ёқишдан олдин ҲК бортидаги ёқилғи ёқилғининг талаб этиладиган миқдорини ( Q тал.эт) шунингдек, ҲК командири томонидан парвозга ёқилғини кўАҲПАЙтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ( Q ҲКК) командир заҳирасини ўз ичига олади. Талаб этиладиган ёқилғи миқдорини аниқлаш Экипаж, агар ҲК бортида қуйидагиларни ўз ичига олувчи, талаб этиладиган ( Q тал.эт) ёқилғи миқдори бўлса, парвозни бошлаши мумкин: а) ерда учиб чиққунга қадар ишлатиладиган ёқилғи ( Q ер); б) рейс ёқилғиси ( Q рейс); в) заҳира ёқилғи ( Q заҳира); талаб этиладиган Q: ( Q ер)қ ( Q рейс)қ ( Q заҳира)қ ( Q тал.эт) Ерда учиб чиққунга қадар ишлатиладиган ёқилғи ( Q ер) миқдори қуйидагиларни таъминлаши лозим: а) ижро старти бошлангунга қадар, аэродромнинг жой шароитларини инобатга олиб ёқиш ва бошқарувни ( Q бошқ); б) ёрдамчи кучлантириш мосламаси, агар у бўлса, ишини ( Q ёкм). Шу тариқа: Q ерқ Q бошққ Q ёкметр Рейс ёқилғиси ( Q рейс) учишдан белгиланган аэродромда (пункт) қўнишнишни бажаргунигача бўлган парвозни таъминлаши шарт. Рейс ёқилғиси двигателларнинг ўртача ишлаш коэффицентини инобатга олиб ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: 180 а) ҲК тезлик олиши бошланишидан то денгиз сатҳидан 450м баландликка учиб чиққунигача аниқланадиган учиш ёқилғиси ( Q учиш); б) аэродром даражасидан 450м баландликдан берилган эшелон/парвоз баландлигигача аниқланадиган баландликни эгаллаш ёқилғиси ( Q бэг); в) берилган эшелонни/баландликни эгаллашдан то пастлашгунгача аниқланадиган горизонтал парвоз ёқилғиси (Q гп). Парвоз баландлиги зинапоясимон ўзгартириладиган йўналишларда баландликни ўзгартириш қисмларида сарфланган ёқилғи Q гп.га қўшилади; г) пастлашни бошлаш АҲПАЙтидан белгиланган аэродромда қўнишга киришнинг бошлағич босқичи нзорат нуқтаси (IAF) учун белгиланган баландликни эгаллашгача аниқланадиган пастлаш учун ёқилғи (Q пш); д) белгиланган аэродромда қўнишга киришнинг бошлағич босқичи нзорат нуқтасига (IAF) киришдан УҚЙга қўнишгача аниқланадиган қўнишга кириш ёқилғиси (Q қш). Шу тариқа: (Q рейс)қ(Q учиш)қ(Q бег)қ(Q гп)қ(Qпш)қ(Q қш) Заҳира ёқилғиси (Q зё) ўз ичига аэронавигация (Q АЁЗ), ёқилғининг компенсация заҳираси (Q НҚЗ) ва қўшимча ёқилғи (Q қё) олади ва қуйидагича аниқланади: (Q ёз)қ(Q АЁЗ)қ(Q НЗҚ)қ(Q қё) Эслатма: қўшимча ёилғи миқдори (Q қё) ўз ичига (Q ҲКК) ва/ёки (Q алҳ) олади ва эксплуатант томонидан белгиланган йўналишлар бўйича парвоз учун заҳира ёқилғи тарткибига киради. (Q ҲКК) ва (Q алҳ) ёқилғи миқдори ҲК конкрет типи ва модификацияси, йўналиш ва парвоз шароитлари учун эксплуатант РППда белгиланади. Аэронавигация ёқилғи заҳираси парвоз ҳар қандай эҳтимолий режасидан четлашиш ҳолатлари (момақалдироқларни айланиб ўтиш, берилган йўлдаги чизиқни ушлаб туришдаги хатоликлар, парвоз эшелони ўзгариши, кутиш зонасидаги парвоз, захира аэродромига кетиш ва башқалар учун). Учигунга қадар ҳисобланган парвоз траекториясидан четга чиқишнинг барча эҳтимолий ҳолатларини кўра билиш иложи бўлмаганлиги туфайли, Q АЁЗ қуйидаги вариантлардан бирида учишга қарор қабул қилинганда энг ёмон ҳолат учун аниқланади: а) ҚҚҚБ билан заҳира аэродромга/белгиланган аэродром МБП кетиш; б) кетиш чегарасидан заҳира аэродромига кетиш; в) заҳира аэродромисиз парвоз. ҚҚҚБ заҳира аэродромга/белгиланган аэродром МБП кетиш билан учишга қарор қабул қилинганида аэронавигация ёқилғи заҳираси ўз ичига қуйидагиларни олади: а) белгиланган аэродром ҚҚҚБ/МБПдан заҳира аэродромга парвознинг белгиланган баландлиги/эшелонигача ёқилғи (Q бер.за); б) берилган эшелон/баландлик эгалланган АҲПАЙтидан пастлаш бошлангунга қадар горизонтал парвоз учун ёқилғи (Q гп.за); в) пастлаш АҲПАЙти бошланишидан заҳира аэродромдаги қўнишга киришнинг бошлағич босқичи нзорат нуқтасига (IAF) белгиланган баландликни эгаллагунча ёқилғи (Q пш.за); г) аэродром устида кутиш зонаси айлана баландлигида ёки кутиш айланаси баландлиги белгиланмаганида 450м баландликда, парвоз тезлигида 30 мин парвоз этиш учун етарли бўлган ёқилғи (Q t30). ҚҚҚБ заҳира аэродромига/МБП белгиланган аэродромга кетишда аэронавигация заҳира ёқилғиси қуйидагича аниқланади: Q АЁЗқ Q бал.зақ Q гп.зақ Q пш.зақ Q t30 181 Эслатма: 1. Ёилғи миқдори (Q t30) ҲК конкрет типи ва модификацияси учун доимий миқдор ҳисобланади ва эксплуатант РППда кўрсатилади. Бу ёқилғи нафақат заҳира аэродромида ҳаракатланиш учун, балки белгиланган аэродромгача мўлжалланган парвоз траекториясидан оғиш ҳолатида ва заҳира аэродромига парвоз чоғида фойдаланиш учун мўлжалланган. 2. Бир қанча заҳира аэродроми танланганида Q АЁЗ энг четдагиси учун белгиланади. Заҳира аэродромга кетиш чегарасини ҳисобга олиб ёки заҳира аэродромисиз учишга қарор қабул қилинганида аэронавигация ёқилги заҳираси ҲК белгиланган аэродромга учиб келганидан сўнг стандарт атмосфера шароитларида, айланиш баландлигида кутиш тезлигида 60 дақиқа давомида парвоз этишни таъминлаши шарт, яъни, Q АЁЗқ2 Х Q t30. Бунда кетиш чегараси шундай аниқланиши керакки, заҳира аэродромига учиб келганда кутиш зонасида айланиш баландлигида ёки агар айлана баландлиги белгиланмаган бўлса аэродром устида 450м баландликда 30 дақиқа давомида парвоз тезлигида парвоз этиш учун етарлича миқдорда ёқилғи мавжуд бўлсин. Эслатма: Белгиланган аэродром ҚҚҚБ/МБПдан парвоз, чегарадан заҳира аэродромга кетиш (қайтиш) учун талаб этиладиган ёқилғи миқдори қарама қарши эсадиган шамол тезлигини инобатга олиб, йўл-йўлакай эсадиган шамолда эса штиль бўйича ҳисобланади. Аэронавигация ёқилғи заҳираси ҲК ПФҚ инобатга олган ҳолда ҳисобланади ва ҳамма ҳолатларда ҳам қуйидагидан кам қилиб ўрнатилмайди: а) самолётлар учун - Q АЁЗқ2 Х Q t30; б) вертолётлар учун - Q АЁЗқ Q t30. АЁЗ миқдори тўғрисида қарор ҲК командири томонидан парвоз йўналишида, белгиланган аэродромда ва заҳира аэродромлардаги аэронавигация, метеорология ҳолати ва белгиланган аэродром ва заҳира аэродромгача масофани аниботга олибчиқарилади. Ёқилғининг компенсация заҳираси эксплуатант томонидан ҲК ПФҚ талаблари ва ҳақиқий ёқилғи сарфи ҳисобланганидан оғишини инобатга олиб белгиланади, аммо ҳамма ҳолатларда ҳам рейс ёқилғиси миқдорининг 3 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. ЕDТО қоидалари бўйича парвозларни бажарувчи ҲК учун ёнилғининг белгиланган захираси қатнов ёнилғиси миқдорининг 5% идан кам бўлмаслиги керак. Арктика ва Антарктидада парвозлар бажарилаётганида, шунингдек бошқа ҳолатларда қўшимча ёқилғи тегишли қўлланмалар талабларига мувофиқ эксплуатант РППсида белгиланади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling