Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§6. Барометрик баландлик ўлчагичнинг шкаласини ўрнатиш қоидалари
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§6. Барометрик баландлик ўлчагичнинг шкаласини ўрнатиш қоидалари 343. Қуйидаги ҳолларда ҳаво кемаси парвозининг барометрик баландлиги ҳисоби юритилади: а) аэродром ҳудудида, аэродромдаги парвозлар доираси чегарасида, ўтиш баландлигида ва пастда – стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босими (QNH) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босими (QFE) қиймати бўйича; 65 б) йўналиш бўйлаб пастки эшелондан қуйидаги баландликда – денгиз сатҳига келтирилган йўналишдаги (йўналиш участкасидаги) минимал атмосфера босими бўйича; в) ўтиш эшелонида ва ундан баландда – 760 мм с.уст. (1013,2 Мбаp) стандарт атмосфера босими бўйича. 344. Эшелонда парвоз қилиш учун барометрик баландлик ўлчагичининг шкаласини стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босими (QNH) ёки аэродромдаги атмосфера босими (QFE) қийматидан 760 мм. с. уст.га (QNE (1013,2 мбарга)) тенг босимга ўтказиш ўтиш баландлиги кесиб ўтилаётган вақтда амалга оширилади. 345. Қўнишни бошлаш олдидан барометрик баландлик ўлчагичининг шкаласини 760 мм. с. уст.дан (QNE (1013,2 мбардан) қўниш аэродромининг стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босими (QNH) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босими (QFE) қийматига ҲҲБ органи диспетчерининг янада пасайиш тўғрисидаги рухсатидан сўнг ўтиш эшелонида амалга оширилади. 346. Йўналиш бўйлаб парвозда қуйи эшелондан паст баландликда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимидан (QNHдан) ёки аэродромдаги атмосфера босимидан (QFEдан) йўналиш бўйича денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босимига ўтказиш фазога кўтарилиш зонасидан ва қўниш зонасидан (парвозларнинг аэродром доирасидан) чиққандан кейин амалга оширилади. 347. Аэродромга яқинлашганда қуйи эшелондан паст баландликда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини йўналиш бўйича денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босимидан стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган аэродром босимига (QNHга) ёки сўров асосида аэродромдаги атмосфера босимига (QFEга) ўтказиш фазога кўтарилиш зонасига ва қўниш зонасига кирганда (аэродром доирасидаги парвозларда) амалга оширилади. 348. Авиацион метеорологик станцияси (фуқаролик) бўлмаган текислик ёки паст- баланд жойда жойлашган аэродромдан учишдан олдин экипаж стрелкаси аэродромнинг абсолют баландлигига тенг баландлик қийматида ўрнатилиши керак бўлган барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласи бўйича келтирилган босимни аниқлайди. 349. Тоғли аэродромларда УҚЙ сатҳидаги атмосфера босимида, ўрнатилиши мумкин бўлган қийматнинг охирги даражасидан кичик қийматларда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида: а) фазога кўтарилишдан олдин денгиз сатҳига келтирилган аэродром босимининг қийматини ўрнатиш керак. Бундай ҳолда баландлик ўлчагичнинг кўрсаткичи унга нисбатан берилган баландликни танлаш учун «шартли ноль» сифатида қабул қилинади; б) қўнишдан олдин диспетчер экипажга аэродромнинг абсолют баландлигини ва аэродромнинг денгиз сатҳига келтирилган атмосфера босимини хабар қилади, экипаж уни баландлик ўлчагичда ўрнатади ва баландлик ўлчагичлар парвознинг абсолют баландлигини, қўниш АҲПАЙтида эса – аэродромнинг денгиз сатҳидан баландлигини кўрсатишини ҳисобга олиб қўнишни бошлайди. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling