Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§5. Учиб кетиш ва учиб келиш қоидалари
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§5. Учиб кетиш ва учиб келиш қоидалари 321. Ҳаво кемаси командири қуйидагиларга асосланган ҳолда фазога кўтарилиш ҳақида қарор қабул қилади: а) экипажнинг парвозни бажаришга тайёрлиги; б) ҳаво кемасининг созлиги; в) метеовазиятни таҳлил қилиш; г) диспетчернинг учиш, қўниш ва заҳира аэродромлари ҳолати, ҳаводаги вазият ва парвозни таъминлаш тўғрисидаги ахборотлари. 322. АДП диспетчеpи (брифинг хизмат кўрсатиладиган аэропортлардан ташқари) парвозлар режасига ва ҳаво кемаси командирининг учиш тўғрисида қабул қилган қарорига асосан экипажга қуйидаги ҳолларда фазога кўтарилишга диспетчерлик рухсатини беради: а) учиш (қўниш) аэродромининг техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб беради; б) заҳира аэродромининг техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб беради; в) ҳаводаги вазият парвозни бажаришга тўсқинлик қилмайди, амалдаги ва прогноз қилинаётган об-ҳаво эса учиш учун белгиланган минимумдан паст эмас; г) йўналиш бўйича, қўниш ва заҳира аэродромларидаги об-ҳаво прогнози белгиланган талабларга жавоб беради; д) экипаж олдиндаги парвозга тайёргарлик кўришнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлиги ҳақида билдирди. 323. Агар учиш, қўниш ва (ёки) заҳира аэродромларида, шунингдек йўналиш бўйича (авиация ишлари олиб бориладиган ҳудуд бўйича) метеошароитлар учиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан ҳаво кемаси фазога кўтарилгунга қадар ушбу аэродромлар (йўналишлар) учун ўрнатилган минимумдан пастга тушган бўлса, 61 диспетчер ахборотни олгандан сўнг бу ҳақда экипажга хабар бериши шарт. Ҳаво кемасининг командири эса учиш мумкинлигини яна бир бор баҳолаб кўриши керак. 324. Агар учиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан ҳаво кемаси фазога кўтарилгунга қадар бўлган вақт ичида диспетчер ушбу ҲК парвозига тааллуқли чекловлар, ман этишлар ёки огоҳлантиришлар тўғрисида ахборот (хабарнома, NOTAM ва ҳ.к.) олса, бу ҳақда экипажга хабар бериши шарт. Ҳаво кемасининг командири эса учиш мумкинлигини яна бир бор баҳолаб кўриши керак. 325. Фуқаро аэродромларидан ФАси ҳаво кемаларининг фазога кўарилиши, шунингдек ФАси ҳаво кемаларининг белгиланган йўналиш (авиация ишлари бажариладиган ҳудуд) бўйлаб парвозларни бажариши ёки ҳарблий аэродромда қўниши ҳақида диспетчерлик рухсатномаси АДП диспетчери томонидан СҲФБ ЯТ РМ ҳарбий сектори билан келишган ҳолда берилади. 326.Ҳаво кемаси командири метеорологик вазиятни таҳлил қилиб, қуйидаги ҳолларда УПҚ бўйича учиш тўғрисида қарор қабул қилади: а) парвоз бошланадиган аэродромда амалдаги ва прогноз қилинадиган об-ҳаво учиш учун белгиланган минимумдан паст эмас; б) парвоз йўналишида айланиб ўтиш мумкин бўлмаган метеоҳодисалар йўқ; в) манзил аэродромида амалдаги ва қўниш АҲПАЙти учун (± 30 дақиқа) прогноз қилинадиган об-ҳаво 15-иловадаги жадвалда келтирилган вариантлардан бирига тўғри келади ва ушбу Қоидаларнинг 329-334 бандлари ва 15-илова жадвали талабларига жавоб берадиган заҳирадаги аэродром мавжуд. г) иккита куч қурилмасига эга ҲК учун битта двигатель ишламай қолганда йўналишнинг исталган нуқтасидан 60 дақиқадан ошмайдиган вақт давомида етиб бориладиган заҳира аэродроми мавжуд. Танланган аэродромлар ушбу турдаги ҲК қабул қилишга яроқли бўлиши ва ҳеч бўлмаганда битта ускуналар бўйича қўнишни бошлаш тизимига эга бўлиши керак. Бу аэродромда қўниш АҲПАЙти учун (± 30 дақиқа) прогноз қилинадиган об-ҳаво минимумдан паст бўлмаслиги керак. д) иккита газ турбинали двигателга эга ҲКда EDTO қоидалари бўйича парвоз қилинганда, захирадаги аэродромларни танлаш эксплуатантнинг EDTO (EDTO MANUAL) бўйича парвоз қилиш ҳақидаги қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади. е) ҳаводаги вазият парвозни бажариш учун тўсқинлик қилмайди. 327. Ушбу Қоидаларнинг 6-иловасидаги жадвалнинг 1-варианти бўйича парвоз қилиш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда қўниш аэродромидан олинган амалдаги об- ҳаво тўғрисидаги маълумот кўпи билан бир соат олдин олинган бўлиши керак. Парвоз давомийлиги 2 соатгача бўлса: а) шамолнинг тезлиги ва йўналиши белгиланган чеклашларга мувофиқлиги унинг кучайишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади; б) учиш-қўниш йўлагидаги кўриш узоқлигига амал қилишга рухсат этилади. Бунда агар учиш-қўниш йўлагидаги (УҚЙ) кўриш бўйича фазога кўтарилиш тўғрисида қарор кечаси қабул қилинадиган бўлса, манзил (заҳира) аэродромига қўниш эса кундузи амалга ошириладиган бўлса, УҚЙ кўриш даражаси куннинг қоронғи АҲПАЙтидан ёруғ АҲПАЙтига ўтиш вақтида пасайишини ҳисобга олиш керак. 328.Манзил ва заҳира аэродромларида УПҚ бўйича парвозни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда қуйидагилар ҳисобга олинмайди: а) учиб келиш вақтига прогноз қилинадиган метеоҳодисалар; б) учиб келиш вақтига прогноз қилинадиган шамолнинг кучайиши; в) булутларнинг пастки чегараси баландлиги, агар уларнинг амалдаги ва (ёки) прогноз қилинадиган сони 3-4 октантдан ошмаса (SCT); г) учиб келиш вақтига прогноз қилинадиган кўришнинг вақтинча ёмонлашуви (ТЕМПО) ва (ёки) булутларнинг пастки чегарасининг пасайиши. Агар манзил (заҳира) аэродромига етиб келиш вақти кўришнинг ва (ёки) булутларнинг пастки чегараси баландлиги ўзгаришиниг прогноз қилинадиган вақтига 62 (ВЕСМG) тўғри келса, УПҚ бўйича учиш тўғрисида қарор қилинганда уларнинг энг паст кўрсаткичлари ҳисобга олинади. 329. УПҚ бўйича парвозларда манзил учун захира аэродром сифатида шундай аэродром танланиши мумкинки, унда учиб келиш вақтига келиб қуйидагилар прогноз қилинаётган бўлса: а) булутларнинг пастки чегараси баландлиги минимумдан 50 метр (165 фут) ва кўриш узоқлиги 500 метр баланд бўлса; б) булутларнинг пастки чегараси баландлиги 90 метрдан (300 футдан) ва кўриш узоқлиги 1000 метрдан кам эмас – агар аэродром тоифалаштирилган минимум бўйича фойдаланишга қўйилган бўлса, командир ва ҲК эса ушбу тоифага мос келадиган тегишли тоифа ёки минимум бўйича парвозларга қўйилган бўлса; в) булутларнинг пастки чегараси баландлиги минимумдан 100 метр (330 фут) ва кўриш 1000 метрдан баланд – танланган захира аэродроми манзил аэродромидан кўпи билан 50 км (27 д.мили) масофада жойлашган бўлса. 330. Парвоз бошланган аэродромда метеошароитлар унга қўниш учун белгиланган минимумдан паст бўлса ёки бошқа сабабларга кўра унга қайтиб келишнинг иложи бўлмаса, учиб кетиш учун заҳира аэродроми танланиши керак. 331. Учиб кетиш учун захира аэродроми шундай танланиши керакки, ундаги ҳақиқий об-ҳаво ва учиб келиш вақтидаги об-ҳаво қўниш учун белгиланган минимумдан паст бўлмаслиги, парвоз бошланган аэродромдан унгача учиб бориш масофаси барча ҳолларда қуйидагича бўлиши лозим: а) иккита двигателга эга ҲК учун: 1 та тўхтаб қолган двигатели билан крейсер тезлигидаги парвоз вақти 1 соат эквивалентидан узоқ бўлмаган масофа, ҲК фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ, амалдаги учиш оғирлигидан фойдаланиб штил шароитларига ва стандарт об-ҳаво шароитларига мослашган шароитда; б) учта ва ундан ортиқ двигателга эга ҲК учун: крейсер тезлигидаги парвоз вақти 2 соат эквивалентидан узоқ бўлмаган масофа, ҲК фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ, амалдаги учиш оғирлигидан фойдаланиб штил шароитларига ва стандарт об-ҳаво шароитларига мослашган шароитда; в) захира аэродромига кетиш мумкин бўлган максимал вақт доирасида жойлашган ҲК учун: мазкур банднинг “а” ва “б” кичик бандларида кўрсатилган масофа бўйича меъзонларга жавоб берадиган аэродром мавжуд бўлмаган, биринчи захира аэродроми амалдаги учиш оғирлигини ҳисобга олиб захирадаги аэродромгача кетадиган максимал вақт доирасида жойлашган шароитда. 332. Ушбу Қоидаларнинг 329-бандига мувофиқ, тоғ аэродроми заҳира сифатида танланиши мумкин, агар аэродром дастлабки тайёргарлик вақтида ўрганилган бўлса ва тренажерда ундаги пасайиш ва қўниш учун кириш схемасига мувофиқ машғулот ўтказилган бўлса, ҳамда ҳаво кемаси командири 1-синфли учувчи бўлса. 333. Қуйидаги ҳолларда ҲК командирига захира аэродроми ёки парвоз бошланган аэродромга кетиш чегарасини ҳисобга олиб учиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади: захирадаги аэродром белгиланганда; кетиш чегарасидан манзил ёки захира аэродромигача бўлган парвоз давомийлиги ҳисоб-китоб бўйича икки соатдан ошмаса; ҲК экипажига қўниш даврида метереологик шароит ва парвозни амалга ошириш хусусияти ҳамда йўналишдаги қўниш аэродроми ҳақидаги маълумот такдим этилганда. Эксплуатант томонидан ҲКларнинг парвоз-диспетчерлик кузатуви, парвозни амалга ошириш учун ходимлар ва учувчилар тайёрлаш дастури ҳамда эксплуатация процедураси устидан эксплуатация назорати ўрнатилади. 334. Ҳаво кемаси командири УПҚ бўйича заҳира аэродромисиз учиш учун қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга, агарда: 63 а) манзил аэродромида шу типдаги ҳаво кемалари қўниши учун яроқли иккита бир-бири билан кесишмайдиган учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлса; б) манзил аэродромида амалдаги ва учиб бориш вақтига прогноз қилинадиган кўриш даражаси минимумдан (қўниш учун фойдаланиладиган иккала УҚЙ учун ҳам белгиланган система бўйича каттаси) 2000 метр ва булутларнинг пастки чегараси 150 метрдан (500 футдан) баланд бўлса; в) манзил аэропортига етиб келган вақтда ҳаво кемаси бортидаги ёнилғи миқдори ҳисоб-китоб бўйича доира баландлиги бўйлаб камида бир соат парвоз қилишга етарли даражада бўлиши керак. 335. ВПҚ бўйича парвоз бажариш учун ҳаво кемаси командири қуйидаги шароитларда учиш тўғрисида қарор қабул қилади: а) парвознинг бошланиши, манзил ва заҳира аэродромларида амалдаги об-ҳаво ҲК командирининг минимумига мос келади ва ВПҚ бўйича парвозларда кўзда тутилган даражадан паст эмас; б) йўналиш бўйича (авиация ишлари ўтказиладиган ҳудудда), манзил ва заҳира аэродромларида прогноз қилинадиган кўриш даражаси ва булутларнинг пастки чегараси ҳаво кемаси командирининг ва ВПҚ бўйича парвозларда кўзда тутилган минимумидан паст эмас; шамол прогнози унинг кучланишини ҳисобга олмаганда – белгиланган чекловлар доирасида; в) йўналиш бўйича (авиация ишлари ўтказиладиган ҳудудда) айланиб ўтиш мумкин бўлмаган метеоҳодисалар прогноз қилинмаган. 336. Амалдаги об-ҳавонинг метеокузатувларини амалга оширадиган Ўзгидромет тезкор органлари ва ФА ходимлари бўлмаган қўниш майдончаларида қўниб ўтиб бажариладиган махсус авиация ишларида ҳаво кемаси командири авиация ишлари ўтказиладиган ҳудуддаги (қўниш пунктидаги) метеошароитлар прогнозига асосланиб учиш тўғрисида қарор қабул қилади. 337. ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилинганда қуйидаги парвозлар учун жой рельефи ва ундаги сунъий тўсиқлар (ушбу Қоидаларнинг 294 ва 298-бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда) ҳисобга олинади: а) биринчи тоифадаги МҲЙ бўйича парвозлар учун ва йўналиш ўқидан иккала томонга қараб 5 км (3 д.мили) кенгликдаги эшелонлардаги трассадан ташқари (МҲЙ дан ташқари) парвозларда; б) иккинчи тоифадаги МҲЙ бўйича парвозлар учун ва йўналиш ўқидан иккала томонга қараб 2 км (1 д.мили) кенгликдаги эшелонлардан пастдаги трассадан ташқари (МҲЙ дан ташқари) парвозларда. 338. Заҳира аэродроми бўлмаганда манзил аэропортга етиб келиш вақтида кўриш узоқлиги белгиланган минимумдан 500 метр ва булутларнинг пастки чегараси баландлиги 50 метр (165 фут) баланд бўлса ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилишга рухсат этилади. 339. ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилишда манзил ва заҳира аэропортига етиб келиш вақти учун прогноз қилинадиган кўриш узоқлиги ва (ёки) булутларнинг пастки чегараси баландлигининг ўзгариши ВЕСМG ва ТЕМРО индексларидан фойдаланган ҳолда уларнинг энг паст даражаси ҳисобга олинади. 340. ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилишда парвоз йўналиши, парвоз бошланадиган, манзил ва заҳира аэродромларида агар булутларнинг парвоз баландлигидан пастдаги амалдаги ва прогноз қилинадиган сони 1-2 октантдан ошмаса (FE W), уларнинг пастки чегараси баландлиги ҳисобга олинмайди. 341. Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳаво линияларида парвозлар бажарилганда қуйидаги ҳолларда ҳаво кемаси командирига ҲК бортидан туриб радио Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling