Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§15. Парвозларни ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати билан таъминлаш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§15. Парвозларни ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати билан таъминлаш 
 
279. Парвозларни ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати билан таъминлаш ушбу 
Қоидалар ва Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати (МИЧДХ) тўғрисида 
низомга мувофиқ амалга оширилади. 


55 
280. Ишлаб чиқаришни (ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари) тезкор 
бошқариш жараёни қуйидагиларни назарда тутади: 
а) ишлаб чиқириш жараёни тўғрисида ахборот тўплаш;
б) парвозларнинг суткалик режаси ва сменаларнинг суткалик топшириғи 
бажарилаётганлиги устидан назорат; 
в) парвозлар режаларидан четга чиқишлар сабабларини таҳлил қилиш; 
г) операцияларга бўлиб бажариладиган ишларда операциялар, ҳаво кемаларини 
жўнатишга ва етиб келишига тайёрлашнинг технологик графиклари бажарилишини 
назорат қилиш, уларнинг бузилиш сабабларини таҳлил этиш; 
д) парвозларнинг суткалик режалари бажарилишидан четга чиқишларнинг 
олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида тезкор тартибга солиш ва режалаштириш; 
е) ҳаво транспортида ташиш, авиация ишлари режасини бажариш ва халқаро 
йўналишлардаги, МДҲ давлатлари ва маҳаллий ҳаво йўлларидаги парвозларнинг 
мунтазам бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон авиакорхоналари 
(комплекслари) ва аэропортларининг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизматлари
фаолиятига раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш; 
281. Қуйидагилар ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришни амалга оширади ва
парвозларнинг мунтазамлиги ва тежамкорлиги шароитида авиация ишлари ва ташишлар 
режаси бажарилишини тезкор таъминлаш учун жавобгарликка эга бўлади: 
а) миллий авиакомпанияда – марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати 
(МАК МИЧДХ); 
б) бошқа авиакомпанияларда, шунингдек авиакорхоналарда (1-3 синфли 
аэропортларда) – корхонанинг ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати (КИЧДХ); 
в) авиакорхоналарда (4 синфли аэропортларда) ва бирор идора ҳисобида 
турадиган аэропортларда оператив бошқариш функцияси авиакорхона (аэропорт) 
раҳбарининг буйруғи билан тайинланган мутахассисга юклатилади. 
МАК комплекслари ва хизматлари учун МАК МИЧДХнинг кўрсатмаларини 
бажариш мажбурийдир. 
282. Парвозларнинг суткалик режаси келгуси суткадаги ишлаб чиқариш 
вазифаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, авиакомпания ҲК
ҳаракатининг тасдиқланган жадвалига, учувчилар бўлинмасининг режа-нарядига, 
парвозларнинг дастлабки режаларига ва авиация ишларини бажариш бўйича 
буюртмаларга, самовий ҳудуддан эксплуатантларнинг буюртмаларига, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси ФАси аэродромларида учиш ва қўнишни амалга 
оширилишига асосланиб тузилади.
283. Парвоз куни арафасида аэропортларнинг суткалик парвозлар режаси 
таъминлаш (келишиш) учун МАК МИЧДХ, ҲББ ЯТ БМ (ҳаво транспорти ҳаракатини 
бошқаришнинг ягона тизими бош маркази) ва хабар бериш табелига мувофиқ бошқа 
манзилларга юборилади.
284. Парвоз куни арафасида МАК МИЧДХ аэропортларнинг суткалик режалари 
жадвали, учувчилар бўлинмасининг режа-наряди, Ўзбекистон Республикаси ФА 
аэропортларининг суткалик режаларига асосланиб парвозларнинг йиғма суткалик 
режасини тузади ва МАКда тасдиқланади. 
285. МАК МИЧДХ ҲК ҳаракати жадвалига, аэропортларнинг суткалик 
режаларига асосланиб халқаро, литер, назорат остидаги ва жадвалдан ташқари 
рейсларнинг йиғма суткалик режаларини тузади. 
286. Парвозларнинг суткалик режасини сифатли ва ўз вақтида тузилиши учун 
жавобгарлик АДП (авиакорхона (аэропорт) раҳбарининг буйруғи билан тайинланган 
мутахассисга), КИЧДХ, МАК МИЧДХга юклатилади.
287. Ишлаб чиқариш-диспетчерлик органларининг бир-бири билан ва ўзаро 
ҳамкорлик қилувчи хизматлар (органлар) билан алоқани ташкил этиш алоқа 
ташкилотининг тасдиқланган схемасига мувофиқ амалга оширилади. 


56 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling