Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§10. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§10. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга 
оширувчи хизматлар билан таъминлаш 
219. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга 
оширувчи авиакомпания хизматлари ва агентлари (вакиллари) билан таъминлаш 
тижорат юкланишдан максимал фойдаланиш, ҳаво транспорти орқали ташишларни 
хавфсиз бажариш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга қаратилган 
ташкилий ва технологик тадбирларни ўз ичига олади 
220. Парвозларни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодекси, ушбу 
Қоидалар ва ҳаво транспорти орқали ташишларни ташкил қилишни тартибга солувчи 
бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
221. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга 
оширувчи хизматлар қуйидагиларни таъминлайди: 
а) парвозларнинг хавфсизлиги ва мунтазамлаги, йўловчиларга ва юк жўнатувчи 
мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш; 
б) ҳаво кемалари тижорат юкламасини ҳисоблаш ва комплектовка қилиш; 
в) ҳаво кемаларининг центровкаси ва юкламасини ҳисоб-китоб қилиш; 
г) йўловчилар, багаж, юк ва почта ташишларини расмийлаштиришнинг 
белгиланган тартиби; 
д) центровка графигига мувофиқ ҳаво кемасига юкни ортиш ва тушириш; 
е) механизация воситаларининг ҳаво кемалари олдига хавфсиз бориши ва ортга 
қайтиши (бевосита ҳаво транспорти ташувларини ташкил қилувчи хизматлар томонидан 
парвозларни таъминлашда); 
ж) ташиш ва илова қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни ҳаво 
кемасига етказиш; 


48 
з) хавфли юкларни ташилиши устидан назорат (бутун йўналиш бўйича 
тоннажнинг брон қилиниши, ташиш ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, упаковка ва 
маркировканинг бир-бирига мувофиқлиги, хавфли юкларни қабул қилиш (топшириш), 
сақлаш, юклаш (тушириш) устидан). 
222. Ҳаво кемалари центровкасини ҳисоб-китоб қилишни центровка бўйича 
диспетчер (у бўлмаганда – иккинчи учувчи) ҳаво кемасидан парвозда фойдаланиш 
бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширади. 
223. 
Ҳаво кемаларида юклаш-тушириш ишларига раҳбарликни юклама бўйича 
диспетчер (у бўлмаганда – экипаж аъзолари ўзаро ҳаракат бўйича йўриқнома ва иш 
технологиясига мувофиқ) амалга оширади. 
224. Ҳаво кемасига рўйхатдан ўтган ва авиация хавфсизлиги назоратидан ўтган 
йўловчилар, халқаро қатновларда эса бунга қўшимча равишда божхона ва чегара 
назоратидан ўтган йўловчилар қўйилади. 
225. Учиш учун келмаган йўловчиларнинг багажи ҳаво кемасидан олиниши 
керак. Ҳаво кемасининг учиш учун келмаган йўловчининг багажи билан бирга учиб 
кетиши тақиқланади. 
226. Центровканинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегарасини таъминлаш 
мақсадида ташувчи (ҳаво кемаси командири) йўловчига ҳаво кемаси салонида берилган 
жойни ўзгартириш ҳуқуқига эга. 
227. Йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш ва ундан тушириш парвозларни ҳаво 
транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга оширувчи хизматлар ва 
борткузатувчилар (экипаж аъзоси), шунингдек уларга боғлиқ бошқа идораларнинг 
ходимлари раҳбарлигида ва назорати остида амалга оширилади. 
228. Ҳаво кемаси бортидаги йўловчиларнинг сони (5 ёшгача бўлган болалардан 
ташқари, халқаро йўналишларда 2 ёшгача бўлган болалардан ташқари) боғлов 
камарлари билан жиҳозланган ўриндиқлар сонига мувофиқ бўлиши, лекин ушбу 
русумдаги ҳаво кемалари учун белгиланган нормадан ортиқ бўлмаслиги керак. 
229. Ҳаво кемаларини учишга тайёрлашда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш 
ва ташишларни ташкил этиш масалалари аэропортларнинг тегишли хизматлари 
томонидан, парвоз вақтида эса ҳаво кемаси командири томонидан ҳал қилинади. 
230. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга 
оширувчи хизматлар ва аэропортнинг уларга боғлиқ бошқа хизматлари ходимлари 
парвозларни таъминлашда белгиланган ташкилий ва технологик тадбирларга риоя 
этилиши учун жавобгардирлар. 
231. Ташишларни ташкил қилиш хизмати бўлмаган бошқа идораларнинг 
аэродромларида ва вақтинчалик аэродромларда уларнинг функциялари ҳаво кемаси 
командири зиммасига юклатилади. Бошқа давлатлар аэропортларида ташишларни 
ташкил қилиш масалаларини ҳал этиш авиакомпания ваколатхоналарига (ёки уларнинг 
агентларига) юклатилади. 
232. Йўловчилар, багаж, юк ва почтани ҳаво транспорти орқали ташиш ҳаво 
кемалари эксплуатантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати 
томонидан аниқланган ҳаво йўллари бўйича амалга оширилади. 
233. Ҳаво транспорти орқали ташиш шартномасига кўра эксплуатант (ташувчи) 
йўловчи ва унинг багажини манзил пунктигача олиб бориб қўйишни ўз зиммасига 
олади. Йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси ва унинг шартлари авиачипта 
орқали, багаж топширилганлиги – багаж квитанцияси (меъёрдан ортиқча юк бўлганда 
эса – пуллик багаж квитанцияси) орқали тасдиқланади.
234. Юкни ёки почтани ҳаво транспорти орқали ташиш шартномасига кўра 
ташувчи унга жўнатувчи томонидан ишониб топширилган юкни ёки почтани манзил 
пунктигача етказишни ва ваколатли шахсга (олувчига) топширишни зиммасига олади, 
жўнатувчи эса юкни ёки почтани ташиш учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлашни 
ўз зиммасига олади. Юкни (почтани) ҳаво транспорти орқали ташиш шартномаси, унинг 


49 
шартлари ва юкларнинг (почтанинг) ташишга қабул қилинганлиги юк хати (почта юк 
хати) билан тасдиқланади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling